Қарши шаҳар тарихи (ХХ аср – ХХI аср бошлари) Мундарижа Кириш I боб ХХ аср бошларида Қарши шаҳри


Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари


Download 36.13 Kb.
bet3/5
Sana11.05.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1450487
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 боб

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Қарши шаҳрининг ХХ аср – ХХI аср бошларидаги тарихига оид тадқиқот ишини олиб боришда тарихийлик тамойили, қиёсий, хронологик, тизимлилик, кетма-кетлилик, холислик, мантиқий ёндашув каби усуллардан кенг фойдаланилди.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили. Мавзу бугунги кунга қадар турли даврларда яшаган тарихчилар томонидан ўрганилган бўлиб, Қарши ва Қашқадарё воҳаси тарихи ҳақида кўплаб тарихий асарларда маълумотлар келтириб ўтилган. Қарши шаҳрининг турли даврлардаги тарихига оид маълумотлар Бухоро хонлигига доир адабиётларда ҳамда ХIХ – ХХ аср бошида Туркистон ўлкасига келган хорижий сайёҳларнинг эсдаликларида учрайди. Масалан, рус шарқшуноси академик В.В.Бартолд шаҳарнинг номи ва топографияси билан боғлиқ далилларни, Л.А.Зимин ва В.Л.Вяткинлар эса унинг қадимий ўрни ҳамда ХХ асргача бўлган тарихининг айрим тафсилотларини ёзиб қолдиришган.
Шунингдек, Н.В.Хаников ва Абдурауф каби сайёҳларнинг кундаликларида ҳам бу ҳақда баъзи маълумотлар мавжуд. Айниқса, таниқли рус элшунос олимаси О.А.Сухареванинг «Бухоро хонлиги шаҳарлари тарихига доир» (Т., 1958) салмоқли асарида ҳам алоҳида боб сифатида Қарши шаҳрининг ўтмиши, кечмиш тарихи, топографияси, аҳолисининг этник таркиби, тили, савдо, ҳунармандчилиги кабиларга эътибор қаратилган. Буларнинг барчаси шаҳар тарихини ўрганишда энг муҳим ва ноёб манбалардан ҳисобланади.
ХХ асрнинг 20-йиллари охирларида ёзилган атиги 2-3 манбадан ташқари Қашқадарё воҳаси маданий обидалари ҳақида бошқа тадқиқотлар олиб борилмаган. Албатта бунга 30-йиллардаги мустабид шўро тузуми қатағонлари ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмаган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин, тўғрироғи 1946-йилда воҳа обидаларини тадқиқ этиш бошланган. Бу таниқли қадимшунос С.К.Кабанов самарали фаолияти билан боғлиқ бўлиб, олимнинг 30 дан зиёд мақолалари, рисолалари эълон қилинди. 60-йилларнинг бошларида воҳа ўтмишини М.Й.Массон, С.Б.Лунина, Л.Й.Манковскаялар ўрганишган.
Юртимиз тарихчилари ҳам Қарши шаҳрининг ўтмишини ўрганишда катта ҳисса қўшганлар. Хусусан, Р.Сулаймонов, П.Равшанов, Қ.Насриддинов, Н.Исмоилов, О.Бўриевларнинг олиб борган тадқиқотлари ва шаҳар тарихига доир ёзиб қолдирган маълумотлари қимматли манба ҳисобланади.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling