Ислом динининг асослари ва асосий манбалари ислом динининг асослари


Савол: Салавот қачон ва қандай айтилади? Жавоб


Download 167.64 Kb.
bet9/25
Sana23.04.2023
Hajmi167.64 Kb.
#1387063
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
ДУОЛАР

Савол: Салавот қачон ва қандай айтилади?
ЖавобБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн! Вассолату вассаламу ъала ашрофил мурсалийн!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилган. Бу ҳақда Аҳзоб сурасининг 56-оятида қуйидагича марҳамат қилинган:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
Аллоҳнинг амри бандалар учун фарз-вожиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уламоларимиз ҳар бир киши умри давомида бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиши фарздир, дейдилар.
Шофеъий мазҳабида намознинг сўнгида (ташаҳҳудда) салавот айтмоқлик вожиб амал ҳисобланади. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи: «Ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди» деганлар. Ҳанафий мазҳабида эса, бу амал суннат ҳисобланади.
Намоздан ташқарида барча вақтларда салавот айтиш мустаҳабдир. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари, кунялари [1] (Абул Қосим) ёки Расулуллоҳ, Пайғамбаримиз, Набий каби лафзлар билан у зот алайҳиссалом зикр қилинсалар, салавот айтиш лозим бўлади. Бир мажлисда исмлари бир неча марта тилга олинса, бошида бир марта саловот айтмоқлик вожибдир, қолганлари эса суннат. Баъзи уламолар ҳар сафар салавот айтмоқ вожиб деганлар. Салавот айтиш «Солаллоҳу алайҳи васаллам», «алайҳиссалом» ёки бошқа лафзлар билан бўлади.
«Соллаллоҳу алайҳи васаллам» дегани «Унга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин!» деганидир.
Араб тилида «Салавот» сўзи «салот»нинг жаъми бўлиб, «дуо» маъносини англатади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи «Салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганда «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши у зот солаллоҳу алайҳи ва салламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади, деганлар.
Сийрат илми бўйича мутахассис бўлган Абдул Азим Зиёуддин домла «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» деган китобида қуйидагиларни келтиради: Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиши ҳақида уламоларимиз бир қанча таъриф берганлар. Ўша таърифларнинг энг яхшиси ва кенг қамровлиси улуғ тобеъин Абул Олия айтган мазкур таърифдир: «Соллаллоҳу алайҳи васаллам» дегани «Аллоҳ Ўз Пайғамбарини фаришталари ҳузурида мақтасин ва салом юборсин», деганидир. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга айтадиган салавотини «Унинг раҳматидир» деб, тафсир қилиш заифдир. Зеро, Аллоҳнинг раҳмати ҳар бир мўминга бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уламоларимиз: «Фалончига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», дейишнинг жоиз эканига иттифоқ қилган. Аммо «фалончига Аллоҳнинг салавоти бўлсин», дейиш ҳақида ихтилоф қилган. Бу эса салавот бошқа, раҳмат бошқа нарса эканини билдиради.
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганда салавотни ичда айтиш жоиз. Лекин овоз чиқариб айтган афзалдир. Албатта, сўзловчи Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини одамларга эштиладиган қилиб зикр қилса, уларга эшитиладиган тарзда салавот айтади. Ўзи эшитадиган даражада зикр қилса, салавот ҳам шундай айтилади.
Уламолар барча анбиёларга салавот айтиш жоизлигини таъкидлаганлар. Бир Пайғамбарнинг исми зикр қилинганда «алайҳиссалом» (Унга салом бўлсин) дейилса, бир неча пайғамбарларнинг исмларини кетма-кет зикр қилиб, алайҳумуссалом (Уларга салом бўлсин) дейиш ҳам мумкин.
Шу ўринда бир эслатма: Муҳаммад, Иброҳим, Исо ва бошқа пайғамбарларнинг исмлари ила исмланган оддий инсонларнинг исми тилга олинганда салом ва салавотлар айтилмайди. Чунки бу исмни айтиш билан пайғамбар алайҳумуссаломлар эмас оддий инсонлар қасд қилинган бўлади. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинган оятларни намозда ўқилганда ҳам салавот айтилмайди, соқит бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмлари Маданий суралардан бўлмиш 5 та сурада зикр қилинган:

  • Оли Имрон сураси, 114-оят.

  • Аҳзоб сураси, 40-оят.

  • Муҳаммад сураси, 2-оят.

  • Фатҳ сураси, 29-оят.

  • Соф сураси, 6-оят.

Юқоридагиларнинг дастлабки тўрттасида Муҳаммад исмлари зикр қилинган бўлса, бешинчисида Аҳмад исмлари зикр қилинган.

Download 167.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling