Кадимги рим тарихига мукаддима


Download 28.9 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi28.9 Kb.
#1588326



Режа:




1.Кадимги Рим тарихига кириш. Рим тарихини даврлаштириш.
2. Кадимги Италиянинг географик ўрни ва аҳолиси.
3. Кадимги Рим тарихининг асосий манбалари.

Қулдорлик давлатлари орасида Италияда таркиб топиб милоддан аввалги II аср ўрталаридан бошлаб бутун Ўрта денгиз атрофларида ҳукмронликни кўлга киритган давлат Рим давлати номи билан аталади. Бу давлат бирта шаҳар - Рим полиси асосида пайдо бўлиб, кейин бутун Италияни Ўрта ер денгизи афрофидаги ўлкаларни, Якин ва Ўрта Шарк, Шимолий Африка Европанинг катта кисмини ўзига бўйсундирди. Милоддан аввалги I ва милоддан аввалги II асрлар давомида унинг чегаралари ғарбда Пириней ярим оролидан Шаркда Каспий бўйларигача, Шимолда Британ оролларидан Жанубда Форс кўлтиғигача бўлган жойларни ўз ичига олар эди. Бу давлат улкан кулдорлик салтанатига айланиб, карийб 500 йил умр кўрган.


Рим давлатида кулчилик муносабатлари бекиёс даражада тараккий килиб, ўзининг классик даражасигача етган. Дунёнинг бирор мамлакатида кулларни каттик эзиш ва уларга шавкатсизларча муносабат Римдагидек бўлмаган.
Замон ўтиши билан кулдорлик хўжалиги ва кулчилик тизимига асосланган ижтимоий муносабатлар ҳам ўз умрини яшаб бўлган, натижада кудратли салтанат кулади.
Бошка кулдорлик давлатларидан фаркли тарзда Рим кулдорлик давлати тарихини ўрганиш натижасида бу муносабатларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва халокатга учраш жараёнларини бир давлат киёфасида кузатиш мумкин.
Яна Рим тарихини ўрганиш натижасида куллар меҳнати ва эркин кишилар меҳнати самараларидан баҳраманд бўлиб ўзига хос маданият яратилганлиги, бу маданиятдан кейинги замонларда бутун дунё халклари ҳам баҳраманд бўлганликларини билиб оламиз.
кадимги Рим тарихини куйидаги даврларга бўлиб ўрганилади.
1. Подшолик даври. Милоддан аввалги 509-йилгача бўлган замон.
2. Республика даври. Бу замон милоддан аввалги 509-милоддан аввалги 30-йилгача давом этган.
3. Империя даври. Милоддан аввалги 30 йилдан мелодий 476-йилгача давом этган.
Империя даврини ўзини 284 йилдан бошлаб алоҳида Доминат боскичига ҳам ажратилади.
кадимги Италия Апеннин ярим ороли, Сицилия, Корсика, Сардиния ва бошка майда оролларни ўз ичига олган мамлакатдир. Уни шимол томондан Альп тоғлари ўраб туради. Ярим оролни шаркдан Адриатика, Жанубдан Иония, ғарбдан Тиррен денгизлари ювиб туради. Денгиз кирғокларида кемалар тўхташи учун кулай бухталар бор. Италия ҳудудида инсон хўжалик фаолияти учун кулай бўлган текислик ва унумдо ерлар кўп.
кадимги юнонлар ярим оролнинг жанубига келганларида бу ерда озукабоп ўт, ўсимлик ва чорва молларининг кўплигини кўриб ҳайратга тушганлар. Шунинг учун улар ярим оролнинг жанубий кисмини «Италия» –«бузоклар мамлакати», деб атаган эканлар. Ярим орол кадимда калин ўрмонзорлар билан копланиб, у ерда дуб, кайрағоч, кора кайин, каштан ва бошка дарахтлар ўсиб, ётган. кадимги Римда азалдан бошлаб олма, анор ва бошка мевали дарахтлар ҳам яхши мева берган.
кадимги Римнинг ҳайвонот дунёси ўрта Европаникига ўхшаш бўлиб, у ерда буғу, тоғ эскиси, ёввойи чўчка, ёввойи мушук, айик, бўри, тулки, майда йирткичлар, судралиб юрувчилар, паррандалар кўп бўлган. Ярим орол ва денгизларда баликлар ва ҳар турли денгиз ҳайвонлари сероб бўлган.
Апеннин ярим оролида ер ости казилма бойликлари ҳам кўп бўлган. У ердан ва оролардан олтин, кумуш, темир ва мис, турли рангдаги мармартошлар казиб чикарилган. Ярим оролнинг жанубидаги Сицилия оролининг иклими иссик бўлиб, ўсимликлар оламига бойдир.
Апеннин ярим оролининг кулай географик муҳити жуда кадим замонлардаёк ибтидоий одамларнинг диккат эътиборини ўзига тортган. Археолог олимлар Апеннин ярим оролидан кадимги тош асрига мансуб одамларнинг маконлари, меҳнат куроллари, ғор деворларидан эса кадимги расмларни топганлар. Айни пайтда ярим оролдан 80-100 минг йиллар мукаддам яшаган кадимги одамларнинг бош суяги ва меҳнат куроллари ҳам топилган. Улар асосан термачилик ва овчилик билан шуғулланганлар. Неолит даврига келиб Италия ва оролларда аҳоли кўпая бошлаган. Бу даврга келиб одамлар ғорларни тарк этиб, чайлаларда яшаганлар, дастлабки чорвачилик ва деҳкончилик билан шуғуллана бошлаганлар.
Милоддан аввалги III минг йилликда Италия аҳолиси мисдан, II минг йилликда жездан ва II минг йилликнинг охирида – I минг йилликнинг бошидан бошлаб темир куроллардан фойдалана бошлаган. Темир куроллардан фойдаланиш кишлок хўжалигининг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Милоддан аввалги I минг йилликда Италия этруск, лигур, лотин, венет, оск, ва самний (самнит) каби турли кабилалар яшар эдилар.
Лигурлар ва этрусклар мамлакатнинг кадимги кабилаларидан бўлиб, улар Италиянинг шимоли-ғарбий томонларида яшаганлар. Мамлакатнинг шимоли-шаркий чеккасида венетлар, унинг жануби билан Сицилия оролида италиялик кабилалар яшаганлар. Айни пайтда ярим оролда лотин кабилалари ҳам яшаганлар. Улар яшаган жой Лация деб аталган. Лацияга ёндош Кампания текислигида окслар яшаганлар.
Милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб юнон денгизчилари Апенин ярим ороли ва Сицилия ороли соҳилларига келиб ўрнаша бошлаганлар. кадимги ривоятларга кўра, Крит подшоси Минос Сицилияда ҳалок бўлган экан. Сицилияда сиканлар, элимлар, Корсикада ва сардинияда сардлар яшаганлар.
кадимги Рим тарихини ўрганиш учун асосий манбалар Рим тарихчиларининг тарихий асарларини, археологик тадкикотлар маълумотлари, эпиграфика ва нумизматика маълумотларидир.
Рим давлати милоддан аввалги II асрдан бошлаб, ўрта ер денгизи бўйларидаги кудратли давлатга айланган замондан бошлаб Римда юнонлар таъсири кучайган. Юнон тили, фани ва маданияти Римга таъсир кила бошлаган.
Римнинг илк тарихчилари йилномачилар бўлиб, вокеа ва ҳодисалар календарь тарзида ёзиб борилган. Бу иш билан милоддан аввалги VI-V асрлардан бошлаб фастлар-ибодатхоналарнинг бош коҳинлари шуғулланиб борганлар. Дастлабки йилномалар милоддан аввалги 390-йилда Римга галлар ҳужуми ва истилоси вактида йўк килиб юборилган.
Кейинги замонларда яратилган йилномаларни милоддан аввалги 130 йилда Публий томонидан тўпланиб, нашр килиниб, «Буюк йилномалар» деб аталди.
Милоддан аввалги III-II асрлардаги йилномачиларни тарихида катта йилномачилар деб аташ расм бўлиб, Цицероннинг айтишича: “улар киска килиб ёзишни баёнотнинг бирдан-бир фазилати деб билиб, факат кунлар, кишилар, вокеа ва у юз берган жойни кўрсатиб ёзганлар, холос”.
Катта йилномачиларнинг энг машҳури Квинт Фабий Пиктордир. У милоддан аввалги III аср охирида яшаб, асари “Йилномалар”ни юнон тилида ёзган. Асарда Италияда Энейнинг пайдо бўлишидан бошлаб, иккинчи Пуни урушигача бўлган Рим тарихи баён килинган.
Лотин тилидаги биринчи тарихий асарни эса Марк Порций Катон (милоддан аввалги 234-149 йиллар) номланиб, унда “Италия ва Испаниядаги ажойиб кўринган вокеаларни” ёзган. Катон ҳакида Цицерон: “Юнонистон ва Рим тарихида у билмаган бирон бир вокеани топиш кийин” деб ёзган эди.
Милоддан аввалги II асрнинг 30 йилларидан бошлаб Рим республикасида «янги» ёки «кичик» йилномачилар деб аталган муаллифлар – Луций Целий, Антипатр, Семпроний Азеллионларнинг асарлари пайдо бўлди.
Рим республикаси даврининг энг йирик тарихчиларидан бири, милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмида яратилган “Умумий тарих” асарининг муаллифи Полибийдир. Асарда милоддан аввалги 264-146 йилда манбаларни синчиклаб текширган, мамлакатларнинг географик ҳолати ва иклимини ўрганган. Полибий тарих чинакам вокеаларни изоҳлашга ва бу вокеаларнинг кейинчалик тараккиёт йўлини белгилашга имкон беради, яъни тарих “насиҳат бериши”, “ўргатиши” мумкин, амалий жиҳатдан фойдали бўлиши мумкин деб фараз килади.
Милоддан аввалги I аср Республиканинг кулаши ва империянинг карор топиши давридир. Давлат шаклининг ўзгариши кескин курашлар шароитида юз берган. Бу давр манбалари шу замонда яшаган Марк Туллий Цицерон, Гай Юлий Цезарь, Гай Салюстийларнинг асарларидир. Каттон ва Варронларнинг асарлари эса Италия кишлок хўжалигини ўрганишда ёрдам беради.
Рим империяси даври ва Доминат даври тарихини ўрганишда, Валерий Патеркул, Корнелий Тацит, Светоний Транквилл, Дион Кассий, Аммиан Марцеллин, Страбон, Катта Плинийлар яратган асарлар асосий манбалар бўлиб хизчмат килади.
кадимги Италия ва Ўрта денгиз бўйларида ўтказилган археологик текширишлар натижасида очилган обидалар, шаҳарлар (Помпей, Тимгад шаҳарлари) ҳам муҳим тарихий–ашёвий манбалардир.
кадимги ёзувлардан Этруск ёзувлари милоддан аввалги VIII-VII асрларда мансубдир. Бундай ёзувлар тўккиз мингдан ортик бўлиб, узок вактдан бери ўкилмай келинмокда. 1988 йилда Россиядаги Челябинск Унисерситети олими, филолог Туберт этруск ёзувларини ўкиб чикишда катта муваффакиятга эришди.
Милоддан аввалги VI асрга мансуб илк лотин ёзуви намуналари Пренестин тукаси ва Ромул кабри жойлашган ердан топилган «кора тош» даги ёзувлардир.
Тангаларни ўрганиш натижасида эса афсонавий манзаралар, эътикодлар, санъат, архитектура тарихини ўрганишга ёрдам беради.
Download 28.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling