Узбекистонда кичик ва урта бизнес тарақҚиёти босқичлари ва хусусиятлари
Download 98.5 Kb.
|
УЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ВА УРТА БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
6.
ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муҳим тамойил ҳисобланди. Бу жараёнида давлатнинг мақсадли кафолатлар тизими яратилди. Бу кафолатлар энг кам иш ҳақини, даромад солиғини, истеъмол халтасининг энг кам миқдорини кузатиб боришдан иборатдир. III. Бозор иқтисодиётига утиш ва тадбиркорлик тараққиёти ўзбекистонда бир қатор узига хос хусусиятлар билан амалга оширилмоқда. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ўзбекистонга хос, тарихан шаклланган миллий урф-одатлар, аҳолининг миллий тафаккур тарзи: меҳнатсеварлик, Ватанга меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, оилага, болаларга алоҳида ғамхурлик; демографик вазият. Бу ахолининг тез суръатлар билан усиши, меҳнат ресурсларининг жадал купайиши, қишлоқ ахолисининг куплиги, кучманчи ҳаётга мойил эмаслигида уз ифодасини топади. Президент И.Каримов таъкидлаганидек, «... аҳоли, айниқса меҳнатга қобилиятли ёшларнинг сони тез усиб бормоқда. Уларнинг сони йилига таҳминан 200-230 минг кишига купаймоқда. ... ишсизлик масаласини ҳал этиш – мамлакатимиздаги энг долзарб иқтисодий ва ижтимоий муаммолардан биридир. Сир эмаски, бу вазифани ҳал этишнинг энг самарали йуналишларидан бири – кичик ва урта корхоналар сонини купайтириш, хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қуллаб-қувватлашдан иборат.» республикамизнинг қулай геостратегик мавқеи. ўзбекистон Шарқ ва Ғарб уртасида куприк вазифасини бажаради. Марказий Осиёнинг энергетика, сув тизимларида боғловчи буғин ҳисобланади; табиий-иқлим шароити. Қишлоқ хужалиги сунъий суғоришга ва суғорма деҳқончиликка асосланган. Пахтачилик етакчи урин тутади, сув имкониятлари чекланган. Қишлоқ хужалигининг барча тармоқларини ривожлантириш имкониятлари мавжуд; минерал – хом ашё салоҳиятининг мавжудлиги. Республикада жуда куп қимматли минерал хом-ашё заҳиралари бор. Масалан, ўзбекистонда табиий газ захираси жиҳатда МДҲ давлатлари ичида 3нчи уринда туради. Мис рудаси заҳиралари буйича ҳам Россия ва Қозоғистондан кейинги уринни эгаллайди. Республикамиз олтинининг сифати ва заҳираси дунё аҳамиятига эга. Мармарнинг жуда катта конлари аниқланган. Бу ва бошқа минерал хом-ашё заҳираларининг мавжудлиги иқтисодиётда чуқур таркибий узгаришларни амалга оширишга имкон яратмоқда; ўзбекистон куп тармоқли қишлоқ хужалигига эга, пахта, пилла, қоракул тери, мева ва бошқа ноёб маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти мавжуд; республикада иқтисодиётнинг асоси – саноат ва қурилиш самарали ривожланган, қудратли саноат корхоналари барпо этилган (самолётсозлик, машинасозлик, химия, туқимачилик ва бошқа тармоқлар); ўзбекистон саёҳатчиликни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга, тарихий обидалар ва меъморий ёдгорликлар билан оламга машхур; республика кучли илмий салоҳиятга эга. Мустақиллик йилларида ўзбекистонда юқоридаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, кичик ва урта бизнесни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Натижада ҳозир республикамизда 240 мингта урта ва кичик корхоналар фаолият курсатмоқда. Фақат 2002 йилда шу соҳада 38 минг янги корхоналар ишга туширилди. 1991 йилда кичик ва урта корхоналарда ялпи ички маҳсулотларнинг 1,5 фоизи ишлаб чиқарилган булса, 2000 йил бу курсаткич31 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда 3 млн. киши кичик ва урта бизнес соҳасида меҳнат килмоқда, ёки банд булган аҳолининг ҳар 3 нафаридан бири шу соҳада ишламоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан қарайиб 370 мингта янги иш ўринлари ташкил қилинди. Бу прогноз кўрсаткичлардан 1,5 баробар кўпдир Download 98.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling