Трансмиллий банклар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари


Download 110.61 Kb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi110.61 Kb.
#1371500
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kurs ishi original



ТРАНСМИЛЛИЙ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Кириш.
Асосий кисм.



  1. Трансмиллий банклар мохияти ва узига хос фаолият турлари.

  2. Глобаллашув шароитида Трансмиллий банклар ташкилий тузилиши.

  3. Трансмиллий банклар фаолияти хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларидан бири жамият иқтисодий соҳасининг бошқа секторларидаги туб ўзгаришларнинг пойдевори бўлишга муносиб банк тизимини янада ривожлантиришдан иборатдир. Тижорат банклари бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи молиявий институт ҳисобланади. Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эхтиёжи тижорат банклари орқали қондирилишини ҳисобга оладиган бўлсак, юртимиз тижорат банклари орасида соғлом рақобат уларнинг бундай юқори рейтингларга эга бўлишини асосий сабабларидан бири ҳисобланади ва албатта бу натижалар билан чегараланиб қолмасликлари зарур.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, пул-кредит сиёсатининг ликвидлиликни бериш ва жалб қилиш операциялари бўйича қўлланилаётган фоизли инструментлардан фойдаланишни кенгайтириш каби пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар қўйилган1 .
Кейинги вақтларда трансмиллий банклар фаолиятининг кучайиши ва банк ва саноат капиталида консолидациялашиш жараёнидаги иштирокининг ўсиши кузатилмоқда. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланишининг объектив қонунларига бўйсунган ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар ўз мақсадлари билан ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳамда трансмиллий банкларнинг мамлакатлар иқтисодиётидаги манфаатларига мос келувчи зарурий параметрларни излаб топмоқдалар.
Мавзунинг долзарблиги шунда кўринадики, трансмиллий банклар глобализация жараёнини тезлаштиришда асосий ўринни эгаллаб бормоқда, глобал стратегияларни шакллантирмоқда ва ўзининг бир қанча алоҳида белгилари билан бозор иқтисодиётини шакллантиришда қатнашмоқда.

Download 110.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling