Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Садака бераётганда укиладиган дуо


Download 167.64 Kb.
bet3/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

Садака бераётганда укиладиган дуо
«Роббана тақоббал минна иннака антас-самиъул ъалийм»
Маъноси: «Эй Раббимиз, биздан уни қабул айла, чунки Сен эшитгувчи ва билгувчисан».

Робим…..
Сендан мархамат кутаётганлар бор…


Шифокутаётганлар,
Хабар кутаётганлар,
Ризк-насиба кутаётганлар бор…
Уларни муродларига етказ… Аллохим,
Шифо кутаётганларга шифо ю азим
Хабар кутаётганларга хуш хабар,
Ризк кутаётганларга ризкини баркарор айлагин…

Васила луғатда “яқинлашиш”, “даража”, “восита”, деган маъноларни англатади. Истилоҳда, мақсадга элтувчи ҳар қандай воситага “васила”, дейилади.
Тавассул” сўзи солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳ таолога яқинлашиш маъноларида ишлатилади.
“Қачон инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Фақат учта ҳолат бундан мустасно. Садақаи жория – ватандошларига аталган савобли ишлар, унга фойда берадиган илм ва унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд” (Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари).
Васила – қурбат ва комиллик мартабаси. Олий даража – энг баланд даража бўлиб, ундан юқорисида бошқа даража йўқ.
Фазилат – таърифга сиғмайдиган зиёда хусусият бўлиб, таърифловчилар унинг таърифига ожизлик қилади. Фазилат деганда турли фазилатлар назарда тутилган, десак ҳам хато бўлмайди. Кавсар – кўп яхшиликлар ва беҳисоб инъомлар демакдир. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Менга Кавсар берилди. У Жаннатдаги дарёдир»[1], деганлар.
Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз: «Агар муаззин азонини эшитсангиз, унинг айтганларини қайтаринглар, сўнгра менга салавот йўлланглар, чунки ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот йўллайди. Кейин Аллоҳдан мен учун василани сўранглар. У жаннатдаги бир мартаба бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан бирига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Ким мен учун васила сўраса, шафоатга ноил бўлади», дедилар. Бу ҳадис фазилатли киши ўзидан кўра мартабаси пастроқ кишилардан дуо сўраши жоизлигига далолат қилади. Шунда дуо қилувчи ҳам, дуо олувчи ҳам бирдай саодатга эришадилар ва бунинг учун Аллоҳ таолодан ажр-савоб оладилар. Мавриди келганда таъкидлаб ўтиш керакки, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш мартабалари беҳад бўлиб, интиҳосини тасаввур қилиб бўлмайди.
Имом Термизий келтирган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Васила – жаннатдаги энг олий даражадир», дедилар.



Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling