1. Педагогиканинг ривожланишини акс эттирувчи асосий


Мавзу: Психологияда шахс муаммоси


Download 170.72 Kb.
bet16/19
Sana13.04.2023
Hajmi170.72 Kb.
#1352899
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2mustaqil ish

Мавзу: Психологияда шахс муаммоси
Режа:

  1. Индивид ва шахс тушунчаси.

  2. Шахс ва унга ёндошувлар.

  3. Шахс ижтимоий таъсирлар маҳсули сифатида.

  4. Шахснинг ўзини англаб етиши.

  5. Шахс фаолияти ҳақида тушунча.

  6. Фаолиятнинг психологик тўзилиши

Таянч иборалар: индивид, индивидуаллик, ўз-ўзини англаш, ижтимоий меъёрлар, санкциялар, адекват баҳолаш.


Одам дунёга одам бўлиб келади. Бу таъкид юзаки қаралгандагина исбот талаб этмайдиган ҳақиқат бўлиб ва такрорланавериб сийқаси чиқиб кетган ибора бўлиб қаралади. Гап шундаки, бу ўринда хусусан инсоний белгилар ва фазилатларнинг ривожланиши учун табиий шарт-шароитлар пайдо бўлиши генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилганлиги таъкидланади.
Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тўзилиши унда тик юриш учун имкониятнинг мавжудлигини тақазо этса,миясининг тўзилиши ақли ҳушини ривожланиши учун имконият туғдиради. Қўлларининг шакл-шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболининг мавжудлигини кўрсатади. Булар билан чақалоқ ўз имкониятлари йиғиндисига биноан ҳар қандай ҳолатда ҳам бу хилдаги фазилатлар йиғиндисининг соҳибига айлана олмайдиган ҳайвон боласидан фарқ қилади. Шундай қилиб, юқорида айтилганлар орқали чақалоқнинг инсон зотига мансублиги тасдиқланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади.
“Индивид” тушунчасида кишининг насл-насаби мужассамлашган бўлиб, янги туғилган чақалоқни ҳам, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввойилик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш мумкин.
Индивид сифатида дунёга келган киши алоҳида ижтимоий фазилат кашф этади ва шахс бўлиб етишади.
Шахснинг шахс бўлишлиги учун у фаолликка эга бўлиши керак. Фаоллик ҳамиша яхши яшашга йўналтирилган бўлади. Киши яхши яшаши , жамиятни ривожлантириш учун атайлаб фаоллик кўрсатадаи. Бу шахснинг фаоллик белгисидир.
Шахснинг характерли белгиларидан бири индивидуалликдир, Индивидуаллик ҳар бир шахснинг ўзигагина хос бўлган,такрорланмайдиган сифатидир. Индивидуаллик кишининг характери, темпераменти,психик кечинмаларининг ўзига хос хусусиятлари,ҳиссиёти ва фаолиятининг мотвларида кўринади.Ана шунга кўра кишилар бир-биридан фарқ қилади. Дунёда қанча одам бўлса,шунча индивидуаллик мавжуддир.
Шахс тушунчаси қадимдан мавжуд бўлиб,у дастлаб актёр ниқоби,кейинчалик эса актёр маъносини англатган. Чунки саҳнадаги кўриниш ўзгариши билан актёр маскаси ҳам ўзгарган. Бу билан кишилар шароит ўзгариши билан ўз қиёфасини ва фаолиятларини ўзига хос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилишади.
Шахснинг психологик тўзилиши,психологик хусусиятларининг бирикмаси ҳар бир конкрет одамда барқарор борлиқни ташкил этади, буни эса шахс психологик тўзилишининг нисбатан доимийлиги деб қараш мумкин(психик ҳолатлар, ҳаётий вазиятлар,ҳулқ-атвор ва ёш ўзгариб борса ҳам шахснинг психик қиёфаси маълум даражада барқарор бўлиб қолади).
Шахс бир ўлчовга, содда таркибга эга эмас, балки таркибан мураккаб тизим ва силсила бўлиб, инсон онгини,унинг филогенетик ривожланишини, бутун ирсий салоҳиятини, физиологик ҳолатини, шаклланган қадриятларни,айни дамдаги кечинма ва эҳтиёжларини ўзида акс эттириб турадиган, нисбатан ўзгарувчан ва айнан кишиларгагина хос бўлган олий тўзилмадир.
Шахсни ўрганиш натижасида унинг йўналганлиги хусусиятлари таҳлил қилинди:
1). Шахснинг ўзига йўналганлиги – шахсий истиқбол мотивларининг устунлик қилиши, ўз шахсий хислатларини тўлиқ идора қилиш ва таҳлил қила олишга интилишдир.Ўзига йўналган киши кўпроқ ҳиссий кечинмалари, фикри-хаёллари билан банд бўлади. Атрофдагилар кам қизиқади-ю, лекин ўз шахсини бошқалар томонидан қадрланишига ва қўллаб-қувватланишига эҳттиёж сезади. Бундай кишилар чуқур мулоҳазали, ўткир зеҳнли бўлишади, бироз кам гап кўринсаларда ўзлари билан тинимсиз “гаплашиб”, ўзларини тергаб турадиган кишилардир. Ташқи кўринишидан кўримсиз, қўпол ва “совуқ” бўлишади.
2). Одамларга йўналганлик - Бу ҳар қандай шароитда ҳам одамлар билан яқин ва илиқ муносабатда бўладиган кишилардир.Улар учун ҳаётда энг қадрли нарса одамлар билан мулоқотда бўлиш ва ҳамкорлик қилиш имкониятидир. Бундай кишилар одамлар билан муносабатда бўлишни биринчи ўринга қўядилар ва илиқ ҳиссий муносабатларни давом эттиришга кучли эҳтиёж сезишади. Касбий фаолиятида ўз касбдошлари билан қалин муносабатда ва ҳамжиҳат бўлишга интилишади.
3). Фаолиятга йўналганлик - бу меҳнат фаолияти билан боғлик бўлган масалаларни ҳал этишга қизиқиш, топширилган вазифани имкон қадар пухта қилиб бажаришга интилиш хусусиятидир. Бундай кишилар меҳнатни ташкил этишнинг одатдаги усулидан тезда зерикиб қолади ва тез иш жараёни ўзгартирилиб, мукаммаллаштириб борилади.Вазифани тўлиқ ва мукаммал бажаришга интилиш, жавобгарлик ҳисси, шунингдек меҳнатдан завқ олиш ва меҳнатни қадрлаш, унга вужуди билан киришиб кетиш, ўз соҳасини чуқур ва мукаммал ўрганиш фаолиятга йўналганликни юқори даражада эканлигидан далолат беради.
2. Психология илмининг намоёндалари бўлмиш олимларнинг бутун бир авлоди шахс ва жамият алоқалари тизимида ривожланиш ва камол топиши қонуниятларини изладилар. Шахсни ўрганишнинг бирламчи мезони унинг ижтимоий мавқеи, ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни билан белгиланиши лозим. Шахс мураккаб ва мукаммал мавжудот бўлганлиги учун уни ўрганиш муаммоси бир неча йўналишлар томонидан таҳлил қилинган.

Download 170.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling