1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Download 170.72 Kb.
bet13/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Cуҳбат методи
Бу метод жўзъий хусусиятга эга бўлиб, у асосан текширилувчининг қизиқиш ва хавасларини ва билиш жараёнларининг баъзи бир томонларини: тасаввур , хаёл ва тафаккурини ўрганишда қўлланилади.
Суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур:

  1. Суҳбатда мўлжалланган саволлар текшириш мавзусини тўлиқ суратда қамраб олиши;

  2. Саволлар олдиндан пухта ўйланган ва лўнда бўлиши, текширилувчига тушунарли ва жавобларни эсга туширмайдиган вазиятлар танлаб олиниши;

  3. Суҳбат жараёнида тадқиқотчи билан текширилувчи ўртасида ўзаро шундай муносабатлар ўрнатиладики, бунда текширилувчи бериладиган саволларга самимий ва ҳаққоний жавоб қайтаради;

  4. Суҳбат натижалари аниқ ёзиб борилади.

Суҳбатни ўзига хос терговга айлантириб юбормаслик керак. Суҳбат самимий, бемалол бўлиши, текширилувчи кишиларнинг психик ҳолатига зўр келмаслиги керак.
Суҳбат одам психик ҳаётининг бевосита кўзатиш ва экспериментда аниқлаб бўлмайдиган процесс ва ҳоллари ҳақида маълумот олишга ёрдам берадиган бирдан-бир методдир, дейиш мумкин. Масалан, космосга парвоз қилиш вақтида одамнинг психик фаолият ҳусусиятлари ҳақида билим олмоқ учун тадқиқотчи космонавтларнинг ўзи билан суҳбат қилиши керак.
Суҳбат методи шахснинг индивидуал ҳусусиятларини (эътиқодлари, ҳаваслари, жамоага муносабати, ўз вазифаларини тушуниш) текширишда, шахснинг ҳаёти ва фаолиятидаги маҳсус воқеалар, қаҳрамонлик, ижодий мақом ва шунга ўхшашларни текширишда қўлланилади.
Бу метод ўқитиш ва тарбиялашнинг психик асосларини текширишда, масалан, болаларнинг китобхонликка ҳавасини, айрим дарсларга муносабатини текширишда, ўқувчиларнинг уйга берилган топшириқларни бажаришда хотирада қолдириш усулларини, айрим ўқувчиларнинг дарсларни суст ўзлаштириш сабабларини аниқлашда қўлланилади.
Тест методи
Тест – бу қисқа муддатли топшириқ бўлиб, унинг бажарилиши баъзан психик жараёнлар мукаммаллигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тест методи ёрдамида айрим қобилиятларнинг, кўникмаларнинг, малакаларнинг бор ёки йўқлигини аниқлашга, у ёки бу касб соҳасида ишлаш учун лаёқатлилик даражасини ўрганиш мумкин.
Шахснинг бирор фаолиятини(ўйин,иш,ижодий) ўрганишимизда бу фаолият жараёнини унинг рўй беришини ойдинлаштириш ва психологик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда изчиллигини ўрганиш метод ва принциплар асосида амалга оширилади.
1. Детерминизм принципи. (шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди) сабабсиз оқибат бўлмаслиги. Психика ўзгариши билан турмуш тарзимиз ўзгаради ва унинг акси.
2. Онг ва фаолият бирлиги принципи. Онг фаолиятнинг дастурини тўзиб беради ва бошқаради.
3. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш принципи. Назария ва амалиётнинг бирлиги принципидан келиб чиққан ҳолда олинган билимни амалиётга тадбиқ этгандагина билим ҳосил қилинади, кўникма ва малакага айланади.
Ҳозирги замон илм фанининг қадри ва аҳамияти унинг нечоғлик амалиётга кири бориб, тадбиқий салоҳияти ортиб бориши билан баҳоланади. Психологиянинг тараққиёти ҳам айнан шу мезон талабларига жавоб бериши билан характерланиб, қуйидаги йўналишларда амалий жиҳатдан фаолият кўрсатмоқди:
1).Саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида(сотувчи ва харидор ўртасидаги психологик муаммоларни бартараф этиш);
2) Сиёсат соҳасида(фуқароларнинг ижтимоий установкаларини ўзгартириш ва жамоатчилик фикрини психологик таҳлил қиилш);
3). Оила ва никоҳ борасида(оила ва никоҳ борасидага тасаввурларни тўғри шакллантириш);
4). Мактаб ва маориф соҳасида(боланинг ўқув жараёнига психологик тайёргарлигини ташҳис қилиш);
5). Ҳуқуқбўзарликни олдини олиш борасида( ёшлар орасида ҳуқуқий маърифат ва маданиятни шакллантириш).
6) Наркоманияга қарши кураш соҳасида.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling