|
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонун. 2020 йил
|
|
Педагогика фани жамият тараққиётини таъминлашда қандай аҳамиятга эга?
Жавоб: «Педагогика» қандай фан, нимани ўргатади, деган саволга жавоб топишдан олдин “педагогика” фани билан қисқача танишиб ўтиш лозим.Инсоннинг бошқа эҳтиёжлари қатори ўз тажрибасини авлоддан авлодга етказиш эҳтиёжи кишилик жамияти шаклланишининг энг бошланғич давридаёқ пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам тарбия тажрибаси авваламбор катта авлоддан ёш авлодга ҳаётий тажрибани бериш сифатида белгиланди.
Кишилик жамиятининг қадимий ибтидоий, яъни бошланғич даврида одамлар тайёр маҳсулотдан фойдаланишган. Овчилик, кейинчалик эса деҳқончилик ва турли-туман ҳунармандчиликнинг ривожланиши одамлар меҳнат тажрибасининг ошишига олиб келган. Меҳнат фаолияти борган сари мураккаблаша бориб, одамларнинг шахс сифатида шаклланишида ва кишилик жамиятининг ривожланишида муҳим роль ўйнай бошлади. Меҳнат одамларнинг тарбиясига таъсир кўрсатиб, тарбияни ҳаётий зарурият қилиб қўяди. Одамларнинг меҳнат кўникмалари ёш авлодга мерос бўлиб қола бошлади. Энди тарбия меҳнат фаолиятининг, меҳнат тажрибасининг маҳсулига бевосита боғлиқ бўлиб қолди. Шу тариқа ижтимоий ҳаётда орттирилган тажрибаларни қуйи авлодга ўргатиш эҳтиёжи туғилди.
"Педагогика " атамаси "Пайне" - "бола" ва "агогейн" - "етакламок" деган маънони билдирувчи лотинча "дайдагогос" сузларидан пайдо булиши куйидагича изохланади: Эрамиздан олдинги ИИИ-ИВ-асрларда кадимги грецияда, кулдорнинг боласини овкатлантирадиган, сайрга олиб борувчи, табиат куйнида уйнатувчи тарбиячи кулларни "педагог" деб аталган. У боланинг камолотга етишишига масъул булган. Кулдорнинг боласини мактабга етаклаб олиб борган ва олиб келган.Мактабда ишловчи укитувчиларни "дидискаллар" (дидайко-мен укитаман) дейишган. Феодализм жамиятига келиб эса хар икки касбдаги кишилар хамкорлиги натижасида таълим тарбия билан махсус шугулланувчилар вужудга келган. Уларни чех педагоги Я.А.Каменский таъкидлаганидек, "Педагог"деб номланганлар, ва бу суз хозир хам таълим тарбия берувчи укитувчиларга нисбатан кулланилади.
Педагогика фанининг "Дидактика" - таълим назарияси кисми худди шу кадимий ва лотинча "Укитувчи" номи билан аталиши бежиз эмас.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |