Фарғона давлат университети Jahon tarixi kafedrasi Р. А. Арслонзода архившунослик бакалавриатнинг


Download 195.79 Kb.
bet1/52
Sana04.02.2023
Hajmi195.79 Kb.
#1164468
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Архившунослик (маъруза матни)


Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Фарғона давлат университети
Jahon tarixi kafedrasi
Р.А.АРСЛОНЗОДА


АРХИВШУНОСЛИК


Бакалавриатнинг
"Тарих" йўналиши III курс талабалари учун
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Фарғона – 2022




1-мавзу:
Arхivshunоslik fani, uning predmeti va vazifalari


Rеja:
1. Arхivlar haqida umumiy tushuncha
2. Arxivshunoslik fani, uning prеdmеti, maqsad va vazifalari


Калитли сўзлар: архив, архив ҳужжати, архив фонди, маврчилар, архившунослик, тизимли ёндашув, функсионал таҳлил, ретроспектив усул, информатсион таҳлил, манбашунослик таҳлили.
Arхivlar haqida umumiy tushuncha

Muammоli savоl: Arхivlar qachоn va nima sababdan paydо bo’ldi?

Э


Э
Энеолит давридан бошлаб дастлаб Қадимги Шарқ мамлакатларида, сўнгра Қадимги Юнонистон ва Римда ибтидоий жамоа тузуми йемирилиб, кишилик жамияти ўз тарихининг мутлақо янги даври – сивилизатсия босқичига қадам қўйди. Бу ҳудудларда дастлабки шаҳарлар пайдо бўлди, илк давлатлар шаклланди. Айни вақтда йозув ҳам вужудга келди.
Ўз ижтимоий функсияларини бажариш чоғида энг қадимги давлатларда турли ҳужжатлар – қонунлар, фармонлар, фармойишлар, ҳисоботлар, shartnomalar, xabarnomalar, tilxatlar, хўжалик ва солиқ ҳужжатлари яратилди ва уларни сақлаш масаласи кун тартибига қўйилди. Натижада аста-секинлик билан ҳужжатлар сақланадиган махсус жой – архивлар пайдо бўлди.
“Arхiv” atamasi lоtincha “arхivum” so‘zidan оlingan bo‘lib, o‘zbеk tiliga “mahkama”, “muassasa” deb tarjima qilinadi. Ammo замонлар ўтиши билан бу сўзнинг маъноси ўзгарди. Hozirgi kunda “arxiv” деганда биз har qanday mahkama yoki idorani emas, balki hujjatlar saqlanadigan maxsus joyni тушунамиз. Кўчма маънода “архив” атамаси турли муассасалар ва алоҳида шахслар қўлида тўплаган ҳужжатлар мажмуига нисбатан ҳам қўлланилади.
Архивлар кўп асрлар оша фаолият кўрсатиб келмоқда. Узоқ муддат давомида архивларнинг асосий ва ягона вазифаси замондошлар учун ҳамда келажак авлод учун аҳамиятли бўлган ҳужжатларни сақлашдан иборат, деб ҳисобланар эди. Замонлар ўтиб шу нарса айон бўлдики, архивларнинг зиммасида яна бир муҳим вазифа бор – бу мавжуд ҳужжатлардан ижтимоий, илмий ва маданий-маърифий мақсадларда ҳар томонлама фойдаланишни ташкил этишдир. Шу билан боғлиқ ҳолда, архивларнинг ижтимоий ҳайотдаги аҳамияти тобора ортиб борди. Ҳозирги кунда архивлар ҳар бир давлатнинг сийосий ва маънавий ҳайотида муҳим ўрин тутмоқда.
Ўрта Осийо ҳудудларида архивлар икки минг йилдан кўпроқ муддат давомида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон архивлари ўз тараққийотининг янги босқичини бошдан кечирмоқда. Бу янги босқич совет даврида йопиқ бўлган кўп архив фондларининг очилиши билан, мустақилликнинг дастлабки йилларида архив иши ҳуқуқий асосларининг йетарли даражада ишлаб чиқилманлиги, яқин йилларгача архив хизмати соҳаси талаб даражасида молиялаштирилмаганлиги, ўтмиш воқеаларини тиклашда архив ҳужжатлари аҳамиятини англаб йетмаслик каби муаммоларнинг бартараф этилиши билан боғлиқдир.
Бугун архив ҳужжатлари фақат тарихчи-мутахассислар учун эмас, балки аҳолининг бошқа табақалари учун ҳам муҳимдир. Масалан, бирон-бир корхона йо муассасада меҳнат қилган фуқаронинг иш стажини тиклаш йоки тасдиқлаш, Иккинчи жаҳон уруши фронтларида йо ГУЛАГ лагерларида ҳалок бўлган инсонлар тақдирини аниқлаш ва бошқа кўп саволларга фақат давлат йоки идоравий архив ходимлари жавоб беришлари мумкин, холос. Архив ҳужжати – бу фақат архив тахламларида чанг босиб ётган бир парча қоғоз, битик, кино йoки магнит плйонкаси эмас, балки тарих шоҳиди, ўтмишни ҳозирги кун ва келажак билан боғлаб турувчи воситадир.
Шундай қилиб, аrxiv – бу hujjatlarni jamlash, hisobga olish, saqlash va ulardan foydalanishni amalga oshiruvchi muassasadir.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда турли кўринишдаги архивлар фаолият олиб бормоқда. Архивлар уларда сақланайотган ҳужжатларнинг шакл ва мазмуни, яратилиш техникаси, ижтимоий ҳайотнинг у йоки бу соҳасига мансублиги, ҳужжатларга нисбатан мулкчилик шаклига кўра қўйидаги турларга бўлинади:
• давлат архивлари (марказий, миллий архивлар ва мунитсипал – вилоят, шаҳар ва туман архивлари);
• идоравий архивлар (корхоналалар, ташкилотлар ва муассасалар, жамоат ташкилотлари архивлари);
• шахсий таркиб архивлари;
• нодавлат архивлар (хусусий корхоналалар, ташкилотлар ва муассасалар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари архивлари);
• шахсий (оилавий) архивлар.
Шунингдек, қатор хорижий мамлакатларда илмий-техникавий ҳужжатлар архивлари, адабийот ва санъат архивлари, иқтисодий архивлар, илмий архивлар, оғзаки тарих архивлари (аудио- ва видеоэсдаликлар) ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Ахборот ташувчи жисмларнинг турларига кўра, архивларни анъанавий архивлар (қоғозга битилган матнли ҳужжатлар архивлари), кино- ва видеоархивлар, фотоархивлар, фоноархивлар, электрон ҳужжатлар архивлари каби гуруҳларга бўлиш мумкин.
Архивлар ҳозирги замонда турли ижтимоий функсияни адо этмоқда. Авваламбор, бу бошқариш функсиясидир. Архивлар давлат бошқарув тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланиб, ўзига хос “ҳокимият захирасидир”. Иккинчидан, архивлар кутубхоналар ва музейлар сингари ахборотни сақлаш маскани функсиясини бажаради. Учинчидан, архивлар – бу маданий феномендир. Архивлар фаолияти ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш – бу ўзига хос маданий жарайон бўлиб, жамият йетишган маънавий тараққийот кўзгусидир. Тўртинчидан, архивлар қидирув функсиясини бажаради. Улар керакли маълумотларни излаш, турли ахборот-қидирув тизимларини яратиш имкониятини беради.



Download 195.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling