Мавзу: Оғишган хулқ турларининг таснифи


Download 40.5 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi40.5 Kb.
#1605163
  1   2
Bog'liq
Маъруза-3


Мавзу: Оғишган хулқ турларининг таснифи
Режа:

  1. Ахлоқий оғишларни таснифлаш муаммоси

  2. Оғишган хулқ турларининг психологик таснифи



Ўқув машғулотининг мақсади: Ахлоқий оғишларни ва турларни таснифлаш муаммоси бўйича талабаларда чуқур назарий ва илмий билимларни шакллантириш.
Ахлоқий девиациянинг муаммосига асосий сабаб унинг фанлараро характерда эканлигидадир. Модомики, “девиант (оғишган) хулқ” атамаси турли фанларда турли маънода ишлатиларкан, шу сабаб ахлоқий оғишларнинг кўп турли хил таснифлари мавжуд.
Айни дамда тизимлаштириш мавжуд ва алоҳида фанлар доирасида кенг фойдаланилади. Шартли равишда ахлоқий оғишлар таснифлаш муаммосида учта асосий ёндошувни ажратиш мумкин: ижтимоий-ҳуқуқий, клини­к ва психологик.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёндошув доирасида, ўз навбатида, социологик ва ҳуқуқий йўналишни ажратиш мумкин.
Социология ахлоқий девиациянибир неча асослар бўйича гуруҳланадиган ижтимоий кўриниш сифатида кўриб чиқади:
а) масштабдан қатъи назар оммавий ва шахсий оғишлар ажратилади;
б) оқибатлар аҳамияти бўйича – салбий (зарарли оқибатлар келтириб чиқарувчи ва потенциал хавф туғдирувчи) ва ижобий;
в) субъект бўйича – аниқ шахслар, норасмий гуруҳлар (масалан, йўлтўсар гуруҳлар фаолияти), расмий тузилмалар, шартли ижтимоий гуруҳлар (масалан, аёллар пиёнисталиги) оғиши;
г) объект бўйича – иқтисодий, маиший, мулкий бузилишлар ва бошқалар;
д) муддати бўйича – бир вақтли ва давомли;
е) бузилган меъёр тури бўйича – жиноятчилик, ичкилик (пиёнисталик) гиёҳвандлик, ўз-ўзини ўлдириш, ахлоқсиз хулқ, дайдилик, фоҳишабозлик, безорилик, боқиманда бўлиш, сотқин, расмиятчилик, терроризм, ирқчилик, геноцид, деструктив маданиятлар [1, 13].
Ҳуқуқда оғишган хулқ атамаси остида ҳозирги вақтда қабул қилинган ва жазолаш хавфи билан тақиқланган қонуний меъёрларга қаршилик қилувчи барча нарса тушунилади. Шахс ҳаракатларини ҳуқуқий баҳолашдаги етакчи мезон уларнинг жамиятга хавф солиш даражаси ҳисобланади. Ҳаракатларнинг жамиятга хавф солиш характери ва даражаси бўйича уларни жиноят, маъмурий ва фуқаролик-ҳуқуқий деликтлар, интизомий қилиқларга бўлинади [5].
Кўриб чиқилган таснифларга ахлоқий девиацияга педагогик ёндошувни қўшимча қилиш мумкин. Бизнинг фикримизча, педа­гогик таснифлар камроқ дифференцияланган ва кўпинча бошқа фанлардан ўзлаштирилган. Кўпинча “оғишган хулқ” тушунчасини “мослашмаганлик” тушунчаси билан тенглаштирилади. Ўқувчини тарбиялаш ва ўқитишнинг асосий педагогик вазифалари оламида мактаб ўқувчисининг оғишган хулқи мактабга мослашмаганлик [2] каби ижтимоий мослашмаганлик характерига ҳам эга. Афсуски, жамиятда оғишган хулққа носоғломлик каби муносабатда бўлиш устундир. Унинг кўзга кўринган шакллари билан тўқнашгач, одамлар аввало тиббий ташҳис ва унга тегишли тиббий ёрдам олишга ҳаракат қиладилар. Девиант ахлоқ масалалари бўйича илмий адабиётларда бирмунча ишлаб чиқилган ва анчагина одатланган клиник ёндошув ҳукмронлик қилади. Айни дамда маълумки, шахс ахлоқига психолгик жиҳатдан – шахснинг ўзига насиҳат қилиб таъсир кўрсатиш мумкин. Яққолки, мутахассис оғишган хулқ таснифига иккита етакчи ёндошувни аниқ дифференциялаши зарур – психологик ва клиник.
Психологик ёндошув доирасида оғишган хулқнинг турли ти­пологиясидан фойдаланилади.
Шахс оғишган хулқининг кўринишларини тизимлаштиришнинг бирмунча тўлиқ ва қизиқарли вариантларидан бири бизнинг назаримизда Ц.П. Короленко ва Т. А. Донских [6] га тегишли. Муаллифлар барча ахлоқий девиацияни иккита катта гуруҳга бўладилар: ностандарт ва деструктив ахлоқ.
Ташқи деструктив ахлоқ, ўз навбатида, аддиктив ва антиижтимоийга бўлинади. Аддиктив ахлоқ реалликдан кетиш ва исталган ҳиссиётни олиш мақсадида махсус фаоллик ёки қандайдир моддалардан фойдаланишни кўзда тутади. Антиижтимоий ахлоқ мавжуд қонун ва бошқа одамлар ҳуқуқларини қонунга қарши, асоциал, ахлоқсиз-беадаб ахлоқлар шаклида бузувчи ҳаракатлардан иборат.
Ички деструктив ахлоқ гуруҳида Ц.П.Короленко ва Т.А.Донских қуйидагиларни ажратадилар: суицид, конформистик, нарциссик, фанатик ва аутик ахлоқ. Суицид ахлоқ ўз-ўзини ўлдиришнинг юқори хавфи билан характерланади. Конфор­мистик – индивидуалликка муҳтож, фақат ташқи авторитетга йўналтирилган ахлоқ. Нарциссик – шахсий буюклиги туйғуси билан бошқарилади. Фанатик – қандайдир ғоя, нуқтаи назарга кўр-кўрона берилган шаклда юзага чиқади. Аутистик – одамлар ва атрофдаги ҳаракатлардан бевосита чегараланганлик, шахсий фантазияси оламига шўнғиганликда кўзга ташланади
Санаб ўтилган мезонларга мувофиқ оғишган хулқнинг учта асосий гуруҳини ажратамиз: ан­тиижтимоий (делинквент) ахлоқ, асоциал (ахлоқсиз) ахлоқ, аутодеструктив (ўз-ўзини парчаловчи) ахлоқ.

Download 40.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling