Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ҳарбий педагогиканинг объектини қайси жараёнлар ташкил этади?


Download 295.41 Kb.
bet5/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий педагогиканинг объектини қайси жараёнлар ташкил этади?
Жавоб: Ҳарбий педагогика фанининг объекти асосан бу ҳарбий хизматчилардир, предмети эса аскарларга ва курсантларга берилаётган таълим тарбия назарияси ва амалиётидир.




Ҳарбий хизматчи шахсига таъриф беринг?
Жавоб:
Ҳарбий хизматчи шахси – жамиятнинг психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий ва касбий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор, дунёқарашга эга бўлган аъзоси.


Ҳарбий педагогиканинг қандай асосий вазифалари бор?
Жавоб:
Ҳарбий педагогиканинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
♦ ҳарбий-педагогик жараённинг моҳияти, хусусиятлари ва қонуниятларини ва унинг таркибий қисмлари бўлмиш таълим, тарбия, руҳий тайёргарлик, ривожланиш, мустақил тарбия, мустақил таълим олиш жараёнларини ўрганиш;
♦ жамиятда ва Қуролли Кучларда рўй бераётган ўзгаришлар асосида, шунингдек жанговар техника ва қурол-яроғнинг такомиллашуви, жангни олиб бориш усуллари, шахсий таркибдаги миқдор ва сифат ўзгаришлари, жанговар тайёргарликни кучайтириш вазифаларидан келиб чиқиб таълим ва тарбия принципларини аниқлаш, шакллари ва методлари ривожлантириб, такомиллаштириб бориш, замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш;
♦ турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар билан турли шароитларда таълим-тарбия жараёнини амалга оширишда таълим ва тарбия принциплари талабларини муваффақиятли амалга ошириш шароитларини аниқлаш ва асослаш;
♦ қўшин турларининг, турли ихтисосликдаги ҳарбий мутахассисларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб таълим ва тарбия методлари тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
♦ таълим-тарбия ишларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш шаклларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоалар таълими ва тарбияси даражасини аниқлаш, текшириш ва баҳолашнинг самарали йўлларини тадқиқ қилиш;



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling