Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Фиқҳ - сўзининг луғавий ва истелоҳий маънолари


Download 167.64 Kb.
bet4/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

Фиқҳ - сўзининг луғавий ва истелоҳий маънолари
«Фиқҳ» сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади.
الفقه — луғатда ( الفهم دقة ) яъни бир нарсани нозик жойларигача тушинишга айтилади. Зеро, илм сўзи бир нарсани зоҳирий жиҳатдан билиш маъносини берса, фиқҳ сўзи бир нарсанинг барча сирлари, нозик жойларигача тушинишни аглатади.
Шариат истилоҳида эса, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга «фиқҳ» деб айтилади.
Ушбу таърифдаги «шаръий далил» деганимиздан, асосан, Қуръони Карим оятларини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тушунамиз.
«Фаръий ҳукмлар» эса, луғатда аслийнинг тескариси, яъни шохобча, кичик аҳамиятли, десак ҳам бўлади. Шариатда эса, ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир.
Фиқҳнинг шаръий истилоҳдаги таърифи:
Абу Ҳанифа р.а. “Фиқҳ нафсга нима фойда ва нима зарарлигини билиш”-деб тариф берадилар.
Имом Косоний р.а. “Фиқҳ ҳалол ва ҳаром илми, шариъат ва аҳкомлар илми”-деб тариф берадилар.
Имом Шофий р.а. “Фиқҳ тафсилий далиллардан олинган амалий шариъат ҳукмларини билиш” -деб таъриф берадилар.

НАМОЗДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
"Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром".
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
"Субҳанналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм".
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан "оятул курси" ўқилади, 33 мартадан "Субҳаналлоҳ", Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар"ни айтиб, сўнгра "Ла илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир" дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
"Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар"
Маъноси: "Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!"

Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling