1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий
Download 170.72 Kb.
|
2mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий санкциялар
Ижтимоий меъёр – шахс ҳаётида шундай категорияки, у жамиятнинг ўз аъзолари ҳулқ-атворига нисбатан ишлаб чиққан ва кўпчилик томонидан эътироф этилган ҳаракат талабларидир. Масалан: ўзбекларнинг дастурхон атрофида юзларига фотиҳа тортишлари – бу меъёр; талабанинг дарсга шартли кийиниб келиши – меъёр. Бу меъёрларни айрим алоҳида одам ишлаб чиқмайди, улар бир кунда ёки бир вазиятга нисбатан ҳам ишлаб чиқилмайди. Уларнинг пайдо бўлиши ижтимоий тажриба, ҳаётий вазиятларда кўпчилик томонидан эътироф этилганлиги факти билан характерланади.
Ижтимоий меъёрлар ижтимоий санкциялар орқали назорат қилинади. Ижтимоий санкциялар – меъёрларнинг шахс ҳулқида намоён бўлишини назорат қилувчи жазо ва рағбатлантириш механизмлари бўлиб, уларнинг борлиги туфайли биз алоҳида вазиятларда ижтимоий ҳулқ меъёрларини бўзмасликка, жамоатчиликнинг салбий объектига айланиб қолмасликка ҳаракат қиламиз. Алоҳида бир шахс жамият томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ижтимоий меъёрлар ва санкцияларни у ёки бу ижтимоий ролларни бажариш орқали ўз ҳулқида намоён қилади. Рол - шахсга нисбатан шундай тушунчаки, унинг ҳаётий вазиятлардаги ҳуқуқ ва бурчларидан иборат ҳаракатлари мажмуини билдиради(Талаба роли мисоли). 4. Шахсни шакллантириш фаолият, мулоқот ва ўз-ўзини англаш орқали амалга оширилади. Ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини билиш ва ўз устида ишлаши аввало унинг диққати, онги, бевосита ўзига ўз ички имкониятлари, қобилиятлари ва ҳиссий кечинмаларига қаратилишини тақазо этади.Яъни , ижтимоий ҳулқ шахс томонидан уни ўраб турган одамлар, уларнинг ҳулқ –атворларига эътибор беришдан ташқари, ўзининг шахсий ҳаракатлари ва уларнинг оқибатларини мунтазам тарзда таҳлил қилиб, ўз-ўзини англаб олади. Ижтимоийлашув жараёнида кишининг одамлар билан мулоқоти кенгайиб боради. Ўз-ўзини англаш кишида бирданига пайдо бўлмайди, ҳаёт давомида турли ижтимоий таъсирлар остида йиғилаб боради ҳамда ўзининг қуйидаги компонентларига эга бўлади: - ўзини бошқа дунёдаги фарқини англаш; - “Мен”ни англаш субъектив фаолиятнинг бошланғич фаоллигидир; - ўзининг психик сифатларини англаш, ҳиссий ўз-ўзини баҳолаш; - мулоқот ва фаолиятда тўпланган тажрибалар асосида ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва баҳолашни шакллантириш; Ўз-ўзини англаш, ўзидаги мавжуд сифатларни баҳолаш жараёни кўпинча конкрет шахс томонидан оғир кечади, яъни инсон табиати шундайки,у ўзидаги ўша жамият меъёрларига тўғри келмайдиган номаъқул сифатларни англамасликка, уларни яширишга ҳаракат қилади. Ўз-ўзини англаш қуйидаги даражаларга эга: 1) Ўзини ижтимоий муҳитнинг субъекти сифатида ажратиб олиши; 2) Фаоллигини англаши(ўзини бошқариш); 3) Бошқалар орқали ўзини англаш(мен бошқаларда нимани кўраётган бўлсам, у менинг сифатлари бўлиши мумкин); 4) Рефлексия асосида ўз-ўзини баҳолаш(ички тажрибаларини англаш). 5. Психология нуқтаи-назаридан шахс қуйидаги белгиларга эга: У аниқ бир инсон; муайян жамиятнинг аъзоси; Муайян жамоага мансублик; Муайян бир фаолият ёки фаолиятлар билан шуғулланади; Атроф-муҳит ва воқеликка нисбатан ўзининг муносабатига эга; Ўзига хос индивидуал хусусиятларга эга. Бундан ташқари шахс ўзига хос қуйидаги психологик хусусиятларга эга: 1.Ўз-ўзини англаш; 2. Индивидуаллик- ўзига хослик; 3. Ўз-ўзини бошқара олиш лаёқати; 4. Муайян фаолият турида намоён қиладиган фаоллиги; 5. Ижтимоий алоқа тизимига қўшилганлиги. Индивидуал хусусиятларгина исонни шахсга айлантиради.Демак , шахснинг мукаммаллиги унинг ўз-ўзини англашини ривожланганлигига боғлиқ. 6.“Мен” образи ва ўз-ўзини баҳолаш. Шахснинг ўз ҳулқ-атвори хусусиятлари, жамиятдаги тасавур қилишдан “Мен” образи деб аталади.”Мен” образининг ижтимоий психологик аҳамияти шундаки, у шахс тарбиясининг ва тарбияланганлигининг муҳим омилларидан ҳисобланади.Тарбия шахснинг ўзи ва ўз сифатлари тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиш жараёнидир. Ўз ўзини англаш, ўзидаги мавжуд сифатларни баҳолаш жараёни кўпинча аниқ бир шахс томонидан оғир кечади.У ўзидаги жамият меъёрларига тўғри келмайдиган номаъқул сифатларни англамасликка, уларни “яширишга”ҳаракат қиладики, ҳаттоки , бундай тасаввур ва билимлар онгсизлик соҳасига сиқиб чиқарилади.“Мен” образининг ижобий ёки салбийлигида яна ўша шахсни ўраб турган ташқи муҳит, ўзгалар ва уларнинг муносабатлари катта аҳамиятга эга. Инсон ўзгаларга қараб, уларни ўрнида ўзини кўргандек тасаввур қилади. Бу жараён психологияда рефлексия дейилади. Унинг моҳияти – айнан ўзига ўхшаш образи орқали ўз образини шакллантириш, жонлантиришдир.Рефлексия “Мен” образи эгасининг онгига таълуқли жараёндир. “Мен” образи асосида ҳар бир шахсда ўзига нибатан баҳолар тизими шаклланади, бу тизим образга мос тарзда ҳар хил бўлиши мумкин. Ўз-ўзига нисбатан баҳо турли сифатлар ва шахснинг орттирилган тажрибаси асосида ётган ютуқларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Шахсда ўз ўзини баҳолаш унинг онги тизимидаги мезонларга, яъни унинг ўзи субъектив тарзда шу муносабатларни қанчалик қадрлашига боғлиқ тарзда шаклланади. Download 170.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling