Трансмиллий банклар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари


ишнинг мақсади ва вазифалари


Download 110.61 Kb.
bet2/6
Sana21.04.2023
Hajmi110.61 Kb.
#1371500
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kurs ishi original

ишнинг мақсади ва вазифалари. трансмиллий банклар ва уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш асосида мазкур жараённи такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. Трансмиллий банклар кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда юксак ўзгаришларни вужудга келтираётганлиги билан бир қаторда, ушбу банклар теҳник тараққиётининг ички омилларига жуда катта имкониятлар очиб бермокда.
Трансмиллий банкларнинг иқтисодий моҳиятини очиб бериш;
Трансмиллий банклар томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматларни ёритиш;
ишнинг объекти ва предмети. трансмиллий банклар ва улар фаолиятини амалга ошириш ҳисобланади. предмети бўлиб эса, трансмиллий банклар ва трансмиллий банклар ва фаолиятини ташкил этишга оид иктисодий муносабатлар .
ишнинг таркибий тузилиши. Курс иши, кириш, учта режа, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат.
Курс ишининг биринчи режасида, Трансмиллий банкларнинг фаоляти ва узига хос хусусиятлари.
Курс ишининг иккинчи режасида, Глобаллашув шароитида Трансмиллий банклар ташкилий тузилиши.
Курс ишининг учинчи режасида, Трансмиллий банкларнинг вужудга келиш шарт-шароитлари ва фаолиятининг эволюцияси, ва улар томонидан кўрсатилаётган молиявий хизматларнинг таркиби ва ривожланиш тенденциялари назарий жиҳатдан кўриб чиқилган.
1. ТРАНСМИЛЛИЙ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИ ВА УЗИГА ХОС
ХУСИЯТЛАРИ

Трансмиллий банклар ва трансмиллий компаниялар томонидан таклиф этилаётган трансмиллий капитал келажакдаги иқтисодий ҳукмронликни кенгайтириш йўлида фойдаланилмоқда.


Трансмиллий банклар — универсал типдаги молия-кредит компанияси бўлиб, жаҳон бозорида ўзининг кенг халқаро филиаллари, тармоқлари, ваколатхоналари, агентликлари орқали халқаро ссуда капитали ҳаракатиниг асоси ҳисобланган валюта ва кредит операцияларини назорат қилувчи банклар ҳисобланади.
Жаҳоннинг энг яхши 1000 та банклари фойдаси молиявий натижалари асосида шуни кўрсатадики, 2021 йил кўрсаткичларидан деярли 23% га ўсган яъни 920 млрд. доллар ни ташкил этди. Маълумот учун шуни айтиш керакки, иқтисодий молиявий инқироздан олдин 2017 йил бу кўрсаткич 786 млрд. доллар ни ташкил этган.
Жаҳоннинг энг яхши 1000 та банклари рейтингини аниқлайдиган “The Banker” мутаҳассислари бераётган маълумотлар банклар барқарорлигини таҳлил қилишда ёрдам беради. Ушбу рейтингдаги банклари томонидан ўтказилган сармоя даражаси минимал биринчи даражали капитали тез суръатда ўсиб 400 млн. долларга етмоқда. Бу деярли 2015 йил рейтингидан икки баравар кўпайди.
2022 йил молиявий натижаларида жами капиталларни активларга нисбати 5.86% бўлди. Солиштириш мақсадида қуйидаги маълумотларга эътибор берсак, 1971 йилда, биринчи бор “The Banker” мутаҳассислари жаҳоннинг энг яхши 300 та банклари рейтингини аниқлашган. Ушбу маълумотлардаги энг яхши 10 та банкларининг жами капиталларини активларга нисбати 4.53% ни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики ҳозирдаги жаҳоннинг энг яхши 1000 та банклари кўрсаткичлари барқарор даражада эканлигидан далолат беради. 2021 рейтингида энг яхши 10 та АҚШ банклари ялпи капиталини активларга нисбати 7.84% бўлса, Европа Иттифоқининг энг яхши 10 та банклари учун бу кўрсаткич 4.47% ни ташкил қилмоқда.
Бу даражани аниқлашда АҚШ Халқаро Бухгалтерия асослари (ГААП) дан фойдаланса, Европада ишлатиладиган халқаро молиявий ҳисобот стандартлар (УФРС) дан фойдаланиб аниқланади. Банк назорати бўйича Базел қўмитаси (БСБС) баъзи ортиқча келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида умумий усулларни таклиф қилган.
Капитал етарлилиги бўйича Европа банкларига ўта қаттиқ таъсир бу йилги рейтингда намоён бўлди. Активларни сифати пасайишидан зарар кўрган евро ҳудудидаги банклари сезиларли даражада тиклана бошлади.





Download 110.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling