Ҳарбий жамоаларнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
Жавоб: Ҳарбий жамоаларнинг ўзига хос хусусиятлари бу ҳарбий хизматчиларнинг жамоада эгаллайдиган билим, кўникма ва ҳарбий жамоаларга уларда доимий юксак жанговар тайёргарликка эга бўлишлари, тинчлик даврида ва уруш шароитида ўз ҳарбий бурчини муваффақиятли бажаришлари учун юксак маънавий, сиёсий ва жанговар сифатларни, жанговар маҳоратни шакллантириш, ақлий ва жисмоний кучларини ривожлантириш, маънавий-руҳий тайёргарлигини амалга оширишнинг педагогик қонуниятларини жамоа таркибида амалга ошириш.
|
Ҳарбий-педагогик жараённинг ўзига хос қандай хусусиятлари мавжуд?
Жавоб: Ҳарбий-педагогик жараён мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Унинг моҳияти ҳарбий мутахассисларни, бўлинма ва қисмларни мамлакатни қуролли ҳимоя қилиш, ҳозирги замон уруши шароитида жанговар ҳаракатларни муваффақиятли олиб боришга тайёрлаш бўйича командирлар, бошлиқлар, тарбиячиларнинг мақсадли ташкилий ва таълим-тарбиявий фаолияти билан белгиланади.
Ҳарбий-педагогик жараён – командирлар (бошлиқлар) ва бўйсунувчиларнинг икки томонлама фаол фаолияти бўлиб, унинг доирасида нафақат ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳорати шакллантирилади, балки ўзида маънавий-ахлоқий хислатларни мужассам этган, ақлан ва жисмонан етук, ижтимоий фаол комил инсон шахси тарбияланади.
Ҳарбий-педагогик жараённинг асосини жанговар, сиёсий, руҳий тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий тарбия ташкил этади.
Ҳарбий-педагогик жараённинг хусусиятлари яна қуйидагилар билан ифодаланади:
1. Ҳарбий меҳнат, ҳарбий маҳоратни сабот билан эгаллаш, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг хизмат бурчидир. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунда, Ҳарбий қасамёдда ва умумҳарбий низомларда қонуний асосда белгилаб қўйилгандир.
Ҳарбий қасамёд ва низомлар талабларига кўра, ҳарбий хизматчи ўз меҳнати сифати учун қонуний асосда жавобгардир. Ҳарбий мутахассисликни эгаллашга, ўз хизмат вазифаларини бажаришга нисбатан масъулиятсиз муносабат Ватан олдидаги ўз бурчини бажаришдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин.
2. Ҳарбий хизматчилар эгаллайдиган билим, кўникма ва малакалар, тушунчалар ва қоидалар тизими уларнинг кундалик хизмат фаолияти учун асос бўлиб хизмат қилади. Бошқача айтганда, ҳарбий-педагогик жараён ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти билан чамбарчас боғлиқ равишда амалга оширилади ва яққол кўриниб турувчи амалий мазмунга эга бўлади. Ҳарбий хизматчи машғулотлар жараёнида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини жанговар навбатчиликни ўташ, турли хизмат вазифаларини бажариш вақтида қўллайди. Бу, албатта, бир томондан билим, кўникма ва малакаларнинг пухта бўлишини талаб қилса, бошқа томондан уларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради.
Ҳарбий-педагогик жараённинг хизмат фаолияти билан боғлиқлиги унинг қисм ва бўлинмалар жанговар тайёргарлигига путур етказмаган ҳолда оқилона ташкил этишни тақозо этади. Демак, ҳарбий-педагогик жараён қўшинларнинг доимий жанговар тайёргарлиги шароитида амалга оширилади ва уни таъминлашга қаратилган бўлади.
3. Таълим-тарбия жараёни ҳарбий хизматчидан тобора кўпроқ ақлий, жисмоний ва руҳий зўриқишни талаб қилмоқда. Бу замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларнинг муракаблашиб бориши, жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашиб бораётганлиги билан ифодаланади.
4. Ҳарбий-педагогик жараённинг ўзига хос хусусияти бўлинмада хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг турли билим ва умумтаълим тайёргарлик даражасига, хизмат ва ҳаётий тажрибага эга эканлиги билан ҳам ифодаланади. Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги бундай тафовут таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда кўпроқ якка тартибда ёндашишни, алоҳида таълим дастурларини ишлаб чиқишни тақозо қилади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |