Темир йўл шохобча йўлларида хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш Муаммони қўйилиши
Download 394 Kb.
|
Temir yo\'l lebyodka 1 (3)
Темир йўл шохобча йўлларида хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш Муаммони қўйилиши: шохобча йўлларида вагонлар билан ишлашда лебёдкалардан фойдаланиш орқали станциянинг манёвр локомотивини бошқа операцияларга йўналтириш асносида ундан самарали фойдаланиш чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва асослаш. Вагонларни станциядан юк фронтигача бўлган масофага олиб кириб бериш ва олиб чиқишни ўртача суткалик вақт сарфлари, бу локомотивнинг ҳаракатдаги тезлиги, вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқишда манёвр ишларни бажаришдаги қўшимча вақт сарфларини ўз ичига олиб, қуйидагича аниқланади: бу ерда: - бир вагонни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун банд бўлишини давомийлик вақти, соат. -кўриладиган вақт оралиғида шохобча йўлига олиб кириб бериш ва олиб чиқишдаги вагонлар сони. Маълум бир ой давомида локомотивнинг шохобча йўлига вагонларни олиб чиқишларининг ўртача кунлик сони( ) ва вагонларини олиб кириб бериш ва олиб чиқиш жараёнида бажариладиган локомотивнинг зарур манёвр ишларини бажариш вақти( ) юк айланмасига функционал жиҳатдан боғлиқ бўлган қийматлардир. Вагонларни юк фронтига олиб кириб бериш ва олиб чиқишнинг технологик вақт сарфини камайтириш орқали вагон айланмасини оширишга эришилади. Вагонларни темир йўл локомотиви билан шохобча йўлига олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун умумий манёвр ишларининг технологик жиҳатдан асосланган вақтига қуйидагилар киради: Вагонлар билан локомотивни стантсиядан асосий шохобча йўли эгасининг кириш йўлининг тегишли йўлига кузатиб бориш; Локомотив орқали юк ортиш-тушириш фронтига вагонларни етказиб бериш, шу жумладан: - манёврлар учун буюртмаларни қабул қилиш; - вагонлар ҳаракатига тўсиқлар йўқлигини аниқлаш, вагонларни юк операциялари бажарилиш жойига қайта жойлаштириш; - вагонларни юк ортиш-тушириш фронтларига жойлаштириш: манёвр локомотивининг вагонлар билан ортиш-тушириш фронтнинг йўлга олиб келиши, вагонларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини ажратиш ва маҳкамлаш, манёвр локомотивини захира билан ёки шу йўлдан вагонлар гуруҳи билан қолдириш; Шохобча йўли эгасининг ортиш-тушириш фронти йўлидан вагонларни олиб чиқиш, шу жумладан: - маневрлар учун буюртмаларни қабул қилиш; -юк ортиш-тушириш фронтларидан вагонларни йиғиш (маневр поезди ёки локомотивнинг йўлга келиши, вагонларни кўздан кечириш, тормоз бошмоқларини олиб ташлаш, тўсиқ йўқлигини аниқлаш, вагонларни ўзаро уланиши ва манёвр поездини шу йўлдан жўнатиш); 4 Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш билан боғлиқ тайёргарлик ва якуний операциялар: манёвр ишлари бўйича буюртма олиш; марказлашмаган стрелкали ўтказгичларни(қўл кучи ёрдамида ўтказиладиган) йўналиш бўйича ўтказиш; ҳаракат таркибини маҳкамлаш; автоматик тормозларни қўшиш, уларни синовдан ўтказиш ва ҳ.к.; 5 Вагонларни локомотив олдига тиркаб станциягача етказиб бериш; Локомотивни банд бўлиши вақти шохобча йўлига олиб борадиган партиядаги вагонлар миқдорига боғлиқ бўлишини қуйидаги графикдан билиб олишимиз мумкин, яъни бунда локомотив партиядаги қанча вагонлар сони кўп бўлса, шунча локомотивнинг ҳар бир вагон бирлигига тўғри келадиган вақт сарфи минимумга интилишини, аксинча партядаги вагонлар сони кам бўлса, унда ҳар-бир вагонга тўғри келадиган вагонларнинг манёврда банд бўлиш вақти ошиб боришига олиб келишини кўришимиз мумкин. Партиядаги вагонларни ортиш-тушириш фронтларига олиб кириб бериш, фронтнинг узунлигига боғлиқ равишда амалга оширилади. Бунда партиядаги вагонлар сони шохобча йўлларнинг юк айланмасининг миқдори ва шохобча йўлининг профилига нисбатан локомотивларнинг тортиш қобилияти ҳам инобатга олинади. 1-Расм:Локомотивни вагонга боғлиқ банд бўлиш вақти Темир йўл шохобча йўлига вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқишни ҳисоблаш Вагонларни шохобча йўлга олб кириб бериш муддатини ҳисоблаш 2-графикда келтирилган олиб кириб бериш ва олиб чиқишнинг технологик харитасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ҳисоблашни шохобча йўлигача дан кам бўлган масофа учун қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз:[] бу ерда: а,б –манёвр кўрсаткичлари ҳисобланиб локомотивнинг манёвр йўлида ҳаракатланиш давомийлигига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради; Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling