Боб. Жамиятчилик билан алоқадорликни ривожлантиришда матбуот хизматининг ўрни


Download 169.5 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2023
Hajmi169.5 Kb.
#1232370
  1   2
Bog'liq
Diplomfor Sohiba


  1. Боб. Жамиятчилик билан алоқадорликни ривожлантиришда матбуот хизматининг ўрни.

    1. Жамоатчилик билан алоқаларнинг илмий асослари ва аҳлоқий меъёрлари.

Жамиятдаги ҳар бир соҳа ўз илми тўғрироғи фанига эга фанлар кишиларнинг хаёт тарзи турмуши дунёқараши ва муаммоси доирасида ривожланади, кенгаяди одамлар орасидаги муносабатлар такомиллаша борган сари янги ғянги фанлар хам таомилга кира бошлайди. Шулардан бири Паблик решимизмдир. “Паблик решимизм” қисқартма номи – “PR” “пиар”. Ўзбекча маъноси: жамиятчилик билан алоқалар, “оммавий алоқалар”. Мохиятан бу фанни “тафаккур майдони” дейиш мақсадга мувофиқ. Негаки майдонда мудом куч синалади. Тафаккур майдонида эса бахс мунозара, фикрлар тўқнашуви юз беради. Оқилона сўзлар одилона хулосаларга замин яратади. Зотан юртбошимиз айтганидек, “бир дунёқарашнинг яккахокимлиги янгиланган жамиятга ётдир”.1
Паблик Решимизм – бошқарувнинг махсус функцияси бўлиб, муносабатларни ўрнатиш ва мустахкамлаш ташкилот ҳамда жамоатчилик муаммолари бартараф этишга хизмат қилади. Жамиятчилик билан алоқа – кенг қиррали тушунча бўлиб, уни биз сиёсий, иқтисодий техникавий соҳаларда ҳам адабиёт санат маданият ва манавият борасида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Табиийки “алоқа”, “муносабат” деган тушунчалар, аслида жамоатчилик ўртасида юз берадиган жараёндир. Аслида Шарқ дунёсида ахлоқ фиқр одобнома дарслари сирасига киритилиб одамлар ўртасидагимуносабатларни яқинлашишга қилган фан Паблик решимизм терми остида 1807 йилдан бошлаб қўлланилган, яъни Томас Жефферсон “Конгресга еттинчи мурожаат” нинг қораламасида “Паблик решимизм”атамасидан фойдаланилган.1 унинг асосий мақсади эса битта – хукумат ва жамият, ишлаб чиқарувчи ташкилот ва исътемолчилар ўртасидаги умумий манфаатлардан келиб чиққан холда, тўлиқ, хаққаний информацияга асосланган алоқаларни ўрнатишдир2.
PR нинг профессионал фаолият сифатида пайдо бўлишида жамиятнинг талаблари, анъаналари ҳамда қоидалари ва унинг PR ни қабул қилишга тайёрлашдаги асосий вазифани бажаради. Бирон бир алоҳида ибора билан белгилаб қўйилмасада, жамоатчилик фикри шакллантирадиган бу фаолият қадимдан мавжут бўлган.
Антик Греция, Рим ва қадимги Рус тарихидан маълумки, жамоатчилик бўлганлигига кўпгина далил ва исботлар бор, жумладан, Ўзбекистон тарихида хам жамоатчилик билан алоқаларнинг илк кўринишлари соҳибқирон Амур Темур даврида ўз аксини топган. Зеро “Амир Темур давлат ишларини тўққиз улуши, кенгаш, тадбир ва машварат, қолган улуши эса қилич билан бажо келтирилишини англадим”, дея айтганлари нечоғлик ҳақиқат эканлигини бугун англаб етиш қийин эмас.
Юқорида таъкидлаганимиздек бу соҳа аниқ термин ва аниқ йўналтирилган фаолият сифати биринчи маротаба Томас Жефферсон томонидан 1807 йилда қўлланилган. Бошқа маълумотларга кўра яна бу иборани америкалик Дормон Иддон 1882 йили ишлатган.1
Бироқ нима бўлишидан қатий назар Паблик Решимизм пайдо бўлиши демакратик тамоилларга асосланган, шакилланган фуқаролик жамиятига эга бўланган АҚШ да пайдо бўлган.
Авторитар жамиятларда эса, одатда жамоатчиликка таъсир кўрсатиш усули сифатида тарғибот – ташвиқот ёки тўғридан – тўғри мажбурлаш сингдириш усули қўлланилади.
Демакиратик жараёнларнинг шаклланиши, жамият сиёсий қарашларининг ўзгариши – сайлов хуқуқини амалга киритилаши ва фуқаролик жамияти институтларининг шакллантирилиши (партиялар, касаба уюшмалари, мустақил ОАВ ва ҳоказолар) фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларда вазиятларда шуни юзага келтириб чиқадики, уларнинг бирлашиши бевосита давлатга боғлиқ бўлиб қолди, бироқ давлатнинг ўзи ҳам билвосита фуқаролар ва уларнинг ташкилотларига боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Паблик Решимизм янги фан сифати дунё фанлари сифатида қаторидан жой олди.
Паблик Решимизм – фақатгини давлат ва сиёсий муносабатлардагина эмас, балки юошқа сохаларда ҳам мухум рол ўйнайди. Зеро Россиянинг “Жамоатчилик билан алоқалар ассосацияси” призиденти А.Ю.Барис “Ғарбда қишлоқ аҳли билан келишилмасдан туриб ва уларнинг фикрини ўрганмасдан туриб, қудуқ қазишмайди.”1
“Жамоатчилик билан ишлаш” фанига турлича тариф берилади. У 500 га яқин таърифга эга. Бирлашган Қиролликда 1988 йилда ташкил қилинган PR институти шундай таъриф беради: “PR ташкилиот ва жамоатчилик орасида ўзаро хурматга асосланган бир-бирини англашни ташкил этишга мулжалланган муттасил харакатдир. ”2
Америкадаги машхур Уебстер луғатидаги мазкур сузлар таърифини бир мунча кенггайтиради. “PR шахслар, ташкилот ва бир гурух ташкилотларнинг ўзаро хурматига асосланган муносабатларни ўрнатиш бўлиб, у турли материалларни тарқатиш, ахборот алмашинувчи ва жамоатчилик реакциясини бахолашга суянади.”3
1978 йил 11 августда Мехико шахрида қабул қилинган Мексиканча баёнот таърифи 30 дан ортиқ PR бўйича миллий ва худудий ассосация ва қонунларда тан олинган. У қуйидагича: “PR амалёти – бу тенденция тадқиқотига ижодий ва ижтимоий, илмий қараш бўлиб, натижаларини олдиндан кўра билиб, режалаштирилган программаларни амалга оширишда ташкилот ва омма манфаатига мос келадиган тависияларни ташкилот рахбарига беришдир ”4
1982 йил 6 ноябрда американинг Паблик Решимизм жамияти ўзининг расмий тарифини элон қилади. У қуйдагича:”Пиар ўта самарали қарорларни қабул қилишда вазифаларни аламга оширишда турли гурухлар ҳамда ташкилотларни ўзаро хамжихатлилигига қўшишда бизнинг мураккаб прюралистик жамиятимизга ёрдам беради.”1
С.Блек пиар бўйича биританиядаги йирик ва биринчи тадқиқотчи олимларрдан хисобланади. У Америка Паблик Решимизм жамиятининг фахрий аъзоси ва маслахатчиси хисобланади. У Стенли университетининг профессоридир унинг таърифида кўра: “пиар фаолият доираси – бу ички воситаси орқали хайрихох муносабатлар билан ишончга асосланган, тўлиқ информациалар уйғунлигига эришилган фан саъатидир.”2
Паблик Решимизм кенг кўламдаги спектрга эга бўлган оммавий муассасаларга хизмат қилади.
Ўз мақсадларига етишишида бу ташкилотлар турли аудиторя ёки умумий гурухлар, жамият аъзолари исътемолчилар махаллий гурухлар акционерлар ва бошқа корхоналар хамда ижтимоий жамият билан самарали алоқа боғлашлари мумкин.
Ташкилот раҳбарияти ўз мақсадига йетишиши учун итимоий гуруҳга муофиқ бўлган муҳим позитсияларни фаҳмлаши керак. Мақсад эса ташқи факторлар асосида юзага келади. Паблик Рилейшиз соҳаси бўйича маъмурият маслаҳатчилари шунингдек жамоатчилик розилигидаги ҳаракатлар ва сиёсатга асосланган ҳусусий манфатларнинг ўзаро ёрдам берувчи воситачилар сифатида фаолият олиб борадилар. ПР жамияти ташкилатларнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишга ҳизмат қилади.
Этибор берган бўлсангиз жамоатчилик билан алоқада бўлмаган бирор фан ё соҳанинг ўзи йўқ.
қайсики фан ёки соҳа жамоатчилик билан алоқаларда йироқ экан унинҳ аудиторияси жамоатчилиги муҳлислари табир жоиз бўлса қўллаб қувватловчилари бўлмайди. Демакки жамоатчилик билан алоқаларни тўғри йўлга қўймаган соҳа ё тармоқ ривожланмайди у ўзининг тор қобиғида қолиб кетаверади.
Паблик Рилейшизмни фан сифатида амалиётга яқинлаштирган олимлардан бири Эдуард Берлейзнинг таърифи мазкур соҳанинг асосларини кўрсатишга ҳизмат қилади. У ёзади: “Паблик Рилейшиз – жамоатчиликнинг қизиқишларини мослаштиришга йўналтирилган ҳаракатдир.”
Бутун жаҳон Паблик Рилейшиз асеамблеяси мутаҳасисларнинг фикрича жамоатчилик билан ишлаш муассасаларининг қизиқишларига ҳизмат қилувчи униг натижаларини олдиндан айтувчи раҳбариятга маслаҳатчи режалаштирилган дастурларни тадбиқ қилувчи ижтимоий фан ва санатдир.
Демак жамоатчилик билан ишлаш маҳсус профессионал даражада ташкил этилган алоҳида бошқарув кўринишидир. Бу муайян соҳа бўйича аниқ манзилга эга бўлган жамоатчилик фикри билан омихта бошқарув фаолияти бўлиб у расмий буйруқбозликнинг зорлов бошқарувидан ҳолидир. Шунинг учун ҳам ПР нинг бош мақсади (юқорида айтганимиздек ) – ҳукумат ва жамият ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва истемолчилар ўртасидаги умумий манфатдан келиб чиққан ҳолда ҳаққоний информатсияга асосланган алоқаларни ўрнатишдир.
Мутаҳасислар Паблик Рилейшиз ривожидаги босқични иккига ажратишади; аввало сиёсий фаолият билан боғлиқ дастлабки босқич давлат ҳокимиятидаги сиясат билан боғлиқ бўлган. Шунинг натижаси ўлароқ АҚШдаги катта шаҳарлар корпаратсия ва компаниялар ҳусусий корҳоналари тадбиркорлар ишчилар фермерлар кўпатиб президентлик ҳокимияти кучая борди. Масалан 1830 йилга келиб Америкада энг кўп газета чоп этиларди. Бу эса пресс – агент матбуот ҳодими каби лавозимларни пайдо бўлишига замин бўлган. 1900 йилда Бостон шаҳри марказидаги Паблик Рилейшиз матбуот бўлими ташкил этилди. 1910 – 1920 йиллрда жамоатчилик билан ишлашнинг кўпирган вақти бўлди. Горгий Поченсов фикри билан айтганда: “Паблик Рилейшиз мутаҳасислашуви савдо бизнес соҳаси билан уйқаш бўлди. ”
1903 йилда америкалик жоурналист жамоатчилик билан ишлаш йўналишининг оталаридан бири Айви Ли “Тамойиллар ҳақида декларатсия” асрини ёзиб матбуот маркази ҳодимининг фаолиятини жамоатчиликка яқинлаштирди. 1914 йилда Жан Рокфеллер Айви Лининг ҳизматидан ўз обрўсини оширишда фойдаланади, яни Коларадо шаҳтасида бир неч кишилар фалокатга учрайди ҳамда ишчилар қўзголон кўтариб иш ташлашади. Рокфеллер вазиятдан фойдаланган ҳолда Айви Лининг тавсиясига биноан фалокат юз берган жойга яни шаҳтага бориб ишчиларнинг шикоятини тинглайди, жабирланган шаҳтиёрларнинг оиласига ҳар томонлама ёрдам беради. Айниқса шаҳтиёрларнинг тирли тадбирларда улар билан барабар қатнашади. Ҳуллас шундай қилиб Рокфеллер жамоат орасида яна ўз мавқеини ошириб олади.
ХХ аср 20 – 40 йилларида жамоатчилик билан ишлаш йўналиши илмий жихатдан ўз кучига эга бўлди. 1923йилда Эдвард Булийзм “жамоатчилик фикрини таҳлили” асари чоп этилиб , мазкур соҳанинг илмий ўрганишга асос солинди. Ҳудди шу йили Нью - Йорк университетининг таркибида “Паблик Рилейшиз” кафедраси очилди. Эдвард Булийзм “Ғоялар таржимаи ҳоли” китобида шундай эслайди: “мен 1919 йилда дастлабки офесимни очганимда “Паблик ахборот”,” Паблик Рилейшиз”, “Паблик менежер” атамаларидан воз кечиб, “Паблик Рилейшиз маслахатчиси”ни тайн этдим. Умижозларни фикрини тинглаб жамоатчилик муносабатларини тиклашга хизмат қила бошлади. ”
1930 йилга келиб Америкадаги йирик компаниялар жумладан “General Motors” жамоатчилик билан ишлашининг муаййан лавозимига эга бўлди. АҚШ да PR билан 1953 йилда ташкил тпган Америка ахборот хизмати шуғулланди.
Паблик Рилейшизни муттасил таҳлил этган Смем Блэк фикрича PR ривожланишинииккинчи босқичи ҳарбий ва мудофа соҳалари билан боғлиқдир. Айниқса Бюк Британияда NALCO ҳарбий хизматчилар ва давлат ходимларининг ўқув маркази ташкил этилиши Франсия хукуматида алохида ходимлар хамда харбий хизматчилар учун бўлим очилиши фикримиз далилидир. Гарчанд Европада мазкур соҳа америкаликлар таъсири остида ривожланмаган бўлса ҳам ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий сиёсий тузумига у турлича таъсир кўрсатди. Масалан 1950 йиллардан бошлаб Германияда ташкил топган бу соҳа жамиятнинг жипслашувига бевосита таъсир қилади. Зеро Альберт оокл таъбири билан айтганда “Паблик Рилейшиз алоҳида ” субектларнинг жамиятдаги ўрнини белгилаши борасида аниқ, тўғри малумот олиб, ўз фикрининг шакилланишига ҳам ҳизмат қилади .1
1948 йил Англияда жамоатчилик билан алоқадор фаолияти бўйича Британия институте ташкил этилган. Бу институт ахборот ҳизмати офитсерларини ўқитиш , хориждаги Ангилия элчихоналарида ишлаётган дипломатларнинг фаолиятини жамоатчилик билан муофиқлаштириш билан шуғулланади.
Франсияда 1955 йил жамоатчилик билан алоқалар бўйича жамият ташкил этилгандан сўнг ўз ривожини бошлади ҳамда иқтисодиёт , савдо – сотиқ ,ишлаб чиқариш соҳаларида кенг қўлланила бошлади.
1954 йил Римда жамият билан алоқаларни ривожлантириш маркази очилгандан сўнг ПР га этибор кучайтирилди.
Белгияда 1953 йил жамоат билан алоқалар жамияти ташкил этилди. Бу омил Белгияда жамоат билан алоқалар соҳасининг ривожланишига сабаб бўлди.2
Мустақил Ҳамдўстлик Мамалакатлари ичида Россияда бу соҳа 1990 йилларнинг бошларида матбуот марказлари доирасида пайдо бўлган. 1991 йил Россия жамоатчилик билан муносабатлар ассосатсияси тузилган бўлса ,1992 йилда Москва Давл;ат Ҳалқаро Муносабатлар институтининг ҳалқаро ахборот факултети ўқув дастурига “Паблик Рилейшиз” фан сифатида киритилди.”3
Ўзбекистонда ҳам Паблик Рилейшиз матбуот марказлари доирасида пайдо бўлди. Мазкур ёъналиш фан сифатида ЎзМУнинг журналистика факултети дастурига киритилди(1998-1999 ўқув йили). Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш академиясида ,жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ҳалқаро журналистика факултетларида ўқитилмоқда .Журналистика факултетларида ташкил этилган “Оммавий алоқалар ва реклама” ва “Интернет журналистикаси” кафедраларида бу фан сири ўрганилиши ,уларни мутаҳасис – ўқитувчилар, тадқиқотчилар тинмай изланмоқдалар.
Филология фанлар доктори , профессор Файзулла Мўминовнинг “Паблик рилейшнз: – история и теория” – “Паблик релейшнз : тариҳи ва назарияси” ўқув қўлланмаси, филология фанлар номзоди , дотсент Нодир Ғаффоровнинг марузалар матнидан иборат “Жамоат билан ишлаш – Паблик рилейшнз” тўплами , дотсент Қудрат Эрназаров раҳбарлигида тайёрланган “Репортиёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти” ўқув қўлланмасининг “Оммавий алоқалар” деб номланган 4- боби,2003 йил Зарқалам нашириётида чоп этилган”Журналистика ,реклама,Паблик рилейшнз:1700 атама” луғат малумотнома,2006 йилда нашр қилинган “Матбуот ҳизматлари фаолиятларини ташкил этиш бўйича қўлланма” ва ушбу соҳадаги изланишлар , илмий –назарий мақолалар дорилфунун талабалари учун муҳим қўлланмабўлаятир. Умид қиламизки , дунёвий фан ҳисобланмиш “Паблик рилейшнз” Ўзбекистонда ҳам ўз илмий асосини тўлиқ кашф этади.
Бизга малумки ҳар бир касбнинг ўзига ҳос этикетлари бор. Жумладан ХИХ асрнинг биринчи ярмидаёқ пайдо бўлиб улгурган Паблик рилейшнз ҳам ХХ асрга келиб ўзининг аҳлоқий меёрларига эга бўлди. Орадан сал кам бир асрдан кўп вақт ўтиши мобайнида жамоатчилик билан алоқалар фаолиятида (етика) аҳлоқий меёрларга эҳтиёж сезилди. Чунки глобал ёълдош алоқаларнинг ривожланишинг дунёдаги ҳар бир кунлик ўзаро алоқаларни такомиллашувига олиб келди. Дунёнинг турли бурчакларида юз берадиган воқеа ҳодисалар дархол теливидения экранларида намоиш этилади. Фан техника ривожи компютер техналогияси такомили электрон почта – факс маълумотларни ўз вақтида етказиш имконини берди. Мижоз ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларни тиклаб фойда кўрувчи амалётчилар Паблик рилейшнз дунёсининг бир томони бўлса фойда эмас фақат бу соханинг назаряси билан шуғулланувчилар иккинчи томонидир.
Паблик рилейшнз назаря ва фалсафаси барча халқлар аудитиряси учун бир хил бўласада аммо бажарилиш даражаси иқтисодий унсур бизнес анъаналари тил маданият ва динга боғлиқ.1
Айнан шу унсурлар халқларнинг маданий шароитларини хисобга олиб Паблик рилейшнзнинг ахлоқий меёрларини юзага келишига замин яратади.
Жамият билан алоқалар амалётида ахлоқий меёрлар мухим ўрин тудади. Чунки турли ташкилот вакиллари билан уларнинг жамоатчилиги ўртасида фикр алмашинишлари маълум бир ахлоқий меёрларни талаб қилади.2 Паблик рилейшнз ахлоқий асослари халқаро ва миллий кодекслар билан белгиланган. Масалан 1961 йил қабул қилинган IPRA кодекси 1965 йил май ойида қабул қилинган Афина кодекси 1978 йил 16 апрелда қабул қилиниб 1989 йил 13 мфйда қайта таҳрир этилган Еиропа – Лиссабон кодекслари фикримиз исботидир. Ушбу ахлоқий кодеслар Паблик рилейшнз фаолиятини илмий амалий базасини ташкил этади.
Бу пиар соҳасидаги вазифаларнинг ўрни мазмуни билан боғлиқ хуқуқий қоидалар ахлоқий қоидаларни белгилайди. Этикани асосини ташкил этувчи манавият ахлоқий қарашлар жамоатчилик фикри орқали ривожлантирилади ва натижада этикани юзага келтиради.
Жамоатчилик фикри касб махорати ва жамоатчилик билан алоқалар этикасини асоси қандай деган саволга пиар фаолиятида аниқ жавоб топиш мумкин. Яъни жамоатчилик билан алоқалар жамоатчилик фикрини хурмат қилган холда кўп жихатдан унга боғлиқ бўлиб уни шакллантиради. У ўз фаолиятини узвий равишда давом эттириши учун замин яратади. Шу уринда касб махорати биламдан ташқари самимият очиқлик ростгуйликни тақазо этади. Пиар ходими мураккаб шароитда фаолият кўрсатади. Мудом ташкилот обрўсини химоя қилиши тақазо этилади.
Пиар ходимининг ахлоқий қоидалари нималардан иборат деган саволга Сем Блек шундай жавоб беради: “PR соҳасидаги ахлоқий муаммолар инсон фаолиятининг бошқа турларига қараганда анча мураккаб булиши мумкин, бироқ уларга мурожаат этиш кўриб чиқиш ва виждонан хал этиш керак. Зеро бу борада тайёр кўрсатмалар йўқ”.1 бу юқорида қайд этилган фикрлар мохиятини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради. Бинобарин жамоатчилик билан алоқалар ахлоқий меёрлари деганда ахлоқ ва унинг мохияти тафаккурдаги ва энг мухими инсоннинг кундалик хатти харакати унинг ўрни ва роли билан боғлиқ бўлган барча масалалар ва муносабатлар мажмуини тушуниш мумкин.
Паблик рилейшнздаги ахлоқ – жамоатчилик билан алоқалар соҳаси ходимининг фаолиятини бахолаш ва тартибга солиш васитасидир. Ахлоқ инсоннинг кундалик ижтимоий фаолиятини хатти харакатини белгилайди ва назорат қилади.
Ахлоқий тамоиллар турли туман шаклларда ифодаланган бўлиб хар бир тарихий босқичда авлодларнинг ахлоқий қарашлари билан бойигани холда давом этади. Пиар этикаси аниқ амалий йўналиш ва хусусиятларга эга бўлиб жамоатчилик томонидан у шу жихатлари билан қабул қилинади.

Download 169.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling