Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Download 287.6 Kb.
bet1/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni


MA’RUZA BO’YICHA O’QUV MATERIALLARI




Мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида
Режа:
1. Болалар психологияси фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
2. Болалар психологияси фанининг асосий категориялари
3. Болалар психологияси фанининг бошка фанлар билан алокаси.
4. Болалар психологияси: назария ва амалиёт


Таянч тушунчалар: Онтогенез, филогенез, сенсор, сензитив давр, когниция, когнитив ривожланиш, ёш динамикаси, метод, тамойиллар.


1. Болалар психологияси фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
Болалар психологияси - психология фанининг алохида тармоғи бўлиб, у турли ёш даврларида бола психик тараққиётининг қонуниятларини, шунингдек, бир ёш босқичидан босқасига ўтиш қонуниятларини ўрганади.
Болалар психологияси фанининг асосий эътибори тугилгандан етуклик давригача инсон психикаси ва онгининг кандай ривожланишига қаратилган. Д.Б.Эльконин ёзганидек, бола жа­мият аъзоси ва шахс сифатида шаклланиб борар экан, унинг психикаси ривожланиб, оламни акс эттириш қобилияти гудакликдан етуклик дав­ригача мураккаблашиб ва такомиллашиб боради. Ушбу жараённинг узига хос хусусиятлари, унинг қонуниятларини болалар психологияси тадқиқ этади. Бола ривожланишининг турли томонларини хар хил фанлар ўрганади:


Тyғилгандан етуклик давригача бола пси­хик тараккиётини уpганиш эса психологик билимларнинг махсус сохаси-болалар психологиясининг зиммасидадир. Чунки болалар психология­си бола психик таракқиётининг конуниятлари, ривожланишнииг турли босқичларида бола психикасига хос хусусиятлар хакидаги фандир.Л.Ф.Обухова таъкидлаганидек, болалар психологияси фанининг предмети тарихан узгариб борган.


Бyгyнги кунда болалар психологияси фанииинг предмети онтогенездаги психик таракқиётнинг умумий конуниятларини, ёш даврларини, бир ёш давридан бошқасига утиш са­бабларини аниклaшдан иборат Агар педиатр болаларнинг жисмоний саломатлиги билан шyryлланса, болалар психологи бола психикасининг канчалик туrри ривожланаётгани ва фаолият куpсатаётганини, борди-ю, бу coхaдa камчилик булса, уни ниманинг хисобига компенсациялаш мумкиилигини уpганади.
Хозирги кунда болалар психологияси фани предметининг кенrайиб бориши кузатилмоқда. Бу ходиса боланинг хомила давридаги ривожла­нишини тобора чyкуррок уpганиш натижасида руй бермоқда.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling