1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий
Download 170.72 Kb.
|
2mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини ҳаққоний баҳолаш
- Foydalanilgan adabiyotlar www.fayllar.org www.aim.uz www.wikepedia.uz
Ўз-ўзини паст баҳолаш - шахсга нисбатан талабларнинг ўта ортиқлиги, уларни уддалай олмаслиги, турли хил эътирозларнинг доимий тарзда билдирилиши, ишда, ўқишда ва муомала жараёнидаги кесатиқ ва муваффакиятсизликлар оқибатида ҳосил бўлади. Бу шахс тушкин ҳолатига тушиб қолиши,атрофдагилардан четроқда юришга , ўзининг кучи ва имкониятларига ишончсизлик, ёмон кайфиятнинг турғун бўлишига олиб келади. Ўзини ўзи паст баҳолаш ўз жонига қасд қилиш, реал борлиғидан “қочишга” интилиш психологиясини келтириб чиқариши мумкин.
Ўз-ўзини ҳаққоний баҳолаш - мавжуд бўлган имкониятларни шахснинг ўзи ва ота-онаси, дўстлари ва педагоглар томонидан ўринли ва асосли баҳоланишидир. Ўз-ўзига юқори баҳо бериш шахс ҳулқ-атворига яхши таъсир кўрсатмайди, чунки у шахс ютуқлари ёки ундаги сифатларнинг бошқалар томонидан сунъий тарзда бўрттирилиши, ноўрин мақтовлар, турли қийинчиликларни четлаб ўтишга интилиш туфайли шаклланади.Ана шундай шароитда пайдо бўладиган психологик ҳолат “ноадекватлилик эффекти”деб аталиб, унинг оқибатида шахс ҳаттоки, мағлубиятга учраганда ёки ўзида ночорлик, уқувсизликларни сезганда ҳам бунинг сабабини ўзгаларда деб билади. Яъни нимаики бўлмасин ҳамма нарсада бошқаларни айбдор деб ҳисоблайди.Бундай одамлар “манмансираган” ва “димоғдор” бўлишади. Шундай қилиб, ўз-ўзини баҳолаш соф ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг мазмуни ва моҳияти шахсни ўраб турган жамият меъёрларига, шу жамиятда қабул қилинган ва эъзозланилган қадриятларга боғлиқ бўлади. Мустақиллик шароитида мамлакатимиз ёшлари онгига миллий қадриятларимиз, ватанпарварлик, адолат ва мустақиллик мафкурасига садоқат ҳисларининг тарбияланиши, ҳар бир ёш авлодда ўзлигини англаш, ўзи мансуб бўлган ҳалқ ва миллат маънавиятини қадрлаш ҳисларини тарбияламоқда.Бу эса ўз-ўзини англашнинг пойдевори ва муҳим шакллантирувчи механизмидир. Ўз-ўзини баҳолаш - ўз-ўзини тарбиялашнинг муҳим мезонидир. Ўз-ўзини тарбиялаш қуйидаги омил ва механизмларни ўзида акс эттиради: ўз-ўзи билан мулоқот(ўзини аниқ тарбия объекти сифатида идрок этиш ва ўзи билан мулоқотда бўлиш); ўз-ўзини ишонтириш(ўз имкониятлари, куч ва иродасига ишониш орқали ижобий ҳулқ меъёрларига бўйсуниш); ўз-ўзига буйруқ бериш(тиғиз вазиятларда ўзини қўлга олиш ва иродали бўлиш); ўз-ўзига таъсир этиш(ижтимоий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда ўзида маъқул установкаларни шакллантириш); ички интизом – ўз-ўзини бошқаришнинг муҳим мезони,ҳар доим ўзининг хатти-ҳаракатларини тўзатиш ва бошқариш учун зарур бўлган сифатдир. Foydalanilgan adabiyotlar www.fayllar.org www.aim.uz www.wikepedia.uz www.hozir.org www.arxiv.uz 1 2 Download 170.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling