Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet3/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Руҳий тайёргарлик – ҳарбий бурчини бажариш, турли шароитларда қўйилган вазифаларни адо этиш учун ҳарбий хизматчининг доимий ички тайёрлиги ва юксак ҳиссий-иродавий турғунлигини таъминлаш бўйича мақсадли равишда унда руҳий сифатларни шакллантириш жараёни.
Мустақил тарбия – ҳарбий хизматчининг ижтимоий ва хизмат бурчини муваффақиятли адо этиши учун зарур бўлган сифатларни ўзида шакллантириш ва ривожлантириш бўйича мақсадли онгли фаолияти.
Мустақил таълим – ҳарбий хизматчининг билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, чуқурлаштириш ва такомиллаштириш бўйича мақсадли мустақил иши.
Билим – борлиқ, воқеа ва ҳодисаларнинг, уларнинг алоқа ва муносабатларининг инсон онгида намоён бўлиши.
Кўникма – иш-ҳаракатларнинг пухта эгалланганлиги, автоматлашган тарзда бажарилиши.
Малака ҳарбий хизматчининг ўз вазифаларини бажаришга тайёрлик даражасини кўрсатади ҳамда билим ва кўникмаларидан самарали фойдаланишда, уларни янги ва мураккаб шароитларда тўғри ва муваффақиятли қўллай олишида намоён бўлади.


Педагогика фанлари тизими деганда қандай тизим тушунилади?
Жавоб:
Ҳозирги кунга келиб, педагогика алоҳида фан сифатида тараққий этган бўлиб, муайян туркумни ташкил этувчи педагогик фанлар тизими эга. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Педагогика тарихи – таълим ва тарбиянинг юзага келиши, тараққий этиши, муайян тарихий даврлардаги педагогик фикрлар тараққиёти масалаларини ўрганади.
2. Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
3. Бошланғич таълим педагогикаси – бошланғич синфлар ўқувчиларини тарбиялаш, уларга таълим бериш, шунингдек, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling