Келтириш амри маҳол. У тобора кўплаб фанларнинг назарий ва тадқиқий изланишларида универсал воситага айланиб бўлди
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Умумий сугурта крилл (2).doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
1 2 3 I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Суғурта назарияси ва амалиёти – суғуртанинг назарий асосларини классик ва замондош иқтисодчилар қарашларига таянган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида юзага келадиган турли хил ҳодисаларни олдини олишда хизмат қилади. Ҳозирда суғурта назариясида қўлланилмайдиган ёки татбиқ этилмайдиган соҳага бирор-бир мисол келтириш амри маҳол. У тобора кўплаб фанларнинг назарий ва тадқиқий изланишларида универсал воситага айланиб бўлди. Бугунги кунда суғурта соҳасидаги барча билимларимизни тизимга солувчи, табиат ва жамиятдаги реал жараёнларни суғурта назарияси ёрдамида ўрганувчи фандан иборат. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрнини рақобатбардош кадрларни тайёрлашда, инновацион ишланмалар асосида суғурта соҳасини ривожлантиришда, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуалари шаклланишида, малакавий ва тадқиқот амалиётлари ўтказилишида, ҳамкорликдаги технологик ишланмаларда, бошқарувнинг замонавий шакллари бўйича малака оширишларни ташкил этилишида, амалиётчи мутахассисларни муаммоли маърузаларга ва ўқув жараёнига жалб этилишида, соҳа битирувчиларини мунтазам иш ўринлари билан таъминлаш жараёнидаги узвийликда кўриш мумкин. II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш шароитида суғуртанинг назарий асосларини классик ва замондош иқтисодчилар қарашларига таянган ҳолда ўргатишдан иборат. Фаннинг вазифаси – талабаларга суғуртанинг шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичлари; суғурта муносабатларида қўлланиладиган ибора ва тушунчалар; суғурта муносабатларида таваккалчиликнинг мавжудлиги; суғурта фондларини ташкил этиш ва уларнинг шаклланиши; суғурта ташкилотларида бизнес жараёнларини ташкил этиш; суғурта ташкилотининг ташкилий тузилмаси; суғурта ташкилотида иш юритишни ташкил этиш асослари бўйича назарий-амалий билимларни узвийлик ва узлуксизликда ўргатишдан иборат. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба: - Ўзбекистонда суғуртанинг шаклланиш тарихи ва ривожланиш 4 босқичлари; - суғурта фондларини ташкил этиш ва уларнинг шаклланиши; - суғурта бозори инфратузилмаси субъектлари; - суғурта ташкилоти ташкилий тузилмаси ҳақида тасаввурга эга Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling