Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Психологик тадқиқот ўтказиш шакллари


Download 287.6 Kb.
bet7/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

2. Психологик тадқиқот ўтказиш шакллари.
Болани уpганиш икки асосий шаклда - амалга оширилади: «кундалангига кесим» шаклида ва «узунасига кесим» методи деб номланувчи тадқиқот шаклида амалга оширилади.Тадкиқот кундалангига кесим шаклида -утказилганда турли ёшдaги болалар гурухларида муайян психологик жараён, холат ёки хусусият уpганилади ва хap хил ёш босқичидаги болаларнинг натижалари узаро солиштирилади. Масалан, Д.В.Элъконин кичик, урта ва катта мактабдаrи ёшдаги болаларнинг сюжетли-ролли уйинларига хос хусусиятларни уpганиб, узаро солиштириб болалар уйинлари тараққиётига хос умумий қонуниятни аниклаган. Кундалангига кесим шаклидаги тадкиқотда асо­сий эътибор синалувчи болалар ёшидаги фаркларга қаратилиши керак. Фарқ қанчалик кичик булса, психолог-тадқиқотчи бола психикаси ва шахсидаги барча мухим узгаришларни пайқаши учун купpoқ имкониятларга эга булади. Тадкиқот узунасига кесим шаклида -утказилганда бир ёки бир неча боланинг муайян вaқт оралигидаги хаёти урганилади. Тадкиқотчи узлуксиз равишда бир ёш босқичидан иккинчисига утишда бола психикасида ва хулқ-атворида руй берувчи узгаришларни аниқлаб боради. Масалан. мактабгача таълим муассасасида янги дастур буйича иш бошланга булса, муассасага энди қабул қилинган болаларни 4-5 йил узлуксиз уpганиш орқали дастурнинг бола тараққиётига таъсирини аниклаш ва у хақида хулоса чиқариш мумкин булади. Узунасига кесим шаклидаги тадқиқот шунингдек, айрим холларда лонгитюд тадкикот хaм деб атала­ди. Тадқиқотнинг бу шакли анча мураккаб ва куп вакт талаб этади.
3. Болалар психологиясининг асосий методлари
Болалар психологияси фанинииг тараккиёти икки асосий йуналишда кечади: психик таракқиёт манбалари муаммосинииг назарий ҳал этилиши ва болалар психикасини уpганишнинг янада самаралирок методларини кидириш. Психик тараққиёт манбалари муаммоларини наза­рий хал этиш деганда, ушбу муаммо билан шугулланган асосий психо­логик мактаблар ва йуналишлар вакилларининг қарашлари тушунилади. Бола психикасини уpганишнинг янада самарали методларини кидириш болалар психик тарақкиётига хос хусусиятлар хақида аниқрок ахборот олишга хизмат килувчи методларни ишлаб чикишни англатади.
Умуман психологияда иносн психикасини тадқиқ қилиш методларининг турли таснифи мавжуд. Шулар тўғрисида умумий психология курсида кенг маълумотлар берилган. Ёш даври ва деференция психология фани ҳам психологиянинг бошқа соҳалари сингари ўзига ҳос илмий-тадқиқот методларига эга. Қуйида атоқли психолог Б.Г.Ананьев тавсия қилган классификацияга асосланиб, мазкур методларнинг хусусиятларини ёритишга ҳаракат қилган.
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини тўрт гуруҳга ажратиб, уларни ташкилий, эмпирик (амалий), натижаларни қайта ишлаш ёки статистик, натижаларни шахлаш методлари деб номлаган. Бу гуруҳлар ўзининг мақсад ва вазифаси бўйича яна бир неча тоифа ҳамда турларига бўлинади. Қуйидаги мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда қиёсий тавсия берилди. Тадқиқот методларининг биринчи - ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитбд (ўзлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни олади. Қиёслаш методидан умумий психология, социал психология (катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш), медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларига қиёслаш), спорт психологияси (спортчиларнинг ҳолати, уқувлилиги ва ишчанлигини ўзаро таққослаш) каби фанларда унумли фойдаланилади.
а) Ёш даври психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги оламларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзаро хослиги кабиларни ўрганишда қўлланади. Психологлардан Л.С.Вигосткий, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
б) Болалар психологиясида қиёслаш методи билан бир даврда лонгитюд (ўзлуксиз) методи ҳам қўлланилади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир неча синалувчилар ўзаро ўзоқ муддат, ҳатто, ўн йиллаб текширилишидир. Логитюд психологлардан немис Ш.Штерн, францўз Р.Заззо, рус психологлари Н.АМенчинская, А.Н.Гвоздев, И.С.Лейтис, В.С.Мўзхина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Хасан-Хусан, Фотима-Зухра) ёки аралаш жинсли (Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Хусан) эгизаклар кўзатилган. Шунинг чуну қатор тадқиқотларнинг “она кундалиги” (Н.А.Менчинская, В.С. Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Ўзоқ вақт бир шахсни (кичик гуруҳни) кўзатиш унда пайдо бўлаётган янги фазилатларнинг ривожланиш динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни (хатти-ҳаракат) ва уларнинг олдини олиш тадбирларини, мураккаб психологик муносабатларни, ички боғланиш қонуниятлари, механизми тўғрисида мукаммал, ишончли, барқарор, маълумотлар тўплаш имконини яратади. Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий аҳамиятга молик бўлиб, инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда катта ёрдам беради. Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гурух эмперик методлардан иборат бўлиб, бу гуруҳда кузатиш (ўзини ўзи кўзатиш), эксперимент (табиий, лаборатория), тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат қилиш, таржимаи ҳол (шахсий гувоҳнома, хужат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлил қилиш) кабилар киради ва улар синаш, текшириш, диагноз (аниқлаш) ва прогноз (олдиндан белгилаш) вазифаларини бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва обективроқ тадқиқ қилиш уун эмпирик методлардан навбати билан фойдаланиш яхши натижа беради. Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади. Психологик-педагогик тадқиқотда кўпинча қуйидаги статистик методлардан фойдаланилади.
Тўпланган миқдорларни ишлаб чиқишда мана бу формулаларни қўллаш мумкин:

1. формуласи ўртача арифметик қийматни топиш учун ишлатилади.

М – йиғинди, v – вариацион миқдор, n – синалувчилар ёки объектларнинг соноғини билдиради.


2. формуласи сон қаторидаги ўрта квадрат оғишни ҳ исоблашда ёки стандарт оғишни аниқлашда ишлатилади. - квадратлик оғиш, С-дисперсия, “n” - миқдор.


3 . - сон қаторидаги миқдорлар тарқоқлигини аниқлаш формуласи. У баъзан “С” - дисперсия деб ҳам аталади.
Илмий тадқиқот методларининг тўртинчи шархлаш гуруҳи генетик, ва довалаш методларидан иборатдир. Генетик метод билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ йўсинда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади – синалвчида вужудга келаётган янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, паётларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади. Генетик методга асосланиб ўзгаришлар билан ривожланиш босқичининг бевосита боғлиқлигининг илдизи аниқланади. Танлаш методи билан тадқиқот объектига кирган шахс психикасининг барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling