8 – Мавзу: Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Маъруза режаси


Download 58.8 Kb.
bet1/9
Sana12.10.2023
Hajmi58.8 Kb.
#1700703
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8 мавзу Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт


8 – Мавзу: Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт.
Маъруза режаси:

  1. Глобаллашув, глобалистика ва барқарор тараққиёт тушунчаларининг моҳияти. Барқарор тараққиётни таъминлашда глобаллашувнинг ижобий ва салбий йўналишлари. Глобал жараёнларнинг таснифи.

  2. Глобал жиноятчилик ва унинг олдини олишда халқаро ҳамкорликнинг зарурати. Спортнинг глобаллашуви. Пандемия – XXI асрнинг глобал муаммоси.

  3. Глобал маконда ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва виртуал реалликнинг мутаносиблиги.

  4. Глобал тарбия ва таълим барқарорлик омили. Замонавий таълим моделлари. Дунё ва Ўзбекистонда таълим ва тарбия амалиёти.


Мавзуга оид таянч тушунча ва атамалар:
Глобаллашув, глобалистика, глобал муаммолар, умумбашарий, минтақавий ва маҳаллий муаммолар тушунчалари; энергетика масалалари, озиқ-овқат муаммоси, экология; экологик таназзул; экосистема; демография, демографик сиёсат, ижтимоий башорат, прогнозлаштириш, кундалик башорат, интуитив башорат, илмий башорат, экстраполяция, тарихий аналогия, моделлаштириш, экспертиза усулида баҳолаш, келажакни прогнозлаштириш, норматив прогноз, аналитик прогноз, прогноз огоҳлантириш, футурология.
1-савол баёни: “Глобаллашув” (лот. globus – шар, Ер сайёраси) – XX асрнинг иккинчи ярми - XXI аср бошида жаҳон тараққиётида шаклланган янги умумсайёравий ҳодиса бўлиб, ҳозирги даврдаги халқаро тартиботлар, давлатлар ва кишилар ўртасида ўзаро алоқаларнинг кенгайиши ва мураккаблашиши, дунё миқёсида ахборот макони, капитал, товар ҳамда ишчи кучи бозоридаги интеграциялашув, атроф муҳитга техноген таъсирнинг кучайиши, оммавий маданият намуналарининг кенг тарқалиши, ахборот-мафкуравий ва диний-экстремистик хуружлар хавфининг ортиб боришини ифода этувчи тушунчадир.
“Глобаллашув” атамаси дастлаб америкалик олим Т. Левиттнинг 1983 йили “Гарвард бизнес ревью” журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган эди (у йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнини глобаллашув, деб атаган). 1985 йилда эса таниқли америкалик олим Р.Робертсон “Globalization” иборасини илмий муомалага киритиб, бу тушунчани “одамлар онгида сайёрамизнинг торайиши ҳамда дунёнинг яхлит тарзда англаниши”ни акс эттириб, “дунёнинг бирлашуви ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кучайишини” ифода этадиган жараён сифатида талқин этади.
Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг олинган натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади.
Глобалистика мустақил илмий йўналиш ва ижтимоий амалиёт жабҳаси сифатида 1960-йилларнинг охирларидан эътиборан шакллана бошлади, лекин унинг пайдо бўлиши учун объектив асослар анча олдин юзага келган эди.

Download 58.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling