10-МАВЗУ: ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН ЭНГ ЙИРИК
ДИН
НИҚОБИДАГИ
ЭКСТРЕМИСТИК
ГУРУҲЛАР
ВА
УЛАРНИНГ
СТРАТЕГИЯСИ.
МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
1.“Мусулмон биродарлари” ХТТнинг асосчиси, келиб чиқиш тарихи.
2. “Ал-Қоида” ХТТнинг келиб чиқиш тарихи ва фаолияти.
3. ИШИД ХТТ: юзага келиш тарихи ва фаолияти. “Жабҳа ан-Нусра”
ХТТ ва уни террорчилик фаолияти.
1-САВОЛ
“Мусулмон биродарлар” жамоаси (“Жамоат ал-Ихвон ал-муслимин”).
“Мусулмон биродарлар”ҳаракатига 1928-йил март ойида Мисрнинг
Исмоилия шаҳрида Ҳасан ал-Банно (1906-1949) асос солган.
Ташкилотнинг
асосий ғоялари Ҳасан ал-Банно ва Саид Қутб (1906-1966) томонидан тарғиб
қилинган.
“Аллоҳ – бизнинг мақсадимиз, Қуръон – қомусимиз, Пайғамбар –
бизнинг етакчимиз, Жиҳод – бизнинг йўлимиз ва Аллоҳ йўлида қурбон
бўлиш бизнинг энг олий орзуимиздир”
1940-й. жамиятни турли табақалари ҳисобига кенгайди.
хорижий
бўлимлар, жанговар фаолиятли махфий тизимлар ташкил қилинди.
1946-й. “Мусулмон биродарлар” 5000 маҳаллий бўлим ва 500 минг
аъзоси.
1948-1949-й. Фаластиндаги Араб-Исроил урушида жанговар бирлик
сифатида Исроилга қарши жанг қилди.
Урушдан кейин етакчилар Миср раҳбарларини
журъатсиз деб
террорчилик ҳаракатларини амалга оширди. Натижада ҳукумат 1949-
йилнинг февралида Ҳасан ал-Банно ўлдирди.
1950-1960-й.
Саййид
Қутб
ташкилот
фаолиятини
янада
радикаллаштирди.
1965-й. “Йўлдаги белгилар” китобида араб жамияти “жоҳилия”га
қайтиб, маънавий таназзулга учради,
диндорлар жамиятдан ажралиб,
алоҳида жамоа тузиб, исломлаштириш учун жиҳод қилиш лозим,
деган
ғояни сурди. Бунда “жиҳод” динсизларга, мусулмонларга қарши қуролли
кураш маъносида қўллади.
Саид Қутб илк марта дунёвий ҳукумат ва қўшилмаган
мусулмонларга
“такфир” (кофирликда айблаш) ва “фитна” (амалдаги давлат тузумига
қарши қуролли қўзғолон кўтариш амалиёти)ни ёқлади.
Ҳозирда фаолият юритаётган қатор диний-Экстремистик
ташкилотлар
учун ҳам бундай ёндашув мафкуравий асос бўлиб хизмат қилди.