Keramzit dOnalarınıng haqıqıy zichligini aniqlash
Download 47.02 Kb.
|
keramzit ushun yozish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Zarurli asbob-uskunalar va ashyolar
keramzit dOnalarınıNG haqıqıy ZICHLIGINI ANIQLASH Umumiy malumotlar: Осон эрувчан лойни бирдан берилган юқори температурада пиширишдан ҳосил бўлган донали, кўпчиган сунъий материал керамзит деб аталади. Zarurli asbob-uskunalar va ashyolar: Тарози, соат, силлиқ қоғоз, куракча, мўйқалам, Ле-Шателье ҳажм ўлчагич асбоби, сув, керамзит намунаси. Tajriba tartibi: Керамзит табиий шароитда ғовакли ва бўшлиқли материал. Шу сабабли унинг ҳақиқий зичлигини топиш учун унинг ҳажмини ғовакларсиз ва бўшлиқларсиз топиш учун уни обдон туйиш керак. Кукун қанчалик майда туйилса ташкил этган модданинг зичлиги шунчалик аниқ бўлади. Туйилган кукун 0,2 мм ли элакдан ўтказилади ва қуритиш шкафида 105-1100С температурада ўзгармас массага эга бўлгунча қуритилади. Кейин кукун хона температураси (18-200С) га қадар совитилади ва синалгунча сақланади. Синашдан олдин ҳажм ўлчагич Ле-Шательенинг остки ўлчам чизиғига қадар сув қуйилади. Синаш ишлари бошланмасдан олдин туйиб, кейин қуритилган материалдан 100 г тортиб олинади ва куракча билан асбобга аста-секин солинади. Асбобдаги сувнинг сатҳи кўтарилади ва ниҳоят юқори ўлчам чизиғига етганда (яъни 20 см3 бўлганда) кукун солиш тўхтатилади. Куракчада қолган кукун қайтадан тортиб, асбобга қанча кукун солинганлиги топилади. Керамзитнинг ҳақиқий зичлиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади. бу ерда: m1 – жами кукуннинг массаси, г; m2 – асбобга солингандан кейин ортиб қолган кукуннинг массаси, г; V – кукун солганда сиқиб чиқарилган суюқлик ҳажми (яъни 20 см3), см3. keramzitNiNG tókMA ZICHLIGINI ANIQLASH Umumiy malumotlar: Керамзитнинг тўкилган ўртача зичлиги 250-800 кг/м3 атрофида бўлиб, унга тўкма зичлиги бўйича марка берилади. Zarurli asbob-uskunalar va ashyolar: 1-10 л ли цилиндр идишлар, чизғич, тарози, керамзит намунаси. Download 47.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling