Заргарлик санъати ва заргарлик саноатини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун таклифлар


Download 17.76 Kb.
Sana09.07.2023
Hajmi17.76 Kb.
#1659347
Bog'liq
ЗАРГАРЛИК БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР


Заргарлик санъати ва заргарлик саноатини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун таклифлар:



  1. Ўзбек миллий заргарлик анъаналарини ўрганишни йўга қўйиш мақсадида юртимиздаги етакчи заргарлик ҳудудларида “Усто-шогирд” мактабларини ташкил этиш. (Бухоро, Тошкент, Фарғона водийси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Қорақалпоғистон);

  2. Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида фаолиятини олиб бораётган “Заргарлик” бўлимларидаги таълим жараёнларини Давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамларга асосланиб янада кучайтириш, моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар ва хом ашёлар билан таъминлаш каби масалаларни қамраб олувчи “Йўл харитаси”ни шакллантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

  3. Миллий заргарлик санъати асосида замонавий тақинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (авангард, модерн);

  4. Заргарлик санъати ва заргарлик саноатини ўзаро интеграциясини шакллантириш;

  5. Заргарлик саноатига миллий заргарлик анъаналарини киритиш орқали “Ўзбек заргарлик бренди”ни яратиш;

  6. “Ўзбек заргарлик бренди” номи остида ишлаб чиқариладиган заргарлик маҳсулотларини жаҳон заргарлик бозорига олиб кириш ва соҳада экспортни ривожлантириш.



Таклиф берганлар:
Ўзбекистон халқ устаси,
К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик
ва дизайн институти профессори
Фасихитдин Дадамухамедов
Заргар, санъатшунос
Бобур Дадамухамедов
12.02.2023 йил


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  • XIX – ХХI аср бошларидаги Ўзбекистон заргарлик санъати мактабларининг бадиий-технологик хусусиятлари, генезиси ва ривожланиш динамикаси ижтимоий-тарихий ва бадиий омиллар негизида очиб берилган;

  • ХХ асрнинг 30-80-йилларида саноатлашган тизимга асосланган, қолипдан чиқарилган бир хил турдаги қизил кўзли тақинчоқларни ясалиши каби салбий ҳамда аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган “Шибирма” сирғаси, “Тапиши дил” бўйин безагининг яратилиши ва кенг муомалага киритилиши каби ижобий жиҳатлари аниқланган;

  • ХХ асрнинг ўрталарига келиб Хоразм ва Сурхондарё заргарлик мактабларининг фаолияти буткул тўхтаб қолганлиги, 1990-йилларнинг биринчи ярмидан бошлаб мазкур мактабларнинг анъаналари бошқа мактаблар заргарларининг ижодида акс этаётганлиги исботланган;

  • ҳозирги давр заргарлари ижодида безак нақшларидаги рамзлар ва мифопоэтик семантика уйғунлиги билан боғлиқ мажозийлик ҳамда декоратив экспрессивликка йўғрилган замонавий услуб асосидаги заргарлик буюмлари дизайни каби икки тенденциядаги тақинчоқларни мустақил санъат объекти сифатида вақт ва у орқали маконни кўриш ифодаланганлиги очиб берилган;

  • XXI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб замонавий заргарлик санъати усталари ижодида мактаб анъаналарининг замонавий тенденциялар билан бойитилаётганлиги ва ноанъанавий композицион ечимдаги фалсафий мушоҳадаларни шакллантирилганлиги янгилик сифатида далилланган.

Тадқиқотдан олинган хулосалар натижасида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Заргарлик асарларини ишлаб чиқаришда унутилган технологиялар, жумладан “шабақа”, “минокори”, “тагнишин”, “совоткори” каби маҳаллий услубларни ва бир қатор нақш турларини мактаблар кесимида тиклаш;
2. Ҳозирги кунда фаолиятини тўхтатган Хоразм ва Сурхондарё заргарлик мактабларининг тиклаш жараёнларини йўлга қўйиш;
3. Ҳар бир заргарлик мактабларининг анъаналарини сақлаган ҳолда замонавий, инновацион асарларни яратиш;
4. Интернет тармоғида Ўзбекистон заргарлари ижодини тарғибот қилувчи ҳамда асарларни ёритувчи онлайн платформага эга веб-сайт ташкил қилиш;
5. Санъатшуносларнинг тадқиқотлари ва ривожланган давлатларнинг тажрибаларига таяниб соҳага оид зарур ўқув адабиётлар яратиш;
6. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидаги соҳага оид мавжуд устахона-лабораторияларини замонавий техника жиҳозлари билан таъминлаш масаласини ҳал этиш талаба-ёшларнинг билим олишига асос вазифасини ўтайди.
Download 17.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling