Англияда уйғониш даври адабиёти
Download 67.5 Kb.
|
Англияда уйгониш даври адабиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Англияда уйғониш даври адабиёти.
3-Мавзу: Инглиз уйғониш даври адабиёти вакилларининг қарашлари. Режа: 1. Англияда уйғониш даври адабиёти 2.Томас Мор. ,,Утопия” 3.Вильям Шекспир. а) Гамлет б) Отелло в) Қирол Лир 4. Жон Мильтон. Англияда уйғониш даври адабиёти. Англияда Уйғониш ҳаракати Европанинг бошқа мамлакатларидан анча кейин-XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларида пайдо бўлади. Феодал жамияти шароитида ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўрта аср тартиблари ва унинг ғоявий асосларига путур етказувчи янги гуманистик дунёкарашнинг шаклланишида муҳим омил бўлди . Англия абсолютизмининг қарор топишида бир асрдан ортиқроқ (1485-1603) ҳукмронлик қилган Тюдорлар династияси катта роль ўйнайди. Қирол, шаклланаётган янги ижтимоий кучлар мададидан фойдаланиб, ташқи ва ички душманларга қарши кураш олиб боради. Ўрта аср қонунлари ва диний жаҳолатни қайта тиклаш мақсадида юборилган Испаниянинг «Енгилмас Армада» (1588) флотини тор-мор этади. Бу ғалаба Англиянинг жаҳон бозорига чиқиши ва мустамлакалар қўлга киритишига имконият яратади. Тюдорлардан Генрих VII нинг тахтга ўтириши (1485) билан феодал тарқоқликка хотима берилади. У буржуазияга таяниб, марказлашган хокимият ўрнатади. Генрих VIII эса (1509) Англиянинг Рим папаси қарамликдан қутқариб, католик черковини реформа қилади, ўзини янги англичан бутхонасининг бошлиғи деб эьлон этади. Мария Тюдор (1553-1558) феодал-католик реакциясини авж олдиришга интилади, бироқ кўп ўтмай, унинг ўрнига эгаллаган қиролича Елизавета (1558-1603) Генрих VII ва Генрих VIII нинг сиёсатини қайта тиклайди. Англияда буржуа муносабатларининг ривожаниб бориши саноатнинг хом ашёга, хусусан , жунга бўлган эҳтиёжини кучайтирди. Бу эса чорвачиликни ривожлантириш, яйловни кенгайтиришни талаб қилар эди. Помешчиклар ўзбошимчалик билан деҳконларга қарашли ерларни тортиб олиб, уларни чорва яйловларига айлантирадилар. Уйғониш ҳаракати мамлакат маданий ҳаётида чуқур ўзгаришларни келтириб чиқаради. Ақлий ва жисмоний меҳнат фаолияти учун катта имконият яратилади. Илмий ва географик кашфиётлар натижасида дунё чегаралари ҳақидаги тушунчалар кенгаяди. Инсон онги ўрта аср диний-черков схоластикаси ва урф-одатлари таъсиридан ҳоли бўла боради. Дунёвий маданият, фан ва адабиётнинг ўсиши учун кенг замин яратилади. Санъат ва адабиёт гуманизм ғояларини ёйишда жанговар қуролга айланади. Ёзувчи ва олимлар антик маданият тарихини ўрганишга киришадилар. Гарчи Уйғониш даври санъати антик санъатдан ўзгача шароитда яратилган бўлса ҳам, гуманистлар дин ақидаларини улоқтириб, қадимги грек ва Рим маданиятининг ҳаётбахш анъаналарини тирилтиришга уринадилар. Англияда Уйгониш давр ёзувчиларининг ўтмишдошларидан бири йирик гуманист Жефри Чосер (1340-1400) бўлиб, у савдогар оиласида туғилади. Чосер 17 ёшида саройда маҳрамлик хизматига киради. 1359 йилда қирол Эдуарднинг Францияга қарши харбий юришида қатнашади. Дипломатик иш билан бир неча марта Франция (1377-1378), Фландрия (1377) ва Италияга(1372-1378) боради.У Италияда Уйғониш даври адабиёти, жумладан Петрарка ва Боккаччо ижоди билан яқиндан танишади. Англияга қайтиб келгач, Лондонда божхона назоратчиси вазифасида ишлайди. Парламентга сайланган (1386) Чосер ўз нутқлари билан тахтга чиққан қирол Ричард II га ёқмайди ва бу ишдан кетиб узоқ вақт моддий қийинчиликда яшайди. Генрих IV тахтни эгаллагандан сўнг (1399) Чосернинг аҳволи бир оз яхшиланади. Лекин кўп ўтмай вафот этади. Данте каби Чосер ҳам уў шеьрларини она тилида ёзишни мақсад қилиб олади. «Герцогиня ҳақида китоб» (1369) «Шуҳрат уйи» (1379-1384), «Қушлар кенгаши» (1377-1382) поэмалари «видение» (туш) жанрида ёзилган бўлиб,уларда саройдаги турли маросимлар тасвирланган. Чосернинг катта шеьрий романи «Троил ва Кризеида» (1372-1384) итальян адабиёти (Данте, Петрарка ва Боккаччо) нинг бевосита таъсири остида яратилган. Шоир, Троя шаҳризодаси Троилнинг коҳин Калхаснинг қизи Кризеидага бўлган севгиси ҳақидаги ҳикояни сақлагани холда, психологик ҳарактердаги янги поэма яратади. Психологизм айниқса Кризеиданинг шубҳа ва иккиланишларида, у бевафолик қилгандан сўнг Троилнинг чеккан азоблари тасвирида равшан кўринади. Уйғониш адабиётининг иккинчи ва гуллаган босқичи XVI асрнинг охирларидан XVII асрнинг бошларига ( Шекспир вафотигача) бўлган даврга тўғри келади. Бу давр мобайнида йирик ёзувчилар, хусусан, драматурглар етишиб чиқадилар, улар ўз асарларида даврнинг муҳим ижтимоий воқеаларини катта бадиий умумлашмаларда акс эттирадилар. Гуманист адабиётининг учинчи босқичи эса (XVII асрнинг бошларидан, яъни 1616 йилдан то шу асрнинг 40-йилларигача бўлган давр) театрларнинг ёпилиши , Уйғониш ғояларининг тушкунлигини ифодалаши билан ҳарактерланади. Инглиз гуманистик адабиётининг йирик вакили Томас Мордир. Download 67.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling