Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил арафасида – 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашида таъкидлаганидек


Download 24.81 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi24.81 Kb.
#1162550
Bog'liq
юсупов


Бугунги кунда шиддат билан фан -таълим -инновация триадаси асосида ривожланаётган давр илм -фанга аълоҳида эътибор қаратишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил арафасида – 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашида таъкидлаганидек, "Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин. Мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидандир". 
Бу борадаги ишлар амлакатимизда бугун изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланганлиги бунга далилдир. 
Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари яна, мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз, деди. 
Шу онда пайдо бўлган ғурур ифтихор туйғуларим туфайли бир, муҳим бўлган фикрларимни баён қилишни лозим деб топдим. Маълумки, фаннинг бир нечта йўналишлари бўйича эришилган юксак муваффақиятлар учун халқаро Нобель мукофоти жорий қилинган. Шу мукофотга сазовор бўлган ҳар бир номзод Швеция Фанлар Академияси қошида мукофотларни тақдим қилиш пайтида ўзининг Нобель маърузалари билан чиқиш қилиши керак. Физика бўйича шу мукофот совриндорларидан бири, машҳур Покистонлик машҳур олим (ота -боболарининг келиб чиқишини туркистонликлар деб ҳисоблайди), Италиядаги Триестл шаҳридаги Халқаро назарий физика институти директори лавозимида ишлаган (бугунги кунда ушбу институт шу киши номи билан юритилади) Абдус Салам ўзининг нобель маърузаларини бизнинг давримиздаги ўтган 20 асрни ҳар 50 йилга бўлиб, шу давр мабойнида фан тараққиётида дунёнинг қайси худудида ривожланишда устиворлик қилганлигини таҳлил қилади (CERN Courier журнали, 1978 йил). Дунё фани ривожида буюк аждодларимиз Ўрта Осиёлик олимлар ал -Хоразмий, ал Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Али абу ибн Сино ва б., VII-XI асрларда ва XV- асрда Улуғбек мактабининг устиворликка эришганлигини фахрланиб гапиради. Албатта булар бутун дунё халқларини ғурурланишга чорлайди. Бугунги кунда уларнинг издошлари бўлган ва дунё фани ривожига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшаётган ўзбек олимларидан, устозларимиз Ш.Солиҳов, А.Қаюмов, М.Салоҳиддинов, Р.Убайдуллаева, Б.Йўлдошев, С.Рашидова, А.Глушенкова, Т.Даминов, Ж.Бозорбоев, Б.Назаров ..... ва бошқа ўнлаб олимларнинг ишлари бизларга фахрланиш ва ғурурланишдан ташқари масъулият бурчини юклайди.
Президентимизнинг мамлакатимизда илм-фан ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаётгани, илм аҳлини рағбатлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори биз ёшларга янада куч ва илҳом беради.



Download 24.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling