Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Педагогика фанининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?


Download 295.41 Kb.
bet2/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Педагогика фанининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Жавоб:
Педагогика мақсади: инсонга таълим ва бериш жараёнининг моҳияти, қонуниятлари, принциплари, шакллари ва методлари тўғрисидаги фандир.
Педагогика фанининг асосий вазифаси: жамият тараққиётини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. У шахсни шакллантиришдек ижтимоий буюртмани бажариш асосида мамлакатнинг бугуни ва келажаги учун зарур бўлган юксак маънавий, ахлоқий ва касбий талабаларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш, миллий истиқлол ғояси асосида таълим ва тарбия назариясини ижодий ривожлантириш вазифасини ҳал этади.


Педагогиканинг асосий категориялари нималардан иборат?
Жавоб: Ҳарбий педагогиканинг асосий категориялари қуйидагилардан иборат:
Ҳарбий хизматчи шахси – жамиятнинг психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий ва касбий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор, дунёқарашга эга бўлган аъзоси.
Тарбия илмий дунёқараш, маънавий-маърифий тушунчалар, ахлоқий муносабатлар, жанговар ва касбий сифатлар, борлиққа эстетик муносабат, жисмоний ва руҳий кучини ривожлантириш мақсадида ҳарбий хизматчининг онги, руҳияти, иродасига мақсадли, белгиланган тизим асосида педагогик таъсир кўрсатишдир.
Таълим – махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ҳарбий хизматчиларни хизмат ва жанговар вазифаларини муваффақиятли бажаришлари учун зарур билим, кўникма ва малакалар билан мақсадли ва белгиланган тизим асосида қуроллантириш жараёни.
Маълумот – таълим-тарбия натижасида эгалланган ва тизимга солинган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда шаклланган дунёқарашлар мажмуи.
Ривожланиш – ҳарбий хизматчининг ақлий ва жисмоний имкониятларининг бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусиятлари ва ҳарбий хизмат шароитларига мувофиқ мақсадли такомиллашуви жараёни.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling