Режа: Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни


Download 1.41 Mb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1503759
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14 мавзу Туризм ва мехмонхона хужалиги корхоналари фаолиятининг

14- мавзу. Туризм ва мехмонхона хўжалиги корхоналари фаолиятининг харажатлари


Tuzuvchi: PhD. Baxtiyarov Sh

Режа:

1. Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни.

2. Туризм ва мехмонхона хўжалиги корхоналари хизматлари таннархини хосил қилувчи харажатлар.

3. Корхоналар харажатларининг таснифланиши.

1. Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни

Туризм ва мехмонхона хўжалиги корхоналари фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини амалга оширишади.

Харажат - фойда кўришнинг асосий шартидир. Тадбиркор фойда келтирмайдиган ишга харажат қилмайди. Бу аксиома(исботсиз қабул қилинадиган ҳолат).

  • Корхоналар харажатларининг мохияти меъёрий хужжатларда, жумладан, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 05 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқданган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари хамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» да атрофлича очиб берилган.

Туризм ва мехмонхона хўжалиги корхоналарида маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш ва улар миқдорини белгиловчи қуйидаги омилларни келтириш мақсадга мувофиқ:

  • • корхоналарнинг маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш лаёқатини белгилаб берувчи асосий омил – корхоналарнинг харажатларни вужудга келтириш қобилияти ҳисобланади;
  • • хар қандай маҳсулот (хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш учун маълум сарф-харажатлар талаб этилади хизматлар маълум нархга эга бўлган иқтисодий ресурс сарфларини талаб қилади;
  • • маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш микдори иқтисодий харажатлар (ресурс нархлари) даражасига, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва хизматлар бозорида сотиладиган нархларга боғлик;.
  • • маҳсулот (хизмат)ларни сотиш нархлари асосан корхона фаолиятига боғлик бўлмаган ташқи шароитлар билан белгиланса, ишлаб чиқариш харажатлари корхонанинг маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнларини ташкил қилиш самарадорлиги даражасига боғлиқ.

1
2
3
4
5
6

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling