10-мавзу: глобал хавфсизликка таҳдид солаётган энг йирик дин ниқобидаги экстремистик


Мусулмон биродарларининг ҳудудий бўлинмалари


Download 35.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana31.01.2024
Hajmi35.84 Kb.
#1819272
1   2   3   4
Bog'liq
10 ТЕЗИС

Мусулмон биродарларининг ҳудудий бўлинмалари: 
Бахрейн, Иордания, Яман, Қатар, Қувайт, Ливан, БАА, Покистон
Саудия Арабистони, Судан, Сурия, Туркия, Буюк Британия, Дания, 
Швейцария, АҚШ, Франция ва Германияда фаолият олиб борди. 
Мустақил ҳаракат қилаётган ХТТ: 
“Ал-Жамоа ал-исломия”, “Ал-Жиҳод”, “ат-Такфир вал-ҳижра” (Миср), 
“Қуролланган ислом гуруҳи”, “Ислом жиҳоди” (Жазоир), “Жумайна ал-
Утабий” (С.Арабистони), ва “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий”. 
 
2-САВОЛ 
Радикал “ислом” ғояларига асосланган ушбу трансмиллий ХТТнинг 
пайдо бўлишига Усома бин Лодин (1957-2011) раҳбарлигида Афғонистонда 
собиқ СССР армияси урушига кўнгиллиларни ёллаш ва қурол-аслаҳа билан 
таъминлаш учун Покистон ҳудудида тузилган “Мактаб ал-хидмат” бюроси 
асос бўлган.
Усома бин Лодин “исломий жиҳод” ғоясини асосчиларидан бири 
Абдуллоҳ Аззам (1941-1989) билан танишиб, унинг шогирди ва 
маслаҳатдошига айланди.
У.Лодин Абдуллоҳ Аззам ғоявий тарғиботлари асосида 1979-й. 
Афғонистонга келиб, у ерда жанговар фаолиятини бошлади. 1988-й. келиб, 
ўз атрофига “маҳоратли” жангариларни тўплаб, ислом ниқобидаги 
террорчи ташкилотлар таянч базасини яратиш учун “Ал-Қоида” 
ташкилотини тузди.
1996-й “ал-Қоида”нинг асосий кучлари Афғонистонни “Толибон” 
ҳаракати назоратидаги ҳудудларга кўчиб, 1998-й. февралида “ал-Қоида” 
етакчилигида 
“ал-Жамоа ал-исломия”, 
“ал-Жиҳод” (Миср),
“Жамаати уламои Покистон” (“Покистон уламолари уюшмаси”), 
“Кашмир қўзғолончилари ҳаракати” (Ҳиндистон),
“Жиҳод” (Бангладеш)
“Толибон” ҳаракати вакиллари “Бутунжаҳон яҳудий ва христианларга 
қарши кураш ислом жиҳоди фронти” (“Яҳудий ва салбчиларга қарши 
халқаро ислом фронти”) уюшмаси тузилганини эълон қилишди. 
Ушбу уюшма номидан Усома бин Лодин Ғарб давлатларига “жиҳод” 
эълон қилди. 



Download 35.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling