Мавзу: коррупция тушунчасининг маъноси ва шаклланиш тарихи. ЎЗбекистонда коррупцияга қарши


Download 308.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana19.04.2023
Hajmi308.06 Kb.
#1364501
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза матни



МАВЗУ: КОРРУПЦИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЪНОСИ ВА 
ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ. ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ 
КУРАШИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СИЁСИЙ ВА ИЖТИМОИЙ - ҲУҚУҚИЙ 
МЕХАНИЗМЛАРИ 
РЕЖА: 
1. Коррупция тушунчаси ва унинг ижтимоий илдизлари. 
2. Коррупцияга қарши кураш борасида хорижий тажриба. 
3. Коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари: миллий қонунчилик. 
 
Таянч тушунчалар: демократия, тараққиётнинг ўзига хос йўли, давлат 
бошқаруви, 
таҳдид, 
коррупция, 
жиноятчилик,миллий 
қонунчилик, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, ҳуқуқий маданият.
1. Бугунги кунда инсониятни ташвишга солаётган энг глобал 
муаммолардан бири – коррупция балосидир. Минг афсуски, коррупция деб 
аталмиш бало давлатчилик шаклларининг ҳар қандай кўринишида 
инсониятнинг маънавий ва моддий тараққиётига болта уриб келаётган 
ижтимоий иллат бўлиб, замонавий дунёда барча давлатлар учун жиддий ва 
долзарб муаммо ҳисобланади. БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш 
тўғрисида”ги Конвенциясининг кириш қисмида 

Коррупция – бу жамиятни 
турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия 
ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари 
бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт 
сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган 
уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши 
учун шароит яратиб беради”, деб ёзиб қўйилган. 
Маълумки “коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан 
олинган бўлиб, “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик 
бир илдизли маъноси “коррозия” сўзи яъни “чириш” ёки “занглаш” деган 
мазмунни ҳам беради. Юридик энциклопедияда “коррупция — мансабдор 
шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий 
бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат 
бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият сифатида ифода этилган. 
Тарих саҳифаларига бир назар ташласак, коррупциянинг тарихий 
илдизлари, эҳтимол, қадимда жамоа бошлиқлари ёки руҳонийларнинг 
марҳаматига эришиш учун совғалар бериш одатидан бошланган. Маълумки, 
қиммат совға одамни бошқа даъвогалар орасидан ажралиб туришига ва унинг 
талабини бажаришга ёрдам бериб келган.
Унинг Миср, Месопотамия, Ҳиндистон ва Хитойнинг давлат 
бошқарувида учрайдиган иллат бўлганлиги Шарқ цивилизациясининг барча 
марказлари қадимий ёзувларидан бизгча етиб келган. Хусусан, “Гераклеопол 
шоҳининг ўғли Мерикарга ёзиб қолдирган ўгитларида” (Миср, милоддан 
аввалги XXII аср) шундай дейилган: “Қонунлар бўйича иш тутишлари учун 
ўз зодагонларингни улуғла. Ўз уйида бой бўлган кишини сотиб олиб бўлмайди, 
чунки унга ҳеч нарса». 


Ҳиндистон давлатини бошқариш санъати тўғрисидаги қадимий 
"Артҳашастра" (милоддан аввалги IV аср) рисоласида қиролнинг энг муҳим 
вазифаси давлат мулки ўғрилигига қарши кураш эканлиги таъкидланган. 
Рисолада давлат мулкини ўғирлашнинг 40 усули келтирилган бўлиб, айёр 
амалдорларнинг ҳийлаларидан кўра осмондаги қушларнинг йўлини тахмин 
қилиш осонроқ деган хулосага келган. "Сузаётган балиқ сув ичаётганлиги 
ёки йўқлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги каби, мансабдор 
шахсларнинг давлат мулкини ўғрилаётганлигини аниқлашнинг имкони йўқ"
Ушбу иллат билан курашнинг бирдан бир воситаси - бу кузтиш, яъни 
пойлашдир. Агар давлат мулки ўҳриланганлиги исботланадиган бўлса, 
пойлаган шахс мусодара қилинган мол-мулкнинг бир қисмини олган. 
Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган: “Ҳар қандай 

Download 308.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling