8 – Мавзу: Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Маъруза режаси


Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи


Download 58.8 Kb.
bet2/9
Sana12.10.2023
Hajmi58.8 Kb.
#1700703
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8 мавзу Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт

Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи. Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига XV аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, XIX аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди.
Шундай қилиб, XV-XVI асрларда юз берган Буюк географик кашфиётлар жаҳон тарихининг ривожланиш жараёнида туб бурилиш ясади ва «Европа сиёсати кескин, мисли кўрилмаган даражада кенгайишига олиб келди. Дунё чегаралари муайян даражада кенгайди. Эндиликда Европа мамлакатлари ўртасидаги турли зиддиятларга мустамлакалар учун курашда рақобат ҳам қўшилди»(Харенберг Б. Хроника человечества.- М.:Слово,2000, 387 стр.). Шу тариқа янги халқаро иқтисодий ва сиёсий муносабатларга, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирига ва Ғарбий Европа денгиз давлатларининг ўзлари кашф этган ер куррасининг турли ҳудудларидаги экспансиясига асос солинди.
Фундаментал глобаллашув. Глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. Мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. Фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, XX аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди.
Серқирра глобаллашув. 1970-йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди ва серқирра тус олди. Дунё миқёсидаги таҳдидлар ва глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб етиши, шунингдек жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадриятларга муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур босқичга хос хусусият ҳисобланади. Айни шу даврда ахборот-технология инқилобининг ривожланиши жадаллашди, миф, дин, фалсафа, фан, экология билан бир қаторда глобал онг ижтимоий онгнинг яна бир шакли сифатида пайдо бўлди.
Серқирра глобаллашув жаҳон бозорини сезиларли даражада ўзгартирди, жаҳон хўжалиги ўзига хос хусусиятларини намоён этиб, миллий хўжаликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди. Қуйидагилар унинг муҳим хусусиятлари ҳисобланади:
а) «резонанс эффекти»нинг пайдо бўлиши. Бунда иқтисодий юксалишлар ёки тангликлар бир мамлакатдан у билан узвий боғлиқ бўлган бошқа мамлакатлар ва минтақаларга ўтади;
б) турли товарлар ва хизматлар жаҳон бозорларининг яратилиши;
в) кўрсатилган товарлар ва хизматларга жаҳон нархларининг шаклланиши, улар мазкур товарлар ва хизматлар миллий ишлаб чиқарувчиларининг сиёсатини кўп жиҳатдан белгилаши.
г) Иқтисодиётнинг интернационаллашуви ва пул ролининг унификациялашуви билан бир қаторда оммавий жамият ва унга мос келувчи оммавий маданиятнинг шаклланиши серқирра глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятига ва муайян даражада унинг қонуний маҳсулига айланди.
Жаҳон ҳамжамияти янги минг йиллик чегарасидан ўтиб, ўз тарихий ривожланишининг бутунлай янги босқичига қадам қўйди. Бу босқич жаҳон ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий алоқаларининг тарқоқлиги ва парокандалигидан уларнинг бирлиги, яхлитлиги, ягоналиги ва глобаллигига ўтиш билан тавсифланади.

Download 58.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling