Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Download 167.64 Kb.
bet14/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

Курбонлик ахкомлари


28.01.2018 Маданият Comments Offon Курбонлик ахкомлари 15,380 Показы
Хар йили зулхижжа ойи кириб келар экан узига тук кишилар Аллохга курбат хосил килиш максадида ва У ато этган бехисоб неъматларга шукроналик хиссининг бир рамзи уларок курбонлик суйиб, кон чикариш учун соглом ва бакувват чорва хайвонларини харид килиб, то курбон хайити кунига кадар бокиб куядилар.
Аллох таоло учун жонлик суйиш дини Исломнинг гузал анъаналаридан ва шариатимиз буюрган буюк ишлардан хисобланади. Унинг хикмат ва фазилатлари бекиёсдир. Аввало бу иш бандани Аллохга якинлаштиради. Шу боис хам курбонликни соф ният билан, Аллохга курбат хосил килай, Унинг розилигини топай, деган покиза максадларда амалга ошириш лозим.
Аллох таоло Узининг чексиз мархамати туфайли биз гунохкор бандаларни Узига якинлаштирадиган куплаб сабаб ва василаларни яратиб берган. Бу дунёни охиратнинг экинзори килиб куйган. Дунёда одамлар билан муоамалада шундай холатлар буладики, бир инсон бошка бир узи хурмат киладиган обрули, зиёли ёхуд бадавлат инсонга якинлашмокчи булади. Бунинг учун турли-туман воситаларни ишга солиб куради. Унга яхши муоамала килади, илтифот курсатади, хадиялар беради. Лекин, нариги одам уни умуман узига якинлаштирмаслиги, барча воситалар йулини ёпиб куйиши мумкин. Бу нарса хаётда куп кузатилади. Аммо, мехрибон ва олийжаноб Аллох ундай эмас. У бизга харканча гунох килсак хам, харканча ёвуз ишларни амалга оширган булсак-да тавба эшигини мудом очик колдиради, Узига якинлаштирувчи йулларни ёпиб куймайди. Балки, бундай амаллардан бир эмас бирнеча унлаб турини курсатиб беради. Хатто турли восита ва василаларни ишга солган холда Узига курбат хосил килишга чакиради. “Эй иймон келтирганлар, Аллохдан куркингиз ва Унга якин булиш йулларини истангиз!” (Моида сураси, 35-оят). Ояти каримада “Унга якин булиш йуллари” “васила” сузи билан ифода килинган. Бу дунёда Аллох таоло бандаларини Узига якинлаштирадиган, жаннатга киритадиган йул ва василаларни купайтириб куйган. Харбир инсон уз имконияти доирасида узини Аллох розилигига олиб борадиган мазкур ишларни амалга оширишга харис булмоги лозим. Ота-онага яхшилик килиш васила, тоат-ибодатда бардавом булиш васила, сабр васила, шукр васила, дуо васила, истигфор васила, одамларга эзгулик улашиш васила, хайр-садакотлар васила, махзун дилларга шодлик олиб кириш васила ва шуларнинг каторида Аллох ризоси учун жонлик суйиш хам бир василадир. Куръони каримда Аллох таоло Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламни ва У киши оркали бутун мусулмон умматини шу ишга буюрган: “Бас, Раббинг учун намоз уки ва жонлик суй!” (Кавсар сураси, 2-оят). Машхур тобеинлардан Катода, Ато ва Икрима рахматуллохи алайхимлар оятдаги “намоз уки” иборасини “хайит намозини уки” дея изохлаганлар. Шунга кура, хожилар ва бошка курбонлик килувчилар хайит намози уталгандан сунг жонликларини суядилар.

Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling