Қарши шаҳар тарихи (ХХ аср – ХХI аср бошлари) Мундарижа Кириш I боб ХХ аср бошларида Қарши шаҳри


Download 36.13 Kb.
bet1/5
Sana11.05.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1450487
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 боб


Қарши шаҳар тарихи (ХХ аср – ХХI аср бошлари)
Мундарижа
Кириш
I Боб. ХХ аср бошларида Қарши шаҳри.
1.1. Қарши шаҳрининг Бухоро амирлиги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни.
1.2. Шаҳарнинг ҳудудий тузилиши, меъморчилик намуналари, аҳолиси ва яшаш шароити.
Биринчи боб бўйича хулосалар
II Боб. Қарши шаҳри совет ҳокимияти йилларида.
2.1. Қашқадарё округининг маркази сифатида Қарши шаҳрининг ривожланиши.
2.2. Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва урушдан кейинги даврда шаҳар ҳаёти.
2.3. Қарши чўлини ўзлаштириш жараёни ва шаҳар қиёфасидаги ўзгаришлар.
Иккинчи боб бўйича хулосалар
III Боб. Шаҳарнинг мустақиллик йилларидаги ҳаёти.
3.1. Мустақиллик йилларида таълим, тиббиёт ва маданият соҳасида олиб борилган ишлар ва аҳоли турмуш тарзи.
3.2. Қарши шаҳрида саноат корхоналарининг барпо этилиши ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири.
Учинчи боб бўйича хулосалар
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар


Кириш
Диссертация мавзусининг асосланганлиги ва унинг долзарблиги. Бугунги кунда Ўзбекистонда икки минг йиллик тарихдан ошган бир қанча шаҳарлар мавжуд. Бундай шаҳарлар қаторига Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларини киритишимиз мумкин. Ҳозирда дунёнинг кўплаб олийгоҳларида шаҳарлар тарихини тадқиқ қилиш алоҳида фан сифатида ўрганилмоқда. Мазкур диссертацияда ҳам Қарши шаҳрининг ўтган аср ва бугунги кундаги тарихи турли адабиётлар, манбалар, архив материаллари, даврий нашрлар орқали тадқиқ этилган.
Қарши қадимий шаҳарлардан бири сифатида Ўзбекистон ҳамда жаҳон тарихи ва маданиятида алоҳида ўринда туради. ЮНEСКО ушбу шаҳарнинг 2700 йиллик юбилей тантаналарида иштирок этиш ҳақида қарор қабул қилди ва буни ўз Бош конференциясининг 32-сессиясида қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 29-сентабрдаги «Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005-йил 26-июлдаги «Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридан кейин шаҳарда кенг кўламда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 2006-йилнинг 27-октабр куни жаҳон цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган қадимий ва навқирон Қарши шаҳрининг 2700-йиллиги кенг миқёсда нишонланди.
Мустақиллик йиллари қадимий Қарши шаҳри учун ўз ўтмишини англаш, асрий маънавий-ахлоқий қадриятларини тиклаш йиллари бўлиб қолди. Мазкур магистрлик диссертациясида асосий эътибор шаҳарнинг охирги юз йиллик тарихига қаратилади. Қарши шаҳрининг Бухоро амирлиги сўнгги давридаги, совет ҳокимияти ва мустақилликнинг дастлабки йилларидаги тарихи ўрганилади.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling