Узбекистонда кичик ва урта бизнес тарақҚиёти босқичлари ва хусусиятлари


Download 98.5 Kb.
bet2/6
Sana08.02.2023
Hajmi98.5 Kb.
#1178282
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
УЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ВА УРТА БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

1. Бу қурилмаларнинг эгалари фойда олишган ва сув капитал қўйиладиган объектга айланган.
Умуман ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда қуйидаги шароитлар мавжуд булган:

Осиёга хос ишлаб чиқариш усули ўрта Осиё Республикаларида капитал жамғарилишининг умумий асоси ҳисобланган.
ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланишида «Буюк Ипак йули»нинг аҳамияти катта булган. Бу йул ўзбекистонни Шарқдаги ва Ғарбдаги бир қатор давлатлар билан боғлаб турган.
Иқтисодий адабиётларда ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланиш босқичлари туғрисида 2 хил фикрлар мавжуд. Биринчи йуналишга кура, комсомол ташкилотлари томонидан ёшларнинг илмий-техника марказларини ташкил этиши тадбиркорликнинг вужудга келишига сабаб булган ва унинг 4 та босқичи мавжуд.
Иккинчи йуналишга кура, тадбиркорликнинг илдизлари ўзбекистонда қадимдан мавжуд булган ва 5 та босқични уз ичига олади2. Бизнинг фикримизча, иккинчи йуналиш туғри ва унинг ҳаққоний эканлигини мавзунинг бошида баён этилган фикрлар, фактлар тасдиқлайди.
ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланишида қуйидаги 5 та босқич мавжуд булган:
Биринчи босқич – қадимдан бошланиб XIX асрнинг иккинчи ярмигача давом этган. Бунда тадбиркорликнинг биринчи асослари яратилган ва у тарқоқ ҳолда мавжуд булган.
Иккинчи босқич – XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларини уз ичига олади. Бу босқичда хусусий тадбиркорлик ва бозор муносабатлари кенг тарқалган.
Учинчи босқич – ЯИС (янги иқтисодий сиёсат) давридан иборат булиб, қисқа муддат давом этган ва Октябрь тунтаришидан кейин тақиқланган тадбиркорликни қайтадан тиклашга булган интилиш билан ҳарактерланади.
Туртинчи босқич – ЯИС давридан кейин бошланиб, 80 – нчи йилларни уз ичига олади. Бу босқичда хусусий тадбиркорлик тақиқланган ва давлат тадбиркорлиги хукмронлик қилган.
Бешинчи босқич – 80нчи йилларнинг охири – 90 йиллардан бошланиб, ҳозир давом этмоқда. Бу босқичда тадбиркорликнинг ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган ва у кенг тараққий этмоқда.
II. Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади, эркин бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуришдан иборат булганлиги учун мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш муҳим вазифа қилиб қуйилди.
Хусусийлаштиришдан кузланган мақсад хусусий тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиш, тадбиркорликнинг иқтисодий асосини вужудга келтириш, мулкий масъулиятни ишга солиш, мулкдорлар синфини шакллантириш йули билан иқтисодий самарадорликни таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдир.
«Биз мулкдорлар синфини шакллантирар эканмиз, - деб ёзади, - Президентимиз И.Каримов, - уз навбатида бу орқали одамларнинг меҳнатга булган муносабати, тафаккур тарзи, аҳолимизнинг менталитети ва дунёқарашини ҳам узгартиришга эришган буламиз»
Download 98.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling