Узбекистонда кичик ва урта бизнес тарақҚиёти босқичлари ва хусусиятлари
Download 98.5 Kb.
|
УЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ВА УРТА БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
УЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ВА УРТА БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ РЕЖА: ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш тарихидан. Мулкни хусусийлаштиришнинг усуллари, тамойиллари, босқичлари. Республикада бозор иқтисодиётига утиш ва кичик бизнес тараққиётининг узига хосликлари ва муаммолари. 1. Марказий Осиёда, жумладан ўзбекистонда тадбиркорликнинг вужудга келиши, ривожланиши, умуман эволюцияси бир қатор адабиётларда баён этилган. Эрамиздан аввалги II асрдан бошлаб Хитойга Фарғонадан «учар» отлар ва улар учун ем ҳашак, шунингдек узум ва пахта олиб борилган. Фарғонага эса Хитойдан ипакчилик, кириб келган. Кейинчалик эса хитойлик савдогарлар ўрта Осиёга ипак, олтин каби товарларни олиб келганлар. ўрта Осиёдан Хитойга эса шиша идишлар, қимматбаҳо тошлар, зеб-зийнат буюмлари юборилган. Буюк Ипак йули буйлаб жойлашган Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қуқон шаҳарлари савдо марказлари ҳисобланган. ўрта Осиёда «Буюк Ипак йули» савдо капиталининг пайдо булишида, йириклашувида ва жамғарилишида катта роль уйнаган. Капиталнинг жамғарилиши, бозор муносабатларининг ривожланишига, тадбиркорлик фаолиятининг кенгайишига олиб келган. XVI-XVIII асрларда ўзбекистон худудида 3 та давлат: Бухоро амирлиги, Қуқон ва Хива хонликлари вужудга келган. Савдо алоқалари шу давлатлар уртасида ва Россия билан амалга оширилган. Савдо билан бир қаторда саноат ҳам ривожланган. Масалан, Бухоро ва Қуқонда пахта толасидан газламалар, Марғилон ва Наманганда ипак газламалар ишлаб чиқарилган. Қоғоз ишлаб чиқариш марказлари Қуқон ва Самарқандда жойлашган. Бухорода металлни қайта ишлаб, қишлоқ хужалиги учун меҳнат қуроллари ва артиллерия уқлари тайёрланган. Металл хом ашёси Россиядан олиб келинган. Сополдан идишлар ишлаб чиқарилган. XIX асрнинг 20 – йилларидан бошлаб туқимачилик корхоналари мануфактура шаклида вужудга кела бошлаган. Лекин, саноат ишлаб чиқаришнинг асосий шакли – цехларга бирлашган хунармандчиликдан иборат эди. Шу даврдан бошлаб куп сонли майда маҳаллий бозорлар вужудга кела бошлаган. Лекин, товар-пул муносабатларининг, худудий меҳнат тақсимотининг, чуқур иҳтисослашувнинг етарли ривожланмаганлиги маҳаллий бозорларнинг ягона миллий бозорга бирлашувига тусқинлик қилган. Ягона ўрта Осиё бозори XIX асрнинг урталарига келиб бутунлай шаклланди. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки ўзбекистонда тадбиркорликнинг вужудга келиши узоқ эволюцион йулни босиб утган. XIX аср урталари XX аср бошларида ахолининг купчилиги қишлоқларда яшаган ва тадбиркорлик фаолиятининг муҳим тармоғи қишлоқ хужалигида ривожланган. Суғориш деҳқончиликни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланган. Бу эса уз навбатида ирригация иншоотлари қурилишига сабаб булган. Қурилаётган иншоотлар ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга олиб келган, дастлабки капитал жамғарила бошланган. XIX асрнинг урталарида Туркистонда пахта етиштириш асосий урин эгалламаган. Бунга қуйидагилар таъсир курсатган: Энг аввало етиштирилган пахта толасининг Америкада етиштирилаётган пахта навлари билан рақобатбардош эмаслиги. Кейинги омил транспортнинг ривожланмаганлиги пахта толасини узоқ улкаларга олиб боришни қийинлаштирган ва нархини қимматлашувига сабаб булган. Туркистонни Россия томонидан забт этилиши пахта етиштирилишини тез купайиб боришига олиб келди. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида пахтачиликни ривожлантиришга катта аҳамият берилган. Тадбиркорликнинг тараққиёти ҳам пахта толасини етиштириш билан боғлиқ булган. Хусусий капитал ижара муносабатлари асосида ирригация қурилмаларга қуйилган. Масалан, Форғона вилоятида Сирдарё буйлаб 29 та сувни механик қурилмалар орқали кутариб берувчи мосламалар қурилган. Улар 1908-1914 йилларда қурилган ва умумий қуввати 1687 от кучига эга булган Download 98.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling