Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Download 167.64 Kb.
bet1/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

ИСЛОМ ДИНИНИНГ АСОСЛАРИ ВА АСОСИЙ МАНБАЛАРИ

Ислом динининг асослари


Дин. Дин инонмоқ туйғусидир. Дин туйғуси инсоният билан бирга туғилган, бундан кейин ҳам инсоният билан бирга яшажакдир.
Ислом дини. Ислом дини мусулмонликдир. Мусулмонликнинг тамал ҳукмларига чин дилдан ишонганларга «мусулмон» дейилади. Бироқ мусулмонларга «исломлар» дейиш тўғри бўлмайди. Чунки «Ислом» калимаси диннинг номидир. Махсус бир исмдир. Инсонларга нисбатан ишлатилмайди. «Исломлар» сўзи ўрнига инсонларга нисбатан «мусулмонлар» сўзини қўллаш янада исботли бўлади.
Қуръони каримда «Аллоҳ сизга дин ўлароқ Исломни танлади», дея марҳамат қилинган. «Ислом» калимаси ҳам, «мусулмон» калимаси ҳам қулларига Аллоҳ тарафидан берилган исмлардир. Бошқа динларда бўлгани каби «Ислом» мусулмонлар томонидан қўйилган бир исм эмас.
Жаноби Ҳақ тарафидан билдирилган Ислом дини инсонларни ҳам дунёда, ҳам охиратда саломатга, саодатга эриштиргувчи бир қонундир. Мусулмон − Аллоҳнинг амрларига, наҳийларига бўйин эгган бир қул; Аллоҳнинг бошқа қуллари ила ҳузур ва тартиб-интизом ичида яшаётган бир инсон демакдир.
«Дин» деганда хотирага илк келадиган нарса Ислом динидир. Чунки мусулмонлик инсоният динидир. Аллоҳнинг барча қуллари учун маъқул кўргани ягона дин Ислом динидир. Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги ишончидир. Ислом дини илк Пайғамбардан охирги Пайғамбарга қадар Аллоҳнинг динидир. Тавҳиди илоҳий дейилувчи Ягона Тангри ақидасидир. Қуръони каримга кўра, тавҳид эътиқоди ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом жаноблари билан бошланган эмас. Ҳазрат Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссалом каби барча пайғамбарлар ўргатган динлар ҳам Тавҳид эътиқоди, яъни Ислом дини эди. Илоҳий элчилар билдирган динларнинг асоси Аллоҳнинг бирлиги ишончига таянар эди. Аллоҳнинг сўнг Пайғамбари ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишончни ёйдилар, лекин бир умматга эмас, бутун миллатларга, бутун инсонларга оид эканини баён этдилар.
Ислом динининг тамаллари: эътиқод, амал, ахлоқ. Ислом дини инсоннинг ақлини, амалини, қалбини ислоҳ этади. Инсонларга ўргатган тўғри ишонч ила ақлни созлайди. Ақлнинг ҳаддан ошишини ҳам, орқада қолишини ҳам истамайди. Аллоҳга қуллик қилишни, Аллоҳ яратган инсонларга нисбатан тўғри-дуруст муносабатда бўлишни буюриб, амални (ишни) тартибга солади. Ёмонликдан узоқлаштириб, яхшиликка ўргатиб, қалбни тузатади. Яхши феъл-ҳўйларни қувватлантиради. Ёмон феъл-ҳўйларни кетказишга интилади. Шу сабабдан мусулмонлик уч тамалга суянади:
1. Ишониш лозим бўлган тамаллар (эътиқод);
2. Қилиш ёки қилмаслик керак бўлган ҳукмлар (амал);
3. Ахлоқ.
1. Мусулмонликда ишонилиши керак бўлган асослар. Ишонилиши лозим бўлган тамаллар олтитадир:
1 Аллоҳнинг борлигига ва ягона эканлигига (энг юксак сифатлари билан) ишонмоқ; 2 Аллоҳнинг фаришталарига 3 Аллохнинг юборган китобларига (илоҳий ваҳийга) 4 Аллохнинг пайғамбарларига (элчиларига) ишонмоқ 5 Охиратга (Адолат кунига) ишонмоқ 6 Бутун яхши ва ёмонлик Аллоҳнинг тақдири ила бўлишига ишонмоқ.
Ишонилиши керак бўлган тамаллар «Аманту биллаҳи...» билан хулосалангандир. Ислом динининг эътиқод мавзуида икки муҳим даъват бор: бири − Аллоҳнинг бирлиги (ваҳдонияти илоҳия); иккинчиси − ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари (рисолати Муҳаммадия).
Қуръони каримда эътиқодга оид ҳукмлар тўлиқ берилган. Буларда қатъийят (мутлақлик) бордир. Ишонилиши керак бўлган тамаллар асло ўзгармайди. Бутун пайғамбарлар бу асосларда бирлашадилар. Илк Пайғамбар ҳазрат Одам ўргатган эътиқод қандай бўлса, у кишидан кейин келган жами пайғамбарларнинг эътиқодлари ҳам ўшадир, айнидир. Ишончда пайғамбарлар иттифоқдирлар. Бу борада етказган хабарлари бир хилдир.
2. Мусулмонликда қилиниши ёки қилинмаслиги керак бўлган ҳукмлар (шаръий амаллар). Булар икки асосий қисмга бўлинади: Аллоҳга қилинадиган ибодатлар; қуллар орасидаги муомалалар.
Ибодатлар беш модда ҳолида жам бўлади: ҳар замон шаҳодат калимасини такрорламоқ («Ашҳаду анна илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу» − «Аллоҳдан ўзга Тангри йўқлигига гувоҳлик бераман ва яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва элчисидир»); беш вақтда намоз ўқишлик; рамазон ойида рўза тутиш; йилда бир марта закот бериш; умрида бир бор ҳаж қилиш.
Ибодат қулларнинг Аллоҳга шукронасидир. Инсон дунёда ва охиратда бутун неъматларга ноил бўлиши учун Аллоҳга ёлворади. Яратгувчи Аллоҳга ибодат қилиб, Унга етишмоқ истайди. Инсоннинг ахлоқ жиҳатдан илгарилашида, руҳан юксалишида ибодатнинг ёрдами беқиёсдир. Ибодат соясида инсоннинг қалби барча ёмонликлардан тоза бўлади. Пировардида Аллоҳ ва Аллоҳнинг қуллари олдида вазифаларини бажарувчи бир инсон бўлади.
Бироқ ибодатни жонсиз, ҳаяжонсиз баъзи ҳаракатларнинг ҳолига туширмаслик керак7. Мусулмонлик қалб эшитмайдиган, хушуъ-хузуъсиз ибодатга буюрмайди8.
Ибодатлар динга оиддир. Муомалалар эса (Ислом ҳуқуқи) дунё учундир. Ибодатнинг руҳи ихлосдир. Покиза қалб ила адо этилмоғи керакдир. Муомалаларнинг тамали адолатдир. Ҳақдан айрилмасликдир.
Муомалаларнинг ибодатлар ила оёқда тура билиши учун жазо ҳукмлари (уқубат) машруъ қилингандир. Ислом шариатида уч хил уқубат (жазо) бордир: қисос (қул ҳақи), ҳад (Аллоҳ ҳақи), таъзийр (шаръий ҳаднинг пасти).
Жаноби Ҳақ шаръий амалларни Қуръони каримда қисқача билдирган, тафсилотини Расули акрамга қолдирган. Ҳар бир мусулмон қуллик ишларида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг амрларига ва ҳукмларига итоат этишга мажбурдир.
Ибодатлар ортмайди ҳам, камаймайди ҳам. Вақт ўтиши билан урф-одатга қараб ўзгармайди, ўзгартирилмайди. Чунки ибодат ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир, инсонларнинг эса қуллик вазифаларидир. Аммо бу вазифаларни адо этишлари учун ҳар инсон (эркак ва аёл) ақлли ва балоғат ёшига етган бўлиши керак.
Ибодатларни Жаноби Ҳақ мукаммаллаштиргандир. Бироқ муомалалар бундай эмас. Вақти-вақти билан маконга, урф-одатга қараб муомалаларда ўзгаришлар кўриш мумкин. Ҳамма пайғамбарлар эътиқодга оид асосларда бир (ҳамфикр) бўлганлари ҳолда шаръий амалларда муттафиқ эмасдирлар.
Амрлар ва тақиқлар билан масъул бўлган инсоннинг амали (иши) ё фарз, ё суннат, ё мустаҳаб, ё мубоҳдир. Яна инсоннинг амали ё ҳаром, ё макруҳ бўлади. Яна бу амал ё саҳиҳ, ё фосид бўлади.

Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling