Узбекистонда кичик ва урта бизнес тарақҚиёти босқичлари ва хусусиятлари
Download 98.5 Kb.
|
УЗБЕКИСТОНДА КИЧИК ВА УРТА БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
3.
Мулкни хусусийлаштириш бозор муносабатлари шаклланишининг негизидир. У хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожланишининг асосини ташкил этади. Хусусийлаштириш йулини танлаган ҳар бир давлат уни стра-тегиясини ишлаб чиқиши керак. ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг мақсади унинг стратегик вазифаларида уз ифодасини топади: Мулкдорлар қатламини шакллантириш. Куп укладли иқтисодиётни барпо этиш. Бу иқтисодиёт эса ижтимоий ҳимояга асосланган булиши зарур. Жаҳоннинг турли мамлакатларида хусусийлаштиришнинг 7 та асосий усули мавжуд: Давлат корхоналари акцияларининг очиқ сотувини утказиш; Акцияларни кимошди савдосига қуйиш; Давлат корхоналарини хусусийлаштириш; Корхоналарнинг мулкини сотиш ва кейинчалик мавжуд қарзларни тулаш йули билан давлат корхонасини тугатиш; Давлат корхонасини алоҳида булинмаларга ажратиш ёки қайта қуриш йули билан уларни қисмлар буйича сотиш; Корхоналарни раҳбарлар ва меҳнат жамоаси аъзолари томонидан сотиб олиш; Давлат корхонасининг хусусий шахс томонидан ижарага олиниши ёки давлат ва хусусий корхоналар уртасида корхонани бошқариш туғрисида битим тузиш4. ўзбекистон ислоҳотларнинг «узбек моделини» танлаб олди ва шу йулни изчил амалга ошира бошлади. ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг қуйидаги узига хос жиҳатлари мавжуд: хусусийлаштиришнинг босқичма-босқичлиги; хусусийлаштиришнинг узвийлиги; хусусийлаштиришнинг адресли йуналтирилганлиги; хусусийлаштиришнинг туловли хусусияти; хусусийлаштириш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш. ўзбекистон хусусийлаштиришнинг ваучер – чек тизимини қулламади. Бунга сабаб қилиб қуйидагиларни курсатиш мумкин: а) мавжуд ижтимоий бойликни яратишда жамият аъзоларининг ҳаммаси бир хил ҳисса қушмаган деб ҳисобланди; б) тенг тарқатилган бойлик кейинчалик ҳақиқий мулкдорлар қатламини шаклланишига олиб келмайди деган хулосага келинди; в) Россия тажрибаси ваучерлаштиришнинг бир қатор камчиликларини исботлаб берди. ўзбекистонда хусусийлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 1992-93 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Бу босқичда уй-жой фонди хусусийлаштирилди. Савдо, маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа бир қатор тармоқлардаги кичик ва урта корхоналар сотилди ёки ҳиссадорлик корхоналарига айлантирилди. Хусусийлаштиришнинг 2 – босқичи 1994 йилдан бошланди. Бу босқичда минглаб урта ва йирик корхоналар ҳиссадорлик корхоналарига айлантирилди. Ҳиссадорлик корхоналари вужудга келиши билан бир вақтда куплаб кичик бизнес корхоналарига ҳам асос солинди. Бозор инфраструктураси жадал ривож топди. Бу босқичда республикадаги корхоналарнинг 85% мулкчиликнинг нодавлат шаклига эга булди Download 98.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling