1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий
Download 170.72 Kb.
|
2mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mustaqil ish -2 Bajardi
- 2. Шахснинг ижтимоий камол топиш педагогикаси ўзида нимани ифодалайди 3. Педагогика предмети ва объекти нимадан иборат
- «Буюк дидактика»
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALI "Telekommunikatsiya texnologiyalari" fakulteti “Pedagogika.Psixologiya” fanidan Mustaqil ish -2 Bajardi: Bahodirov U Qabul qildi: Musinov.S SAMARQAND – 2022 MABЗУЛАР 1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий йўналишларни айтинг ва уларга тавсиф беринг. 2. Шахснинг ижтимоий камол топиш педагогикаси ўзида нимани ифодалайди? 3. Педагогика предмети ва объекти нимадан иборат? 4. Назария сифатидаги педагогикага тавсиф беринг. 5. Амалиёт сифатидаги педагогикага тавсиф беринг. 6. Педагогиканинг асосий категорияларини айтинг ва уларга тавсиф беринг. 8. Тарбия қандай вазифани бажаради? 9. Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаларига тавсиф беринг Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий Режа: Педагогика тарихига назар. Педагогиканинг предмети Педагогиканинг асосий тушунчалари Педагогиканинг фанлар тизимида тутган ўрни. Келажаги буюк давлатни қураётган кишиларнинг тафаккури, янги иқтисодий муносабатларни тиклашга, моддий неъматлар ишлаб чиқаришга астойдил киришиб доимо ёниб яшаш ҳисси билан суғорилган бўлиши лозим. Мана шундай ижобий хислатларга бой инсонни тарбиялаш педагогика ўқув юртларининг, ўқув муассасаси, лицей, гимназия, коллеж, институт ва университетларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Буюк аллома А.Авлоний таъкидлаганларидек: «Тарбия биз учун ё ҳаёт. ё мамот, ё нажот, ё ҳалоқат, ё саодат, ё фалоқат масаласидир». Ҳақиқатан ҳам инсон ҳаётини саодатга, соф инсоний фаолиятга эришишда тарбиянинг роли ниҳоятда муҳим. Ёшларни тарбиялашда биз учун қадрли бўлган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, ўчмас меросимизга меҳр-муҳаббат уларга содиқлик руҳини шаклланитира олсак ҳар биримиз учун ижобий натижа бажараётган ишларимизнинг маҳсули эканлиги билинади. Бунинг учун аввало миллий ғурур, миллий онг, миллий ғоя, маънавият, юксак маданият эгаси каби тушунчаларни ёшларнинг онгига сингдиришимиз лозим. Чунки тарихни билмасдан, ўрганмасдан ундан руҳий, маънавий озуқа олмасдан туриб, келажакни, келажакдаги орзу умидларга эришиб бўлмайди. Демак, Педагогика фанининг предмети, ўқитишнинг, таълим-тарбиянинг замонавий қонуниятлари, мазмуни, усуллари, воситалари билан кишиларни, ёшларни, мутахассисларни қуроллантирувчи фан бўлганлиги учун ҳам унинг методологик асослари мақсад ва вазифалари дунёнинг моддий-маънавий ривожида шахс камолоти уйғунлиги қонуниятлари ва давлатнинг замонавий сиёсатидан келиб чиқади. Тарбия жамиятнинг вазифаси бўлиб, у фақат ишлаб чиқариш муносабатлари таъсирида эмас, балки турли тарихий даврларда илгари суриладиган у ёки бу тарбия назариясининг ғоялари таъсирида аниқ шаклга эга бўлади, шунинг учун ҳам кўп жиҳатдан маърифатчи ва педагоглар фаолиятининг натижасини ифодалайди. Агар тарбия алоҳида мустақил вазифа сифатида кишилик жамияти пайдо бўлиши билан бирга таркиб топган бўлса, таълим назарияси фан сифатида бир мунча кейинроқ шаклланган. Тарбия жамият ҳаётида сезиларли рол ўйнайди. Жамиятда тарбия жараёнида тўпланган тажрибани умумлаштириш эҳтиёжи туғилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш имконини берадиган махсус ўқув юртларини очиш зарурияти пайдо бўлиши билан бирга, таълим назарияси ҳам фан сифатида ривожлана бошлади. Ибтидоий жамоа даврида ҳам ижобий тарбия тажрибасини оммалаштиришга уриниш куртаклари бўлган. Масалан, катталар ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар билан, кейинроқ турли одат ва маросимлар билан боғлиқ ўзини тутишнинг баъзи бир кўринишлари шакллана бошлаган. Қадимий ва Ўрта Шарқ адабиёти намоёндалари орасида назарий-педагогик тусга эга қатор илмий қарашлар мавжуд бўлган. Улар орасида Ал-Фаробий, Алишер Навоий ва бошқаларнинг асарларини мисол келтириш мумкин. Феодализм даврида тарбия асосан дин таъсирида бўлган. Шунинг учун ҳам таълим назариясининг асосий ғоялари диний илм орқали ифодаланган. Тарбия назариясининг ғоялари анча олдиндан илгари сурилган бўлишига қарамай педагогик илмий билим-фан сифатида бир оз кейин шаклланган. Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши буюк чех педагоги Ян-Амос Коменский (1592-1670) номи билан боғлиқдир. Коменский томонидан таклиф этилган тамойиллар, таълим жараёнининг шакл ва услублари «Педагогика»нинг олтин фондига кирган. Унинг машҳур «Буюк дидактика» асари педагогика назарияси ва амалиёти соҳасида биринчи муҳим илмий асар ҳисобланади. Ўкув муассасасидаги ўқув жараёнида таълим, тарбия ва маълумот ўзаро боғлиқ равишда амалга оширилади. Ҳар қандай фан ўргатилиши мобайнида педагог тарбияланувчилар дунёқарашини шакллантиради, маданий хулқ-атворини тарбиялайди. «Педагогика» атамаси қадимий Юнонистондан келиб чиққан. Бу ерда қулдорлар фарзандларини ўқув муассасасига кўзатиб қўядиган, олиб борадиган одамларни «педагог» деб аташган. Кейинчалик бу атаманинг маъноси бирмунча ўзгарди. Махсус тайёргарлик кўрган ва тарбия билан шуғулланган шахслар «педагог» деб атала бошлаган. Кўп вақтлар педагогика илмий фан сифатида фақат ўсиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясини ўрганади, деб қаралган. Аммо ҳаёт амалиёти тарбиясига эмас, балки катталар тарбиясига ҳам тааллуқли эканлигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда педагогикани ёш авлодни ва катта ёшдаги одамларни тарбиялаш ва ўқитиш, уларга маълумот бериш қонуниятларини ўрганувчи фан, деб белгилаш одатга айланди. Олдинига тарбия жараёни катталар томонидан бевосита меҳнат фаолиятида амалга оширилган бўлса, жамият ривожлана борган сари бундай йўл талабга жавоб бермай қўйди. Энди тарбия билан билимдон, тажрибаси етарли одамлар шуғуллана бошлади. Машғулотлар тобора ташкилий шаклларга, кўринишларга эга бўлиб борди ва секин-аста ўқув муассасалари пайдо бўлди. Педагогика ўзоқ тараққиёт йўлини босиб ўтиб, ҳозирги вақтда илмий билимларнинг яхши шаклланган, катта назарий ва амалий материалларни ўз ичига олган тармоғига айланди. Буларнинг барчаси педагогиканинг табақаланиши, яъни унинг алоҳида тармоқларга ажралишига сабаб бўлди. Ҳар бир мустақил фан ўзининг предмети ва методик асосига эга бўлгани каби Педагогика фани ҳам фан сифатида шаклланиб, ўз предметига эга бўлди. Барча ижтимоий фанлар каби жамиятдаги ўзгаришлар, инқироз, юксалишлар Педагогика фанининг методологияси, ўқитиш жараёни, ғоялар ривожига ҳам ўз навбатида таъсирини кўрсатади. Лекин инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, ҳамма даврларда педагогик фаолият, тарбиявий жараён мавжуд бўлган. Шу сабабли ҳам тарбия жараёнини ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми деб қараш, ҳамда олдин тарбиявий ишларни олиб бормасдан туриб, инсоният ҳаётидаги буюк ўзгаришларни, жамиятни ривожланишини, фаровон турмуш тарзини тасаввур қилиш қийин. Педагогика фанининг илмий-тадқиқот ишлар, педагогик ғоялар, илмийликка асосланган натижалар жамланмалари, илмий ишланмалар, тажрибалар, тавсиялар асосида бир қатор илмий педагогик қўлланмалар, дарсликлар чоп этилган. Ҳозирги замон педагогика фани жаҳон педагогикасининг етакчи бир қисми бўлиб, педагогика фани тарихи билан мустаҳкам боғлиқдир. Педагогика фанининг тарихи эса, педагогиканинг қисмларидан бири, унинг махсус тармоғи ҳисобланади. Педагогиканинг бош масаласи тарбиядир. Тарбиядаги кенг маъно таълим, ривожланиш, маълумот билан богланган холда баркамол инсонни вояга етказишдир. Педагогика фанининг мақсади: Республикамизда комил инсонни вояга етказишнинг бир бутун ҳолатдаги муаммоларини ҳал қилиш; Таълим-тарбия самарадорлигини тинмай ошириш ва Дуне талаблари даражасига олиб чикиш масалаларига ижодий ёндашиш; Умуминсоний кадрият ва миллий маданиятнинг асосларини эътиборга олиб, таълим-тарбия мазмунини, миллий мафкўрани шакллантириб бориш имконини яратиш; Педагогика-тарбияшунослик қоида, конунларни илгор тажрибалар асосида бойитиб бориш ва янги иш шаклларини излашга тадбирлар белгилаш; Ўзлуксиз таълим тизимини янада ривожлаштириш муаммоларини хал қилиш; “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни амалга ошириш. Педагогика фанининг вазифалари: Шарк ва Гарбда халк яратган халк огзаки ижодиёти, педагогикаси, мутафаккир, маърифатпарвар, педагог ва олимларнинг тарбияшуносликка доир илгор гояларини урганиб, тахлил килиб, комил инсонни тарбиялаш жараёнини урганиш; Комил инсонни таркиб топтиришнинг конуният, қоида ва зарурий сифатларини аниклаш; Педагогикадаги таълим-тарбия назариясини ҳозирги дарв хусусий методикаси билан ўзвийлик муаммоларини ишлаб чикиш ва янги педагогик технология конунларига амал қилиш; Таълим-тарбия назариясидаги қоида, конун, тамойил, метод ва усулларини мактаб амалий хаёти билан боглаб, булажак ўқитувчиларга ургатиш; Халк таълимини бошқариш ва рахбарлик масалаларини чуқур урганиб булажак ўқитувчиларни кандай тайёрлаш муаммоларини хал қилиш. Педагогика фанининг мазмуни, мақсади, вазифалари, тамойил, усул ва воситалари умуман, хар бир инсон учун зарур булган тарбиявий таъсирлар янгича асосга эга бўлиши керак. Президентимиз И.А.Каримов бу борада шундай деган эдилар: “Ўзбекистоннинг янгиланиш ва ривожланиш йули тўртта асосий негизга асосланади: Умумий кадриятларга содиклик; Халкимизнинг маънавий меросини мустахкамлаш ва ривожлантириш; Инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш; Ватанпарварлик.” (И.А.Каримов. “Ўзбекистоннинг ўз истиклол ва тараққиёт йули”. Тошкент. «Ўзбекистон” 65-бет) Педагогика тарихи педагогик таълимотнинг тарихи ва тарбиянинг ривожланиш масалаларини ижтимоий ҳодиса сифатида тадқиқ этувчи педагогик ғояларнинг салбий педагогик ғояларга қарши кўраши тарихини, ҳукмрон табақаларнинг демократияга қарши сиёсатини очиб ташлайди, илғор педагогик ғоялар, ҳур фикрлар, таълим қонуниятларининг айрим олинган тарихий даврдаги ривожланиш тамойилларини таҳлил қилади, муҳим умумий хулосалар чиқаради ва бугунги кун учун долзарб муаммоларни ўртага ташлайди. Тарихийлик тамойили ҳар қандай фан ривожланишининг зарур тамойили ҳисобланади. Зеро ўтмишни ҳозирги давр билан қиёслаш фақат ҳозирги ҳодисаларнинг асосий ривожланиш босқичларини яхши кўзатиб боришга ёки ўтмишнинг бебаҳо тажрибаси ҳамда эришилган ютуқлардан фойдаланишга ёрдам бериб қолмай, шу билан бирга, бу соҳада хатоларга йўл қўйишдан сақлайди ва келажакка йўналтирилган амалий таклифлар, мақсадли изланишларни амалга оширишга кўп даражада асос бўлади. Жамият ҳаётини қайта қуриш, ўсиб келаётган ёш авлодни шунингдек, ҳамма меҳнаткашлар табақаларини тарбиялашни кучайтиришни талаб этади. Бундай шароитда педагогиканинг тадқиқот соҳалари доираси кенгаяди. Download 170.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling