Саудия арабистони подшоҳлиги
Мунтазам оқиб турадиган дарёлар йўқ. Сув уч хил йўл билан
Download 94.5 Kb.
|
САП
- Bu sahifa navigatsiya:
- 800 минг- 1 млн ўзбек
Мунтазам оқиб турадиган дарёлар йўқ. Сув уч хил йўл билан: қудуқлар, ёмғир ёки сув тошқини вақтида ҳовузларга йиғиш ва махсус мосламалар ёрдамида денгиз сувини чучуклаштириш орқали олинади. Саудия Арабистонида дунёда энг кўп чучук сув (дунёда олинаётган чучук сувнинг 30%) ишлаб чиқарилади. Ёмғир ва тошқин сувларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 186 та тўғон ва умумий ҳажми 775 млн.кубометр бўлган ҳовузлар қурилган. Сизот сувлар эхтиёжнинг 1/3 қисмини қондиради. Тупроғи оддий чўл тупроғидан иборат, ҳудудининг катта қисмида тупроқ қатлами ўрнини туз қоплами эгаллайди. Шимолда дағал субтропик бўз тупроқ, жанубда шўр тупроқ ва ўтлоқ-шўрхок тупроқлар мавжуд.
Ўсимлиги, асосан, чўл ва чала чўл ўсимликларидан иборат. Айрим жой-ларда оқ саксовул, янтоқ, тошлоқ чўлларда лишайниклар, лавали май-донларда шувоқ, астрагал, водий ўзанларида яккатерак, акациялар, шўр ер-ларда юлғун, сув бўйларида ва шўрроқ жойларда галофитлар ўсади. Кўчиб юрувчи қумли чўлларда деярли ўсимлик ўсмайди. Намгарчилик кўп бўлган йиллари ва баҳор пайтида кўпроқ эфемер ўсимликлар ўсади. Жанубдаги тоғ-ларда саванна кўп. Ўрмон ва яйловлар ҳукумат томонидан муҳофаза қилина-ди. Ўрмонлар Саудия Арабистонининг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган ва 2,29 млн. гектар майдонни эгаллайди. Кўчувчи қумлардан саклаш учун табиий ҳимоя чизиғини шакллантириш мақсадида дарахтлар экилади. Ҳар йили кўчат экиш ҳафталиги ўтказилади. Ҳайвонлардан бўри, чиябўри, сиртлон, тулки, қулон, кийик, ғизол, даман, қуён, араб йўлбарси, туяқушлар учрайди. Кўпгина кемирувчилар, судралувчилар ва қушлар яшайди. Саудия Арабистони чигирткалар макони ҳисобланади. Қизил денгизда турли хил балиқ, тошбақа ва бошқа денгиз ҳайвонлари учрайди. Денгиз ва қурукликда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан умумий майдони 90 минг квадрат км бўлган 15 қўриқхона ва Асир миллий боғи ташкил этилган. Аҳолисининг 90% ини араблар ташкил қилади. Ҳиндлар, мисрликлар ва покистонликлар, бир неча юз минг эронлик, филлипинлик, бангладешлик, яманлик, индонез, суданлик, суриялик, иорданиялик ва бошқалар ҳам яшайди. Саудия Арабистонида 800 минг- 1 млн ўзбек истиқомат қилади, деб ҳисобланади. Йирик қабила бирлашмалари — унайза ва шаммар; қабилалар — ҳарб, мутайр, ҳузайл, кахтан, жуҳайна, муаҳиб, шарарат, манасир, бану асад, тануҳ, қурайш, бану шайбон. Download 94.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling