Узбекистонда кичик ва урта бизнес тарақҚиёти босқичлари ва хусусиятлари


Download 98.5 Kb.
bet4/6
Sana08.02.2023
Hajmi98.5 Kb.
#1178282
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
УЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ВА УРТА БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

5.
1996 йилдан хусусийлаштиришнинг учинчи босқичи бошланди. Бу босқичда мелиорация тармоқлари, сувдан фойдаланиш объектлари, санэпидстанциялар, музейлар, стратегик ва харбий объектлардан ташқари ҳамма объектлар хусусийлаштирилади.
ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг муҳим хусусиятларидан бири – унинг адресли йуналтирилганлигидир. Буни қуйидагилар исботлайди. Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида уй-жой фонди уқитувчилар, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа бюджет ташкилотларининг ҳодимларига бепул берилди. Қишлоқ аҳолиси шахсий ёрдамчи хужалиги юритиш учун чек ер олди. Аграр хужаликлар жамоаларига фермаларни, мевазор-боғларни, токзорларни имтиёзли хусусийлаштириш имконияти берилди.
Хусусийлаштириш жараёнида ижтимоий адолатни таъминлашга аҳолининг энг купроқ муҳтож булган ва заиф қатламларини қуллаб – қувватлашнинг турли дастурларини ишлаб чиқиш ёрдамида ҳам эришилди. Масалан, хусусийлаштиришнинг бошланғич босқичида (3 – 5 йил) ҳомиладор аёллар, ногиронларни ишдан бушатиш буйича вақтинча чеклашлар жорий қилинди. Халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ихтисосини сақлаб қолиш, кадрларни қайта тайёрлаш буйича махсус дастурлар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, хусусийлаштириш жараёнида эскириш даражаси юқори булган барча асосий фондларга бепул эга булган, корхонадаги ошхоналар, ҳаммомлар, тиббий муассасалар, профилакторийлардан бепул фойдаланиш имкониятини олган, савдо ва хизмат курсатиш соҳаси объектларини эгаллаган меҳнат жамоаларига алоҳида эътибор берилди.
Юқорида айтиб утилганидек, ўзбекистонда мулкчилик шаклларини узгартириш туловли хусусиятга эга булди. Чунки мулкни бепул тақсимлашни адолатли амалга ошириш қийин.
Бундан ташқари, хусусийлаштиришнинг туловлилиги қуйидаги муаммоларни ҳал этишга ижобий таъсир курсатади:

  • хусусийлаштирилаётган корхона эҳтиёжлари учун молиявий манбаалар вужудга келади;

  • бозор инфратузилмасини барпо этиш учун ресурслар юзага келади;

  • аҳолини ижтимоий муҳофазалаш тадбирларини амалга оширишга ижобий омил булиб хизмат қилади;

  • мулкни бепул тарқатиш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилади
    Download 98.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling