Қарши шаҳар тарихи (ХХ аср – ХХI аср бошлари) Мундарижа Кириш I боб ХХ аср бошларида Қарши шаҳри
Download 36.13 Kb.
|
1 боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот ишининг мақсади
- Тадқиқот ишининг вазифалари
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Тадқиқотнинг объекти. Қарши шаҳрининг ХХ аср – ХХИ аср бошлари давридаги тарихини ўрганиш тадқиқотнинг объекти ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети. Шаҳарнинг Бухоро амирлиги сиёсий ҳаётида тутган ўрни, совет ҳоҳимияти йилларида шаҳар ҳаёти ҳамда мустақиллик йилларида Қарши шаҳрида амалга оширилган ишлар ва ўзгаришлар тадқиқотнинг предмети ҳисобланади. Тадқиқот ишининг мақсади – ХХ аср - ХХI аср бошларидаги Қарши шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш тарихини ўрганиш ва мазкур давр тарихини илмий жиҳатдан очиб беришдан иборат. Тадқиқот ишининг вазифалари: Бухоро амирлиги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида Қарши шаҳрининг тутган ўрнини таҳлил қилиш; ХХ аср бошларида Қарши шаҳрининг ҳудудий тузилиши, меъморчилик намуналари, аҳолиси ва яшаш шароити қандай бўлганлигини ёритиб бериш; Қарши шаҳрининг иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги даврдаги ҳаётини очиб бериш; Қарши чўлини ўзлаштириш жараёни ва шаҳар қиёфасидаги ўзгаришларни кўрсатиб бериш; Мустақиллик йилларида таълим, тиббиёт ва маданият соҳасида олиб борилгам ишлар ва аҳоли турмуш тарзини ёритиб бериш; Қарши шаҳрида саноат корхоналарининг барпо этилиши ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилиш. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Мазкур тадқиқотда ХХ аср – ХХI аср бошларидаги Қарши шаҳар тарихига оид архив ҳужжатлари, тарихий асарлар ва даврий матбуот материаллари умумлаштирилди ва қиёсий таҳлил этилиб, қуйидаги илмий янгиликлар қўлга киритилди: Қарши шаҳрининг бир асрлик тарихи тадқиқот иши сифатида тадқиқ этилди ва унинг Бухоро амирлиги сиёсий ҳаётида қандай ўрин тутганлигига доир маълумотлар тўпланиб, унинг амирликдаги ҳудудий жойлашувига кўра стратегик муҳим шаҳар бўлганлиги аниқланди; Тарихий манба ва адабиётларни ўрганиш натижасида иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳар аҳолисининг урушга қўшган ҳиссаси қандай бўлганлиги очиб берилди; Қарши чўлини ўзлаштириш жараёнининг шаҳар умумий кўринишига бўлган таъсири ва тарихийлик нуқтайи назаридан таҳлил этилди; Юртимиз мустақиллигидан сўнг шаҳарда амалга оширилган ишлар ва ўзгаришлар кўрсатиб берилди. Download 36.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling