• мехнатга хақ тўлаш харажатлари; • асосий фондлар ва ишлаб чиқариш ахамиятига эга бўлган номодций активлар амортизацияси; • ишлаб чиқариш ахамиятига эга бўлган бошка харажатлар. Таннарх - бу туризм ва мехмонхона корхонаси ихтиёрида бўлган барча ресурслардан фойдаланиш даражасини акс эттирувчи сифат кўрсаткичидир. иқтисодий категория сифатида таннарх: • маҳсулот (хизмат)ни сотиш нархини шакллантириш, фойда ва рентабелликни (даромадли, фойда)аниклаш; • корхонанинг кулай хажмини белгилаш; • бошкарув карорларининг иқтисодий асосланиши ва кабул килиниши учун база функциясини бажаради: Туристик фаолият билан шуғулланувчи корхоналар турмаҳсулоти таннархига қуйидагилар киради: 1 .Туристларга куйидаги хизматлар кўрсатиш учун хукукларни харид килиш максадидаги харажатлар (турмаҳсулот учун):
• жойлаштириш ва яшаш;
• транспорт хизмат кўрсатиш (ташиш);
• овқатлантириш;
• экскурсион хизмат кўрсатиш;
• тиббий хизмат кўрсатиш (шунингдек турсаёхатни расмийлаштириш учун бошка харажатлар);
• маданий-хордик ва спорт хизмат кўрсатиш;
• бахтсиз ходисалар, касалликлардан ихтиёрий суғурталаш ва
турсаёхaт даврида тиббий суғурталаш;
• гид - таржимонлар ва кузатувчилар хизмати.
Tuzuvchi: PhD. Baxtiyarov Sh
2. Янги турларни ўзлаштириш билан боғлиқ, харажатлар.
3. Ходимларни танлашни ташкил этиш бўйича харажатлар.
4. Вакилли харажатлар, яъни бошқа туркорхоналар вакилларини қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар.
Ҳозирги кунда кўпчилик туристик корхоналар туроператор ва турагент сифатида фаолият юритишмоқда. Туроператор аниқ турни ишлаб чиқаргач, уни ўзи сотади ёки сотиш учун шерикларга беради. Турлар туроператор нархида таклиф этилади. Tuzuvchi: PhD. Baxtiyarov Sh
Хар бир тур бўйича туроперетор харажатларига қуйидагилар
киради:
• мехмонхонада яшаш нархи;
• такдим этиладиган овкатланиш нархи;
• саёхат учун гурух рахбарига харажатлар;
• транспорт;
• темир йўлда юриш, авиа харакатлар (икки томонга);
• тур нархида кўзда тутилган экскурсиялар;
• тур корхоналарга комиссиялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |