4. Умумий таълим педагогикаси – мактаб ёшидаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришнинг умумий масалаларини ўрганади.
5. Хусусий методика – алоҳида олинган ўқув фанларини ўқитиш қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади.
6. Олий таълим педагогикаси (жумладан, олий ҳарбий таълим педагогикаси) – олий таълим муассасалари талабалари, тингловчиларига таълим ва тарбия бериш, уларни ўз танлаган соҳасида мутахассис сифатида тайёрлаш масалаларини ўрганади.
7. Касб педагогикаси (жумладан, ҳарбий педагогика) – муайян касб эгаларининг касбий билимлари, кўникмалари ва малакаларини, маҳоратларини шакллантириш ва такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.
8. Махсус педагогика (коррекцион педагогика) – ривожланишида турли психологик ва физиологик нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганади. Махсус педагогика ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
– сурдопедагогика - эшитиш қобилияти бузилган болаларни
ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади;
– олигофренопедагогика – ақли заиф болаларни ривожлантириш,
ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади;
– тифлопедагогика – кўриш қобилияти бузилган болаларни
ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади;
– логопедия – нутқида мураккаб нуқсонлар бўлган болаларни
ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ўрганади.
9. Ижтимоий педагогика – ижтимоий муносабатлар жараёнида
шахсни касбий ва ижтимоий фаолиятга йўналтириш муаммоларини ўрганади.
|
Ҳарбий педагогика қандай фан ва у нимани ўргатади?
Жавоб:
Ҳозирги кунга келиб ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоаларни тайёрлаш, ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини оширишда офицерларнинг, командир ва тарбиячиларнинг ҳарбий-педагогик билимлари даражасига қўйилаётган талаблар тобора ошиб бормоқда. Шу билан бирга ҳарбий педагогиканинг вазифалари доираси ҳам кенгайиб бормоқда.
Ҳарбий педагогиканинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
♦ ҳарбий-педагогик жараённинг моҳияти, хусусиятлари ва қонуниятларини ва унинг таркибий қисмлари бўлмиш таълим, тарбия, руҳий тайёргарлик, ривожланиш, мустақил тарбия, мустақил таълим олиш жараёнларини ўрганиш;
♦ жамиятда ва Қуролли Кучларда рўй бераётган ўзгаришлар асосида, шунингдек жанговар техника ва қурол-яроғнинг такомиллашуви, жангни олиб бориш усуллари, шахсий таркибдаги миқдор ва сифат ўзгаришлари, жанговар тайёргарликни кучайтириш вазифаларидан келиб чиқиб таълим ва тарбия принципларини аниқлаш, шакллари ва методлари ривожлантириб, такомиллаштириб бориш, замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш;
♦ турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар билан турли шароитларда таълим-тарбия жараёнини амалга оширишда таълим ва тарбия принциплари талабларини муваффақиятли амалга ошириш шароитларини аниқлаш ва асослаш;
♦ қўшин турларининг, турли ихтисосликдаги ҳарбий мутахассисларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб таълим ва тарбия методлари тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
♦ таълим-тарбия ишларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш шаклларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоалар таълими ва тарбияси даражасини аниқлаш, текшириш ва баҳолашнинг самарали йўлларини тадқиқ қилиш;
♦ ҳарбий-педагогик жараённинг ривожини башорат қилиш ва режалаштириш;
♦ дидактик тадқиқотларнинг марказий муаммоси сифатида ҳарбий хизматчилар билиш фаолиятини фаоллаштириш, алоҳида олинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоаларнинг юксак ҳарбий-профессионал тайёргарлик даражасига эга бўлиш вақтини қисқартириш йўлларини, усулларини ва воситаларини излаш ва уларни қўллаш;
♦ ҳарбий жамоаларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва таълим-тарбия жараёнида уларни ҳисобга олиш;
♦ жанговар тайёргарлик ва ҳарбий интизомни, ҳарбий хизматчиларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий-ахлоқий камолотга эришиш йўлларини ўрганиш;
♦ ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоалар ўртасида мусобақа ташкил этишнинг, соғлом рақобат муҳитини яратишнинг педагогик шартларини аниқлаш;
♦ жамоани жипслаштириш, унда низом талабларига хос ўзаро муносабатларни, соғлом руҳий муҳит ва ижтимоий фикрни шакллантириш методларини ўрганиш ва бошқалар.
Шунингдек, офицерлар, сержантларнинг раҳбарлик, ўқитувчилик ва устозлик фаолиятидан келиб чиқиб, ҳарбий педагогика учун қуйидаги вазифалар ҳам муҳим ўрин эгаллайди:
♦ ҳарбий-педагогик жараёнда уларнинг ўрнини аниқлаш;
♦ уларда педагогик маданият ва педагогик маҳоратни шакллантириш йўлларини, мазмуни ва услубларини кўрсатиш;
♦ ҳурмат қозониш йўллари ва моҳиятини очиб бериш;
♦ илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш, ҳарбий-педагогик тадқиқотлар олиб бориш услубларини ишлаб чиқиш.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |