Саудия арабистони подшоҳлиги


Download 94.5 Kb.
bet3/7
Sana23.07.2023
Hajmi94.5 Kb.
#1661855
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
САП

Расмий тил — араб тили; инглиз тили ҳам кенг тapқалган.
Давлат дини — ислом. Ислом динининг муқаддас зиёратгоҳ шаҳарлари — Макка ва Мадина Саудия Арабистонидадир. Ҳар йили бу шаҳарларга 5 млн. дан ортиқ мусулмон ҳаж (2013 йил 2 млн 300 минг ҳожи) ва умра арконларини бажариш учун келади.
Йирик шаҳарлари — Ар-Риёд, Жидда, Макка, Мадина.
Янги тарихи. Саудия Арабистони ҳудудида қадимдан (мил. ав. 2-минг йиллик) кўчманчи араб қабилалари яшаб келган.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва марҳамати билан Пайғамбаримиз Муҳаммад сав шу муқаддас заминда таваллуд топдилар.
Милоднинг 7-асрида Арабистон ярим оролининг ғарбий қисми (Ҳижоз)да ислом вужудга келиб, пойтахти Мадина шаҳри бўлган илк мусулмон давлати — Араб халифалиги юзага келди.
16-аср бошларида Ҳижозни Усмонли турклар ўз тасарруфига олган. 18-асрга келиб Наждда Муҳаммад Абдулваҳҳоб бошчилигидаги диний-сиёсий оқим вужудга келди. Нажд ўзининг нисбатан мустақиллиги билан ажралиб турган. Нажд амирликларидан бири Дирия ҳокими Муҳаммад Ибн Сауд (Саудийлар сулоласи бошлиғи) 1745 йил Арабистонни Муҳаммад Абдулваҳҳоб кўтарган шиор остида бирлаштиришга ҳаракат қилди. 19-асрнинг бошларига келиб Арабистоннинг талай қисми Саудийлар давлатига бирлаштирилди. Бу давлат — биринчи Саудийлар давлати (1745—1811) ҳисобланади. 1811 — 18 йилларда Арабистон яриморолининг кўп қисми Миср пошоси Муҳаммад Али қўшинлари томонидан эгаллаб олинди ва Саудийлар давлати парчалаб юборилди. 1843 йил Файсал ибн Туркий бошчилигида саудийлар маҳаллий қабилалар кўмагида Наждни иккинчи марта эгаллашди. Ар-Риёд шаҳри пойтахтга айлантирилди. Барпо этилган давлат — саудийларнинг иккинчи давлати ҳисобланади (1843—65). 1840 йилдан сўнг ҳам Ҳижоз турклар қўлида қолаверди. 19-асрнинг 2-ярмида Нажд давлати Шаммар ҳукмдори бўлган Рашидийлар томонидан босиб олинди. 1902 йил амир Ибн Сауд Кувайт ҳукмдори Муборак ёрдамида Ар-Риёдни эгаллаб, Рашидийларга зарба берди, кейинчалик Наждда Саудийлар ҳукмронлигини тиклади. Абдулазиз ибн Абдураҳмон (Ибн Сауд) Ол Саудларнинг учинчи давлатига асос солди (1902 йилдан). Мустамлакачилик мақсадларини кўзлаган Буюк Британия 1915 йил декабрида Англия — Саудия битимининг имзоланишига эришди. Битимга мувофиқ, Буюк Британия Нажд мустақиллигини тан олиб, Ибн Саудга субсидия, қурол-яроғ билан ёрдам берадиган бўлди. Бироқ Наждни Туркияга қарши уруштиришга муяссар бўлмади. Айни вақтда (1915) Мисрдаги инглиз комиссари Мак-Магон билан Макка (Ҳижоз) шарифи Ҳусайн ўртасидаги махфий ёзишмалар натижасида бир битимга келишилиб, унга мувофиқ, Ҳусайн арабларни Туркияга қарши отлантиришга ваъда берди. Бунинг эвазига Буюк Британия Ҳусайн бош-чилигидаги бўлажак араб давлатининг мустақиллигини тан олмоқчи бўлди. 1916 йил Ҳусайннинг ўғли амир Файсал қўшинлари инглиз разведкачиси Т. Э. Лоуренс раҳбарлигида Туркияга қарши ҳарбий ҳаракат бошлади. 1918 йил Ҳусайн «араблар подшоси» деган унвонни олди. Лекин Антанта давлатлари уни фақат Ҳижоз подшоси деб тан олишди. 1-жаҳон уруши тугагач, Ибн Сауд Арабистонни бирлаштиришни давом эттираверди. 1920 йил у Асирнинг бир қисми устидан ҳукмронлик ўрнатди (Асирнинг ҳаммаси 1930 йил бўйсундирилди). 1921 йил Шаммарни бўйсундирди. Янги давлатнинг кучайишини хоҳламаган Буюк Британия 1922 йил ўзининг гумашталари (шариф Ҳусайннинг ўғиллари) — Ироқ қироли Файсал ва Мовароурдуния (Трансиордания) амири Абдуллоҳни Ибн Сауд давлатига қарши чиқишга ундади. Саудийлар мағлубиятга учрадилар ва бу Ибн Саудни 1922 йил Уқайрада Ироқ билан Кувайт ўртасидаги чегарани белгилаш ҳақидаги шартномани имзолашга мажбур этди. Натижада чегара, яъни бетараф минтақа барпо этилди. 1924—25 йилларда Ибн Сауд Ҳижозни Наждга қўшиб олди. Бирин-кетин Тоиф, Макка, Жидда ва Мадина қўлга киритилди. 1926 йил январда у ўзини Ҳижоз подшоси, Нажд ва бошқа қўшиб олинган вилоятларнинг султони деб эълон қилди. 1927 йил Буюк Британия янги Саудийлар давлатини тан олишга мажбур бўлди. 1932 йилдан бошлаб мамлакат Саудия Арабистони Подшоҳлиги деб аталадиган бўлди. 1934 йил Саудия .Арабистони ва Яман ўртасида бўлиб ўтган ва Яманнинг мағлубияти билан тугаган уруш натижасида Саудия Арабистони Асир, Жизана ва Нажднинг бир қисмини ўз таркибига киритди.
2-жаҳон уруши даври (1939—45) да Саудия Арабистони Германия (1941) ва Италия (1942) билан дипломатик алоқани узди, аммо урушда қатнашмади. Уруш охирига келиб Саудия Арабистонида АҚШ таъсири кучая бошлади. 1943 йилда АҚШ Саудия Арабистони билан дипломатик алоқа ўрнатди ва Саудия Арабистонига ленд-лиз (бирор шарт билан қарз бериш) конунини жорий этди. АҚШнинг АРАМ КО нефть компанияси 1972 йилга қадар нефть қазиб олиш ишларини бажариб келди.

Download 94.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling