Мавзу: Оғишган хулқ турларининг таснифи


Антиижтимоий (делинквент) ахлоқ –


Download 40.5 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi40.5 Kb.
#1605163
1   2
Bog'liq
Маъруза-3

Антиижтимоий (делинквент) ахлоқ – бу қонун меъёрларига қарши чиқувчи, ижтимоий тартиб ва атрофдаги одамлар фаровонлигига хавф солувчи ахлоқ. У қонунчилик билан тақиқланган исталган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни ўз ичига олади.
Асоциал ахлоқ – бу шахслараро муносабатларнинг тинчлигига бевосита хавф солувчи, ахлоқий-маънавий меъёрларни бажаришдан қочувчи ахлоқ. У тажовузкор ахлоқ, жинсий девиация (тартибсиз жинсий алоқалар, фоҳишабозлик, ёмон йўлга кириш, вуайеризм, эксгиби­ционлик ва бошқалар), пулга азарт ўйинларга тортилиш, дайдилик, боқимандалик сифатида намоён бўлади.
Аутодеструктив (ўз-ўзини парчаловчи ахлоқ) – бу тиббий ва психологик меъёрлардан оғишган, шахснинг ривожланиши ҳамда умуман ўзига хавф солувчи ахлоқ. Ўз-ўзини парчаловчи ахлоқ замонавий дунёда қуйидаги асосий шаклларда юзага чиқади: суицидал ахлоқ, озуқага муҳтожлик, кимёвий моддаларга муҳтожлик (психофаол моддаларни суиистеъмол қилиш), фанатик ахлоқ (масалан, деструктив-диний маданиятга тортилиш), аутик ахлоқ, виктим ахлоқ (жабрланувчининг ахлоқи), ҳаёт учун аниқ кўриниб хатарли фаолият (спортнинг экстремал турлари, автомобилда юрганда тезликни ўта ошириш ва бошқалар).
Деструктив ифодаланганликнинг йўналиши ва даражаси бўйича оғишган хулқнинг қуйидаги шкала бўйича тақдим этиш мумкин: антиижтимоий (фаол-деструктив) – проижтимоийе (антиижтимоий гуруҳлар меъёрига мослашган, нисбатан деструктив) – асоциал (пассив-деструктив) – ўз-ўзини парчаловчи (пассив-аутодеструктив) – ўз-ўзини ўлдирувчи (фаол-аутодеструктив).
Download 40.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling