1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet39/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
maruza-matnlari

Муҳокама учун саволлар:
1. Нима сабабдан Адрианни жаҳон империясини яратиш ҳақидаги ғояси фақатгина орзу бўлиб қолди?
2. Ғарб тамаддунининг ривожида Римнинг роли қандай?


9-маъруза. Ғарбнинг ўрта аср цивилизацияси
Рим империясининг барбод бўлиши биланоқ ўрта аср даври бошланган. Аниқ санани келтириш мураккабдир: 395 йилми – империяни Шарқий ва Ғарбийга бўлиниши ёки 476 йилми – Ғарбий империяни варварлар зарбалари остида барбод бўлиши. Охирги нуқтани қўйган ягона воқеа бўлмаган. Римнинг барбод бўлишига узоқ инқироз асос бўлган. Бу инқирозни антик даврдан варварликка ҳаракат деб номлаш мумкин, бу маданий ривожланишдаги қуйига ҳаракат бўлиб ва аксинча, маъбудларга ибодат қилишдан христианликка ҳаракат бўлган. Дастлаб христианлик қашшоқлар ва қувғинларнинг дини бўлган. Бироқ тез орада Константин буюк (306-337 йиллар) императори даврида черковга айланган, император Феодоси эса (379-396) христианликни мажбурий ва ягона давлат динига айлантиради, яъни сиёсий жиҳатдан йўқотилган ҳукуматнинг бирлиги руҳан қопланади (Феодоси Рим империясини Шарқий ва Ғарбийга бўлган). Барбод бўлаётган Рим давлатининг охирги умиди христианлик бўлди, бу аслида бошланган давр йўналишидаги қадам эди, кейинроқ якунланиш пайтида у ихтиёрий тарзда ўрта аср деб номланади. “Ўрта аср” деган номнинг ўзи эътиборсизлик, диққатсизлик унсурига эга, яъни Европа тарихида 2 та “ёруғ” давр, яъни Антик давр ва Янги давр бўлган. Улар ўртасида “қоронғу” давр бўлган, яъни ўрта асрлар. Ўрта аср – ишлаб чиқаришнинг феодал услубининг ҳукмронлик даври, антик шаҳар барбод бўлди. Ўрта аср қишлоқдан келиб чиқди, бу давр бизга улкан мерос қолдирган: қатлам шаъни, номуси ва дамага рицерлик хизмати тушунчалари пайдо бўлди. “Қоронғи” ўрта аср даврига биз маърифатпарвар антиклик давридаги кашфиётларнинг сонидан кам бўлмаган кашфиётлар сонига эгамиз. Айнан мумтоз ўрта аср даврида тугмалар ва кўзойнаклар кашф этилган, замонавий кастюм унсурлари, яъни шим ва юбкалар ихтиро қилинган. Айнан шу даврда шамолга қарши елканда юриш, хўкиз бўйнига хомут кийдирилган, чорваларни отхона, молхоналарда сақлаш, ўғитларни қўллай бошлашган, футбол ўйнашни бошлашган давр ҳам шудир, шу узоқ ўтмиш билан яқиндан танишамиз.
Режа:
1. Ҳаётий дунё.
2. Ўрта аср даври маданияти.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling