Саудия арабистони подшоҳлиги
Download 94.5 Kb.
|
САП
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат тузуми.
- Байроғи.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ Саудия Арабистони Подшоҳлиги (Ал-Мамлака ал-Арабия ас-Саудия) — Осиёнинг жанубий-ғарбида жойлашган давлат. Арабистон ярим оролининг тахминан 2/3 қисмини ва Қизил денгиз ҳамда Форс қўлтиғидаги қатор қирғоқбўйи оролларни эгаллайди. Майдони 2,25 миллион квадрат км. Аҳолиси 38 млн. киши (2013 й.). Булардан 9 млн. киши мамлакат фукароси ҳисобланмайди. Пойтахти — Ар-Риёд шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 вило-ятга бўлинади.Мамлакатда ишсизлик 12 % дан зиёдни ташкил этади (2013 й). Давлат тузуми. Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) — мутлақ теократик монархия. Давлат бошлиғи — подшоҳ, айни вақтда бош вазир ва қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳамдир. У ҳукумат (Вазирлар Маҳкамаси)ни тузади. 1992 йил 1 мартда подшоҳ фармони билан Шўро (Маслаҳат) Кенгаши ташкил этилган. 1997 йилда Шўро Кенгаши аъзоларининг сони 60 кишидан 90 кишига етказилди. 2012 йил бошида мамлакатдаги хотин-қизлар таклифларига асосан уларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш мақсадида Шўрода аёллар учун 30 та жой ажратилди. Подшоҳ Шўро Кенгашини тарқатиб юбориши ва кайта тузиши мумкин. Подшоҳ вазирларни тайинлаш, ҳукуматни таркатиб юбориш ва янгидан тузиш ваколатига эга. Ҳукумат, асосан, подшоҳ оила аъзоларидан тузилади. Сиёсий партия ва касаба уюшмалари фаолияти расман ман этилган. Байроғи. Тўқ яшил рангда, яланғочланган қилич устида калимаи таййиба ёзилган. Миллий байрами – 23 сентябрь – Подшоҳлик эълон қилинган кун (1932). Табиати. Саудия Арабистони жанубий-ғарбда Кизил денгиз, шимолий-шарқда Ҳинд океанининг Форс қўлтиғи билан ўралган. Қирғоклари кўп жойда паст, қумлоқ, баъзан қинғир-қийшиқ. Саудия Арабистони кўп қисмини (1 миллион квадрат км га яқинини) чўл ташкил қилади. Платосимон текисликлар кенг тарқалган (ғарбга томон 1000—1300 м га, шарққа томон 200—300 м гача пасайиб боради). Ер юзаси қуруқ дарё водийлари билан сезилар-сезилмас бўлиниб туради. Мамлакатнинг каттагина қисмини лавали майдонлар, тошлоқ чўллар (ҳомадалар) ташкил қилади. Қумли чўлларнинг энг йириклари — Нефуд, Даҳна. Рубъ-ул-Холи шимолий қисми барханлар (200 м баландликликкача), тизмали дўнг қумликлардан иборат. Зинасимон қир кўп. Ғарбда Қизил денгизга параллел ҳолда баландлиги 2500—3000 м бўлган Ҳижоз ва Асир тоғлари чўзилиб кетган. Форс қўлтиғининг соҳили бўйлаб айрим жойлари ботқоқлик ёки шўрхок қатлам билан қопланган Ал-Хасаъ пасттекислиги жойлашган (кенглиги 150 км гача). Ғарбда Африка — Арабистон платформаси фундаментининг туртиб чиққан ери — Нубия-Арабистон қалқони жойлашган бўлиб, у қадимий чўкинди комплексларидан (қалинлиги 10 км дан ортиқ) иборат. Форс қўлтиғининг ён бағри бўйлаб Месопотамия чекка эгилмасининг минтақалари ривожланган бўлиб, унинг жанубий чеккасида йирик нефть конлари жойлашган. Рубъ-ул-Холи иккинчи нефть минтақаси ҳисобланади. Қалқоннинг жинслари орасида темир, хром, мис, қўрғошин, pyx, олтин рудалари, нодир ер элементлари, бериллий ва қалай конлари бор. Иклими шимолда субтропик, жанубда тропик, қуруқ, кескин континентал. Ёзи жуда иссиқ, қиши илиқ. Ар-Риёдда июлнинг ўртача температураси 33°, январда 14°, энг юқори температура 48°, мамлакатнинг жанубида 54° ва ундан юқори бўлиши мумкин. Денгиз соҳилларида бу вақтда намлик деярли 100% га етади. Шимолда баъзан температура — 11° гача пасаяди. Ёғин миқдори деярли ҳамма жойда 100 мм дан кам (ёғин марказий ҳудудларда баҳорда, шимолий ҳудудларда қишда, жанубда ёзда нисбатан кўпроқ бўлади), тоғларда йилига 400 мм га етади. Рубъ-ул-Холи қумли чўл ва бошқа айрим ҳудудларда ўн йиллаб ёғингарчилик бўлмайди. Асир вилоятидаги тоғларда ёғин йилига 25,5 мм ни ташкил этади. Жанубнинг иссиқ самум шамоли баҳор ва ёзнинг бошларида қум бўронларига сабаб бўлади. Download 94.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling